Проблемы архитектуры и строительства
2016, №2
24
нимал ўзгаришига олиб келади. Шунинг учун,
архитектура-ландшафт лойиҳалаш, қоида бў-
йича, шаҳар ривожланишининг асосий шакли
бўлган реконструкция лойиҳаси ҳисобланади.
Қайта шаклланаётган ҳудудда рельеф шакли
ўзгариши мумкин, сув ҳавзалари қурилиши,
ўсимликлар экилиши, йўллар ўтқазилиши,
майдонлар ва иншоотлар қурилиши ҳамда бу
ҳолда ҳудуднинг ландшафт-географик харак-
теристикалари ва уларнинг атроф-муҳит билан
боғлиқлиги сақланиб қолади.
Ландшафтни қайта шаклланиш даражаси
ҳар хил бўлиши мумкин: масалан, шаҳар
боғида қўшимча йўллар қурилиши,
паркнинг
лойиҳавий структурасини сақлаб қолишда
ўсимликларни алмаштириш, бассейн қури-
лиши, бўш жойларни кўкаламзорлаштириш,
ўрмон массивларини ободонлаштириш ва бош-
қалар. Юқорида санаб ўтилган ишлар ланд-
шафт реконструкциясининг турлари ҳисоб-
ланади.
Замонавий шаҳарнинг кўкаламзорлари сис-
темаси турли-туман вазифаларни бажаради,
уларнинг ичида энг муҳимлари: шаҳарнинг
ҳаво ҳавзасини (бассейни) соғломлаштириш;
турар-жой туманларини ва умуман шаҳар
микроиқлимини яхшилаш; боғ-парк ансамбл-
лари, атрофдаги қурилмалар билан уйғун-
лашган архитектуравий-ландшафт ансамблла-
рини шакллантириш; шаҳар аҳолисининг ом-
мавий дам олиши учун қулай муҳитни яра-
тишдир.
Тўғри ташкил этилган ва ўйлаб лойиҳалан-
ган шаҳарнинг кўкаламзор ҳудудлар системаси
аҳоли учун шаҳарлардаги турмуш шароитла-
рини қишлоқнинг нисбатан табиийроқ ва
соғлом турмуш шароитига яқинлаштирилган
соғлом табиий муҳитини яратади. Кўкалам-
зорларнинг ҳам декоратив, ҳам
эстетик омил
сифатида аҳамияти катта. Дарахтлар, буталар,
гуллар кўчалар, майдонлар, турар-жой туман-
ларини бино ва иншоотлар билан органик
уйғунлашиб, безатади ва бу билан, ёқимли
ташқи кўриниш, шаҳар ва қишлоқларга ўзига
хослик бахш этади. Шаҳарсозликда кўкалам-
зорлатиришга шаҳарнинг кўкаламзор ҳудудла-
рининг ўзаро боғлиқ системаси сифатида
қаралади. Йирик яшил массивлар - миллионлаб
шаҳар аҳолиси дам оладиган маданият ва
истироҳат богларини яратиш билан бир
қаторда шаҳарнинг кўкаламзор
системасининг
муҳим кисмига айланган турар-жой массивла-
рини кўкаламзорлаштириш ҳам ривожланиб
бормоқда. Болалар муассасалари, мактаблар,
касалхоналар боглари, спорт, илмий-тадқиқот
ва ўқув марказлари боглари катта ўринга эга.
Шунингдек, саноат корхоналари, транспорт
объектлари ва санитар ҳимоя ҳудудларини
кўкаламзорлаштириш муҳим рол ўйнайди.
Кўпчилик шаҳарларда муҳим аҳамият тарихий
боглар, ботаника боглари, кўргазма ва зооло-
гик паркларга қаратилади. Шаҳар аҳолисининг
оммавий дам
олишини ташкил этиш учун ат-
рофдаги ўрмонлар ва ўрмон- парклар, сув
ҳавзалари ва бошқа шаҳар атрофидаги табиий-
ландшафт элементлари кенг фойдаланилади.
Шаҳарсозлик тажрибаси, шунингдек, илмий
тадқиқотлар ва кўкаламзорлаштириш амалиёти
шаҳарларнинг
кўкаламзорлар
системасини
яратишнинг асосий принцииларини белгилаб
берди. Аввало, шаҳарнинг катталиги, аҳамияти
ва маҳаллий табиий иқлимий шароитларни
ҳисобга олган ҳолда ўзаро боғлиқ система
шаклида яратилиши лозим. Яшил ўсимлик-
ларни шаҳарнинг архитектуравий-режавий ту-
зилиши ва аҳолига оммавий хизмат кўрса-
тишни ташкил этиш системаси билан органик
мутаносибликда лойиҳалаш лозим. Кўкалам-
зорлар системаси шаҳар марказлари, турар-
жой ва саноат туманлари марказларининг ар-
хитектуравий
ансамбллари фазовий компози-
циясининг ташкил этувчи қисми бўлиши ло-
зим.
Кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар система-
сини ташкил этувчи структуравий элементла-
рини уларнинг ландшафт вазифавий ва баъзи
бошқа сифатларига кўра турларга ажратиш
мумкин.
Умумшаҳар аҳамиятидаги парклар - ривож-
ланган оммавий маданий- оқартув ва жисмо-
ний тарбия тадбирлари системасига эга бўлган
йирик яшил массив. У оммавий ташрифга
мўлжалланган, шунинг учун етарли даражада
ривожланган транспорт тармоғи ва янада му-
раккаб ҳажмий-фазовий
элементлар мажмуа-
сига эга. Бу мажмуа ўзида сув ҳавзаларининг
кичик ва катта иншоотлари, рощалар, дарахт
ва буталарнинг гуруҳли ва якка тартибдаги
экилиши, гуллар партерлари, фонтанлар ва
ҳ.к.ларни жамлайди. Парк учун ҳудуд танлаш
аввало табиий ландшафт шароитлари - ўрмон
массиви, сув ҳавзаси ёки чиройли рельефнинг
мавжудлиги каби шартлар билан амалга оши-
рилади.
Туман аҳамиятидаги парклар
- битта умум-
шаҳар парки ташриф буюрувчиларнинг асосий
массасини сиғдира олмайдиган даражада бўла-
диган катта шаҳарларда жойлаштирилади.
Турар-жой туманлари бог ва парклари
шаҳар ҳудуди бўйлаб шундай жойлаштирили-
ши лозимки, барча аҳоли учун энг якин бог ёки
парк пиёда етиб бориш радиусида (1 км дан