Адабиётлар:
1. Ўзбекистон миллий энциклопедияси – Тош-
кент, НЭУ нашриёти, 2000.
2. Пугаченкова Г.А. Ремпель Л.И. Қадимги дав-
рдан XIX аср ўртасигача Ўзбекистон санъати тари-
хи. Москва. Санъат. 1965. с. 254.
3. Али Яздий “Зафарнома”.
ПЛЯЖЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ
Уралов А.С. – меъм.ф.д.; Уралов Акбарали, катта ўқитувчи (СамДАҚИ)
В статье рассматриваются вопросы архитектурного проектирования общегородских пляжей, их функ-
циональное зонирование, способ организации и размещения территорий.
In paper questions of architectural projection of city beaches are observed, functional zoning, a way of architec-
ture and disposing of their territories is lighted.
Ҳар бир инсон ҳам, ёшу–кексалар респуб-
ликамизнинг иссиқ ва офтобли ёз кунларида
сувда чўмилиш ва офтобда тобланишни хуш
кўради. Бунинг учун эса тоза сувли ва қулай
гигиеник шароитларга эга бўлган пляжлар та-
лаб қилинади.
Тан олиш керакки, республикамизда бу ма-
сала анча суст ишланган. Хусусан, Самарқанд
шаҳрининг аҳолиси учун пляжларнинг таш-
киллаштирилиши, уларнинг сони, жойлашиши
ва гигиеник ҳолатларини қониқарли деб
бўлмайди. Самарқанд шаҳрининг пляжлари
асосан тадбиркорлар томонидан шакллантири-
либ келмоқда. Уларнинг таркибий ва функция-
вий ечимлари, тоза сув ва хизмат кўрсатиш
тизими билан таъминланиши етарли даражада
эмас.
Шу муносабат билан биз мазкур мақолада
пляжларни режавий–функциявий ташкиллаш-
тириш ва меъморий лойиҳалаш масалаларига
қисқача тўхталиб ўтамиз.
Пляжлар аҳолининг тоза сув ҳавзаларида
чўмилиб ва қуёш нурида тобланиб дам олиши
ва хордиқ чиқаришига мўлжалланади. Улар
турли жойларда: ҳавзалар, орол, дарё ёки ден-
гиз соҳилларида, шунингдек, парклардаги кат-
та табиий ёки сунъий сув ҳавзалари соҳил-
ларида ҳам ташкил этилиши мумкин. Пляжлар
одатда функциясига қараб 3 турга: умумшаҳар
пляжлари, курорт пляжлари ва даволаниш (са-
натория ва понсионатлардаги) пляжларга
бўлинади. Умумшаҳар, яъни оммавий пляж-
ларнинг ҳудуди шаҳар аҳолисининг 10–12 %
ига мўлжалланиб, пляжга келувчининг ҳар би-
рига 5,5–6 м
2
жой ҳисобидан лойиҳаланади.
Пляжлар ҳудуди уч қисмдан: акватория,
яъни сув ҳавзаси–чўмиладиган жой; солярия,
яъни қуёшга тобланадиган жой; аэрария, яъни
сояда очиқ майсазор устида дам олинадиган
жойлардан ташкил топади. Акваториянинг энг
чуқур жойи катталар учун 1,6 м, болалар учун
1,0 м бўлиши зарур. Сувга тушадиган жой ни-
шаблиги 1/10, яъни сувга тушганда чўмилувчи
бирдан фавқулотда чуқурлик сезилмаслик ке-
рак, сувга секин–аста, кичик нишаблик бўйича
тушиш зарур. Акватория зонасини сув томон-
дан чегараловчи рангли белгилар қуйилиши ва
улар сув юзасида қалқиб тушиши лозим.
Солярия қумлоқ жой бўлиб, унда қуёшга
тобланадиган шароит яратилиши зарур. Аэра-
рия ҳудуди одатда текис бўлиб анча энли, унда
соябонлар, турли спорт майдончалари, стол
тенниси, овқатланадиган ва шарбат ичимлик-
лари жойи, ечиниб кийинадиган жойларнинг
бўлиши, бассейн, душхона, қаҳвахона, кўшк-
лар, павильонлар, ҳожатхона, қутқариш стан-
цияси, сувга сакраш ва тойиниш қурилмалари
билан жиҳозланиши зарур. Пляжларнинг
ҳудуди атроф–муҳитдан қўриқланадиган, суви
тоза, санитария–гигиеник жиҳатдан текширил-
ган, қулай ҳолда сақланиши лозим.
Пляжлар ҳудуди учун, одатда, офтобгўй
бўлган, яъни юзаси ва нишаблиги қуёшга қара-
ган соҳиллар танланади. Пляжда катталар ва
болаларга алоҳида жой ажратилиши, болалар
чўмиладиган жой алоҳида белгилаб қўйилиши
зарур.
Пляжлар ҳудуди бир нечта функционал зо-
наларга: чўмилиш зонаси, дам олиш зонаси,
хизмат кўрсатиш зонаси, спорт ва физкультура
зонасига ажратилиши, унинг ҳудудида эса
йўлаклар, майдонлар, яшил зона ва майсазор-
лар бўлиши керак (1; 2; 3–расмлар).
1-жадвалда пляжларнинг типларга бўли-
ниши, меъёрий майдонлари, функционал зона-
лар ва уларнинг турли пляжлардаги майдони
(фоиз ҳисобида) келтирилган. 2; 3–ва 4–
расмларда кенг соҳилда, денгизнинг тикроқ
соҳилида ва кўл соҳилларида жойлашган
пляжларнинг меъморий–режавий ва ландшафт
ечимлари кўрсатилган.
Проблемы архитектуры и строительства
2016, №2
10
Do'stlaringiz bilan baham: |