Проблемы архитектуры и строительства
2016, №2
16
1. Келажакда Самарқандда қуриладиган уй-
лар архитектураси улар қурилаётган меъморий
муҳит масштабига, маҳаллий табиий–иқлим
шароитларига, Самарқанд шаҳри аҳолисининг
демографиясига, халқнинг минталитети ва
урф–одатларига, Мустақиллик
даври инсонла-
рининг эстетик талаблари ва эҳтиёжларига,
замонавий қурилиш техникаси, материаллари
ва имкониятларига мос келишлиги зарур.
1–расм. Самарқанд шаҳри тарихий маъмурий
маркази қисми учун мўлжалланган турар жойлар
лойиҳаси. 1–, 2–, 3–қаватлар тарҳи. Муаллифлар
таклифи.
2. Турар жойлар архитектураси ва шаҳар-
созликни лойиҳалашда архитекторларга сим-
метрия ва асимметрия горизонтал ва вертикал
метрик ритм, нур ва соя, шакллар, ҳажмлар ва
ранглар ва шакллар гармонияси,
контраст ва
нюанс, фактура ва пластика, пропорция, мас-
штаблилик ва яхлитлик каби меъморий–бади-
ий композиция воситаларидан унумли фойда-
ланишни тавсия қиламиз. Булардан ташқари
бино қурсиси, вужуд, астона ва бадиий тугал-
лик композицияси талабларини ҳам назардан
четда қолдирмаслик зарур.
3. Юқоридаги
тамойилларга асосланган
ҳолда биз Самарқанд шаҳрининг ХХ асрда
шаклланган меъморий марказида, аниқроғи
Охунбабаев кўчасидан вилоят ҳокимлигига
бориладиган кўчанинг чап томонида ҳозирда
бўш турган ҳудуд ўрнига янги турар жойлар
комплексининг шаҳарсозлик лойиҳаси ишлаб
чиқдик ва таклиф қилдик (1, 2, 3 ва 4–расм-
лар). Мазқур маҳалла яхлит меъморий компо-
зициявий тизимга эга бўлиб, унда аҳолининг
яшаши учун барча замонавий шарт–шароитлар
яратилган.
4. Ушбу маҳалла лойиҳаси бўйича қурила-
диган турар жой уйларининг концептуал лойи-
ҳалари ҳам ишлаб чиқилди: улар ўрта қаватли,
кўп секцияли, биринчи қаватдан юқорига се-
кин–аста қисқариб
борувчи композицияга эга
бўлиб, ҳар бир қаватдаги хонадонлар мўъжаз
ҳовлилар, том усти боғлари ва анъанавий ай-
вонлар билан таъминланган (1 ва 2–расмлар).
Иккинчи ва ундан юқори жойлашган қават-
ларда хонадонлар хоналари сонининг қисқ-
ариши ҳисобига улар мўъжаз том усти ҳовли-
чаларига эга бўлиб боради. Ҳовлилар сатҳи 1
сотоқдан 3 сотоккача майдонга эга. Ҳовли
ландшафти ва том усти боғларини замонавий
гидропоник, яъни “ақлли боғ” услубида амалга
ошириш тавсия этилади.
5. Таклиф этилаётган уйлар замонавий кўп
секцияли уйлар тарзида қурилса–да, улар Ўрта
Осиё тарихий шаҳарларидаги маҳалла уйлари-
нинг анъанавий архитектураси ва тарихий
шаҳарлар муҳитига монанд тарзда лойиҳа-
ланган (3 ва 4–расмлар). Ҳар бир хонадон ўзи-
нинг мўъжаз ҳовлиси, боғи ва ҳовлига қара-
тилган миллий кўринишидаги айвонига эга.
2–расм. Самарқанд шаҳри тарихий қисми учун
мўлжалланган турар жойлар лойиҳаси. 4–, 5–, 6–
қаватлар тарҳи. Муаллифлар таклифи.
Хуллас, юқорида келтирилган илмий хуло-
салар ва тадқиқотимизнинг
амалий натижала-
ри, ишлаб чиқилган лойиҳавий тавсия ва так-
лифларимиз келажакда Самарқанд шаҳрининг
тарихий қисмидаги эски мавзелар ўрнига мўл-
жалланиб, уларнинг амалга оширилиши шаҳ-
римизнинг тарихий кўринишини янги замона-
3-қават
2-қават
1-қават
6-қават
5-қават
4-қават
Мe
morchilik va qurilish muammolari
2016 йил, №2 сон
17
вий ижтимоий–эстетик ва туризм талаблари
асосида шакллантиришга ва рақобатбардош
замонавий туристик инфратузилмани яратиш
ва шу йўл билан шаҳримизнинг туристик сало-
ҳиятини янада оширишга ёрдам беради, деган
умиддамиз.
Фикримизча, бизнинг тадқиқо-
тимиз мавзуси ва унда кўтарилган мақсад ва
вазифаларнинг келажаги порлоқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: