3–расм. Денгизнинг тикроқ соҳилида жойлаш-
ган пляж комплекси бош режасининг схемаси
ТАСВИРИЙ САНЪАТ МУАЛЛИМИ - ИЛМИЙ ИЗЛАНУВЧАН, ИЖОДКОР
Ишматов Ж., катта ўқитувчи (ТАҚИ)
Если художник – учитель, то несмотря нато где и в каком учебном заведении он преподает, он должен
обогащать свою педагогическую деятельность творческими поисками; тогда он имеет возможность обучить
и воспитать хороших учеников, настоящих художников.
In spite of where, in wich education institution an artist – mentor teaches, if he enriches his pedagogic activity
with creative researches, only then he will have chance to educate good apprentices, real artists.
Тасвирий санъат ўқитувчисининг ўз соҳаси-
даги саводхонлиги етарли даражада бўлмаса,
талабаларнинг тасвирий санъат борасидаги
эҳтиёжини қондира олмайди. Давримизнинг
долзарб масалаларидан бири келажак авлоди-
миз, бугунги ёшларни ҳар томонлама баркамол
ватанга садоқатли қилиб тарбиялашдир.
Бугунги кунга келиб тарбия ва таълим бо-
расида педагог ва тарбиячилар олдига ўта
масъулиятли вазифалар қўйилмоқда. Мана шу
муҳим вазифалардан бири бугунги ёшларга
қай йўсинда, қай тарзда таълим ва тарбия бе-
риш масаласидир. Аввало бугунги ўқувчи ва
ёшларнинг дунёқараши қандай, улар нималар-
га кўпроқ қизиқмоқда. Бу саволга жавоб бе-
ришдан олдин ёшларнинг ахлоқий, бадиий –
эстетик тарбияси ҳақида бош қотириш қанча-
лар фойда келтирар эди. Биз ёшлар ички руҳий
оламини яхши англаб, ана шу руҳиятга нозик
маданиятни сингдиришга йўл тополсак, кўзла-
ган мақсадга эриша олмоғимиз мумкин.
Ўрни келганда шуни алоҳида таъкидлаш
керакки, талаба ва ёшлар маънавиятини шакл-
лантиришнинг ягона йўли санъат, адабиёт ва
табиатга меҳр – муҳаббат уйғотиш усулидир.
Масалан: табиат кўринишларини рангин бўёқ-
лар орқали тасвирлашни ўрганиш болаларда
нафақат нафосат тарбиясини шакллантирибги-
на қолмасдан, она табиатни асраб –авайлаш,
унга ҳар жиҳатдан ҳушёр ва садоқатли бўлиш
туйғуларини вужудга келтиради. Шунинг учун
ҳам азалдан олимлар табиат сирларини,
мўъжизаларини ўрганишда рангшунослик му-
аммосига кўплаб мурожаат қилишган.
Рангшунослик “Оқ ёруғлик мураккаб тузил-
ган, у кўпгина оддий нурлардан ташкил топ-
ган. Бу нурларнинг бизга турли рангда кўри-
нишига сабаб шуки, кўз тўрпардасидаги шакл-
лари бўйича колбача ва таёқчалар деб аталган,
ёруғликка сезгир турлари ёруғликни ҳар хил
қабул қилади. Колбачалар (улар 7 млн. атро-
фида) рангларни ва майда буюмларни ажратиш
хусусиятига эга, лекин бунинг учун буюм ях-
ши ёритилган бўлиши, хусусан, қуёш ёруғли-
гида ёритилган бўлиши керак. Колбачалар ту-
файли биз атрофни рангли кўрамиз, улар кун-
Do'stlaringiz bilan baham: |