Проблемы архитектуры и строительства
2016, №2
14
эгаллаган иллюстрасия, нақшинкор тасвирлар-
га нисбатан қўлланган ибора деб қараш мум-
кин.
Шундай қилиб, ўтмиш тасвирий санъати-
нинг шу йўсиндаги кўринишига нисбатан ми-
ниатюра ибораси кенг ишлатилиб келмоқда.
Шарқ, жумладан Марказий Осиё халқларининг
тасвирий санъатдаги миниатюра ҳам ўзига хос
намуналарига эга. Бу борада тасвирий санъа-
тимиз тарихида ўзининг ноёб намуналари ва
ажойиб санъат вакилларини юзага келтирган.
Ҳирот “Нигористон” (нафис санъат акаде-
мияси) мактаби жаҳон тасвирий санъати мак-
таблари ичида олдинги сафларда туради. Ай-
нан шу мактабда Камоллиддин Бегзоддек буюк
рассом камолга етган. Бу мактабнинг моҳияти
ва мазмунини аниқроқ тушуниш учун унинг
маъносини таҳлил қилмоғимиз керак. “Ниго-
ристон” иборасига келганда айтиш лозимки, бу
нигорлар, қиёфалар демакдир. Бинобарин ибо-
ра мазмуни инсон қиёфаси, инсоннинг чеҳра-
сини англатиш билан чегараланиб қолмайди.
Назаримда бу ибора табиат ва жамиятда бўла-
ётган воқеа, кўринишларни моҳиятини очиб
берувчи тасвир маъносини беради.
Ҳиротда тасвирий санъат гуллаб – яшнаши-
га Амир Темур даврида шаклланган Самар-
қанддаги тасвирий санъат мактаби замин ярат-
ган эди. Иккинчи график тасвирни таҳлил қи-
лиш орқали ўша давр тасвирий санъат тарихи
мазмунини англашимиз мумкин.
Самарқандда шаклланган тасвирий санъат
мактаби Ҳирот орқали жаҳон халқлари мада-
ниятига таъсир ўтказганини алоҳида қайд
этмоқ керак.
Бойсунқур Мирзо Ҳиротда нафис санъат
мактабини яратишда бутун Шарқ халқлари
маданияти дурдоналаридан фойдаланди. Бу
ишда унга отаси Шоҳруҳнинг қўшни мамла-
катлар билан кенг кўламда олиб борган сав-
до,дипломатик ва маданий алоқалари катта
ёрдам берди. Натижада, бу мактаб Нигористон
номи билан ҳам машҳур бўлди.
“Ҳаётда ўз қўшиғини топа олган, уни
қайтарилмас оҳангда кўпчиликка манзур қилиб
куйлай
олган
санъаткорни
бахтли
деса
бўлади”, - деб таъкидлаган эди таниқли рассом
Ўрол Тансиқбоев. Санъат шундай бир мўъжиза
эканки, уни севиб бағрига кирган инсон доимо
ўзини ёш, навқирон сезиб, меҳнат қилиб тол-
мас, ўзи севган машғулотисиз яшай олмас
экан. Мен ҳам педагогик ва ижодий фаолия-
тимда “Амир Темурнинг туғилиши” деб ном-
лаган асаримни яратдим.
Амир Темур каби улуғ зотнинг шахси би-
лан боғлиқ афсона, ривоят, ҳикоятлар кўплаб
тўқилиши мутлақо табиийдир. Шу мавзудаги
барча маълумотларни тўплаш, Амир Темур
фазилатлари ва воқеалар ҳалқ хотирасида узоқ
вақтгача мустаҳкам ўрнашиб қолганини тасав-
вур этиш имконини беради.
Адабиётлар:
1. Пугаченкова Г.А. К дискусии о среднеазиат-
ской миниатюре XV столетия.// В сб.: Из художест-
венной сокровищницы Средного Востока. Ташкент,
1987.,с.98.
2. Темур тузуклари, Тошкент,1992, 58-,100-б.
Do'stlaringiz bilan baham: |