|
Трансформаторы
|
Sana | 10.07.2022 | Hajmi | 0,93 Mb. | | #770512 |
| Bog'liq 5 6143350636982306292
Мавзу: Келтирилган Трансформатор
(Трансформаторнинг иккиламчи чулғам катталикларини бирламчи чулғамга келтириш)
Умумий ҳолда трансформаторнинг бирламчи ва иккиламчи чулғам токлари, кучланишлари, ЭЮК ва қаршиликлари бир-биридан миқдор жиҳатдан анча фарқ қилади. Бу ҳолда трансформаторнинг бирламчи ва иккиламчи чулғам электр катталикларини вектор диаграммада бир хил масштабда тасвирлашнинг имконияти бўлмайди. Бунда бирламчи ва иккиламчи чулғам ўрамлари сони ҳар хил (w1 w2) бўлган реал трансформатор, иккиламчи чулғам ўрамлари сони бирламчи чулғам ўрамлари сонига тенг (w1 w2) бўлган эквивалент трансформатор билан алмаштирилади. Бундай трансформаторни келтирилган трансформатор дейилади.
k w1 w2 w2 w2
«келтирилган» иккиламчи чулғам электр параметрларини аниқлаш тартиби
1) Магнит оқими Ф ни ўзгармас қилиш учун иккиламчи чулғам (уч фазали трансформатор учун фазавий чулғам) МЮК w2 w1 бўлган трансформаторда қуйидагича мувозанатда бўлиши керак:
I2w2 I2w2
Ушбу ифодадан чулғамнинг токи I2 ни топсак
I2 I2 (w2 w2 ) I2 k
2) Магнит оқими ўзгармас бўлганда чулғамдаги ЭЮК чулғамнинг ўрамлари сонига тўғри мутаносибда бўлади ва келтирилган иккиламчи чулғамда ЭЮК Е2 нинг қиймати « k » марта ошади (Е2I2 E2I2) .
Е2 E2 (I2 I2 ) k Е2
3) Келтирилган ва реал чулғамларнинг тўла қувватларини тахминан ўзаро тенглаб (U2I2 U2I2), ундан «келтирилган» чулғам кучланиши U2 топилади:
U2 U2 (I2 I2 ) k U2
4) Келтирилган чулғам ўрамлари сони ва ўрам кесими « k » марта ўзгарганлиги сабабли унинг актив қаршилиги « k » марта катта бўлади. Мазкур актив қаршилик (r2)ни аниқлашда келтирилган ва реал чулғамлардаги исрофлар тенглиги [(I2)2r2 I22 r2 ] дан фойдаланилади [бундага кўра I2 I2 k]:
r2 (I2 I2 )2 r2 k2 r2 ,
5) Келтирилган чулғамнинг геометрик ўлчамлари реал чулғамники билан
бир хил бўлганда келтирилган чулғамнинг х2 индуктив қаршилиги ўрамлар сони квадрати (w)2га боғлиқ бўлади. Унинг қиймати келтирилган ва реал чулғамлар реактив қувватлари тенглиги [(I2)2х2I22х2]дан фойдаланилади:
х2 (I2 I2 )2 х2 k2 х2
6) Трансформатор иккиламчи чулғамининг келтирилган тўла қаршилиги қуйидагича аниқланади:
Z2 r2 х2 k 2 (r2 jх2 ) k2 Z2 .
7) Иккиламчи чулғам чиқиш учларига уланган юкламанинг келтирилган
тўла қаршилиги ҳам шунга ўхшаш ҳолда топилади:
Zyu k 2 Zyu
Келтирилган трансформатор учун кучланишлар ва токлар тенгламалари комплекс (яъни вектор катталик) кўринишида қуйидагича ёзилади:
Тенгламалар системаси ёрдамида юклама уланган келтирилган трансформаторнинг вектор диаграммаларини маълум масштабда қуриб, улар ёрдамида трансформаторнинг кучланиши, ЭЮК ва токларини аниқлаш мумкин.
Трансформаторнинг актив-индуктив (а) ва актив-сиғимий (b) юкламалар учун вектор диаграммалари
Икки чулғамли трансформаторнинг алмаштириш схемаси
Трансформаторнинг эквивалент (а) ва алмаштириш схемалари (б)
Буни трансформаторнинг Т–симон алмаштириш схемаси дейилади ва у амалда кенг ишлатилади
Трансформаторнинг Т–симон алмаштириш схемаси
амалда кенг ишлатилади
Алмаштириш схема қуйидаги учта шохобчадан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|