Проблемы архитектуры и строительства
2016, №2
12
дузги ва рангли кўриш аппарати ҳисобланади”.
Табиат ва ҳаётдаги нафислик, гўзаллик сир-
ларини рангтасвир санъати даражасида бошқа
бирор – бир соҳа очиб бера олиш имкониятига
эга эмас. Бу борада ўқувчи ва ёшларга ана шу
санъат сирларини улашиш вазифаси табиийки,
тасвирий санъат ўқутувчилари зиммасига юк-
ланди. Шу боисдан, бўлажак рассом устозлар-
дан қуйидагиларни билиш талаб қилинади:
- Рангтасвир санъати ҳақида назарий би-
лимларга эга бўлиш:
- Рангшунослик ва рангтасвир технологияси
ҳамда унинг асослари хусусидаги тушунча ва
билимлар.
-Рангтасвир санъатида ишлатиладиган ма-
териаллар, қуроллар, уларни тайёрлаш йўл –
йўриқлари.
-Сувбўёқда расм ишлаш қоидалари ва
босқичлари, шакл бериш, характерни топиш
йўллари.
- Рангтасвирда тасвир қуриш ранг ва ҳавойи
перспектива.
-Гуашь ва мойбўёқда расм ишлаш қоида-
лари, босқичлари, шакл бериш ва характерини
топиш усуллари.
- Сувбўёқ, гуашь мойбўёқлар билан ижодий
тасвирлар яратиш билим ва малакасига эга
бўлиш кабилар.
- Дала амалиётларида хомаки расмлар иш-
лаш, эскизлар асосида композициялар тузиш
кабиларни ўрганиш. Бўлажак рассом – педа-
гоглар рангтасвир санъати борасида ҳам ҳар
жиҳатдан саводхон бўлишлари билан бирга бу
соҳа сирларини қизиқарли, содда, мазмунли
қилиб ўқувчи ва ёшларга ўргата олиш
қобилиятларига эга бўлмоғи лозим.
Айни янгиланиш, ривожланиш даври ёш
авлодни билимдон, яратувчан, юксак мадани-
ятли ва мустақил мамлакат тақдири учун
масъул шахслар қилиб тарбиялашни тақазо
этмоқда. Улуғвор бунёдкорлик ишида малака-
ли, ғайратли ўқитувчи ёшлар пешқадамлик
қилмоқликлари лозим.
Шу ўринда бир савол туғилади бугунги рас-
сом –педагогнинг маънавий қиёфасини қандай
бўлиши керак? Тасвирий санъат ўқитувчиси
бошқа фанлар ўқитувчилари каби биринчи
галда энг юксак фазилатли, ахлоқий пок, ий-
мон ва эътиқодли, ҳалол ва софдил, болаларга
нисбатан меҳрибон, ўзбек ҳалқининг урф –
одатлари, анъаналарини яхши биладиган шахс
бўлиши керак.
Ўқитувчининг касбий хусусиятлари бора-
сида тўхталганда шуни таъкидлаш лозимки, у
энг аввало ўз касбини дилдан севадиган, ўз
ишига ижодий ёндашадиган шахс бўлмоғи та-
лаб этилади. Инсоният тараққиётининг бугун-
ги босқичи одамлар турмуш тарзини ранг –
баранг бойиши ҳозирги тасвирий санъатни
шундай ривожлантириб ва кўплаб тармоқларга
бойитиб бормоқдаки, бўлажак рассом – педа-
гог бунинг барчасидан воқиф бўлмоғи лозим.
Ана шунинг учун ҳам таълим мазмуни тако-
миллашиб боради.
Муҳими мустақил ватанимиз кадрларини
тайёрлашда ўтмишдан андоза ва бугунги
тараққиётдан ўрнак олиб ёшларимизга таълим
бериш учун ҳар жиҳатдан билимли мутахассис
тайёрлашимизни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: