Microsoft Word 2016-2-пожарка doc



Download 6,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/152
Sana22.02.2022
Hajmi6,64 Mb.
#91546
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   152
Bog'liq
me’morchilik

Мe

morchilik va qurilish muammolari
 
2016 йил, №2 сон 
25 
кам) бўлсин. Одатда бундай парклар қимматли 
асосий вазифа шундан иборатки, шаҳар 
аҳолиси уйдан турар-жой ҳовлиси ёки кичик 
туман боғига чиқиб, туман аҳамиятидаги пар-
кка, кейин эса, умумшаҳар паркига ва ниҳоят, 
ўрмонпарк ёки шаҳар ташқарисидаги дам 
олиш ҳудудига бориши имкониятини яратиб 
бериш лозим. Бошқача қилиб айтганда, 
шаҳарнинг табиий атроф-муҳитда органик ри-
вожланишининг асосий шарти - бу ички ва 
ташқи очиқ муҳитларнинг мустаҳкам ўзаро 
боғлиқлиги, уларнинг узлуксизлиги, шаҳар 
қурилмалари ичига ўрмон-парклар, майсазор-
лар, кенг соҳилбўйи ҳудудларнинг чуқур ёриб 
кириши ва ҳ.к.лардир. Бу ҳолда узлуксизлик 
деганда, аввало очиқ кўкаламзор ҳудудларнинг 
ҳар бир шаҳарсозлик даражасида тўғридан-
тўғри алоқаси ва даражалар орасида зарурий-
лиги, энг муҳими - очиқ фазовий муҳитлар-
нинг қурилмалар билан алоқаси, яъни шартли 
қилиб айтганда, "ландшафт" ва "архитектура" 
боғлиқлиги тушунилади. 
Шаклланган шаҳарсозлик ва табиий шаро-
итлардан келиб чиққан ҳолда шаҳарнинг 
кўкаламзор ҳудудлар системасини фазовий 
ташкил этилиши ҳар хил кўриниш ва характер-
га эга бўлиши мумкин. Унда қуйидагилар до-
минант бўлиши мумкин: қурилмалар массиви-
да текис тақсимланган яшил "доглар" жамлан-
маси; шаҳарнинг марказий туманигача кириб 
борувчи бир неча ўрмон- парклар клини; сув-
парк диаметри, яъни шаҳарни дарё ёки сув ом-
бори бўйлаб кесиб ўтувчи парклар ва 
соҳилбўйи лентаси; кўкаламзорларнинг чизиқ-
ли - полоса бўйлаб жойлашиши; шаҳар туман-
ларини ўраб турувчи ташқи кўкаламзорлар 
массивлари. 
Шаҳарларнинг ҳудудий ўсиши, ўзаро боғ-
лиқ шаҳарлар гуруҳининг ривожланиши катта 
кўкаламзор массивлар ва очиқ фазовий муҳит-
лар аҳамиятини оширди. 
Йирик шаҳарлар ҳар бирида кўкаламзор 
ҳудудларнинг ўзига хос системаси ташкил 
этилган режавий туманларга ажратилади. 
Йирик кўкаламзор массивлар ўз ҳолича 
шаҳарга бутун шаҳар қурилмасига етарли да-
ражада соғломлаштирувчи таъсир кўрсата ол-
майди. Бунинг учун ҳар хил вазифага мўл-
жалланган кўкаламзор ҳудудларнинг оптимал 
миқдорини аниқлаб, кўкаламзор объектларини 
тўғри жойлаштириш, ҳамда ўсимликларни 
экишда ва экилган дарахт, бута, гуллар ва 
ҳ.к.ларни парвариш қилишда агротехника ша-
роитларига амал қилиш лозим. 
Бино ва иншоотларни куришдан фарқли ра-
вишда ўсимлик дунёси ўзига хусусиятларга 
эга: ландшафт ансамбллари ўзининг фазовий 
шаклига экилгандан камида бир ярим - икки ўн 
йилликдан кейин эга бўлганлиги сабабли боғ 
ва паркларни яратиш учун кўп йиллар талаб 
қилинади. 
Шаҳар кўкаламзорлар системасининг наза-
рий схемалари: а -кўкаламзорларни халқа 
қилиб жойлаштириш (француз шаҳарсози Е. 
Энар таклифи); б - кўкаламзорларни холлар 
кўринишида жойлаштириш (Е. Энар таклифи); 
в - кўкаламзорларни ташқи яшил халқа билан 
бирлаштирувчи клинлар шаклида жойлашти-
риш 
(немис 
шаҳарсозлари 
Р.Эберштадт, 
Б.Моринг, Р.Петерсон таклифи); г – ўсим-
ликларни энг кулай етиш радиуси бўйича жой-
лаштириш асосида ташкил этилган комбина-
циялашган схема (инглиз шаҳарсози Г.Пеилер 
таклифи). 
Шуни эътиборга олиш лозимки, кўкалам-
зорлар узоқ муддатлилик хусусиятига эга эмас 
(ҳар хил тадқиқотлар маълумотларига кўра, 
уларнинг тўғридан-тўғри таъсири маҳаллий 
шароитга боғлиқ ҳолда 50-200 м билан чегара-
ланади), йирик кўкаламзор массивлар ва "арте-
рия"лар яшил "капиллярлар" билан тўлдири-
лиши лозим. Микроиқлимга қурилма ва кўка-
ламзорлар чизиғининг 200 - 400 м атрофидаги 
қалинликда алмашиб келиши етарли даражада 
эффект беради. 
Шаҳарсозлик ва ландшафт архитектураси-
нинг замонавий назария ва амалиёти "яшил 
клинлар" структурасини яратишнинг тарихий 
шаклланган гоясини кабул килган ва бу ғоя 
шаҳар муҳитини соғломлаштиришдан ташқари 
шаҳарларнинг йирик туманларини суперурба-
низациядан ҳимоя қилувчи ўзига хос бўлган 


 
Проблемы архитектуры и строительства 
2016, №2 
26 
таъқиқ ҳудудлари ролини ўйнайди. 
Ҳар хил катталикдаги ва халқ хўжалиги 
йўналишидаги шаҳарларни кўкаламзорлашти-
риш аҳолини жойлаштириш масалалари ва фа-
зовий-режавий структурасидан келиб чиқиб 
лойиҳаланади. Масалан, кичик шаҳарларда 
яшаш ҳудуди турар-жой туманларига ажра-
тилмаган; умумшаҳар маркази ва шаҳар таш-
қарисидаги дам олиш жойлари, одатда, пиёда 
етиш радиуси ичида жойлашган. Шунинг учун, 
кичик шаҳар кўкаламзорлар системасига кичик 
туман боглари, шаҳар парки ва уларни боғлаб 
турувчи 
кўкаламзорлаштирилган 
пиёдалар 
йўлаклари киради. 
Катта ва йирик шаҳарлар бир неча турар-
жой ёки шаҳар туманларига ажратилиб, мурак-
каброқ кўкаламзорлар системасига эга бўлади. 
Бу системага кичик туманлар ва турар-жой ту-
манлари боғлари, умумшаҳар парки (марказий 
қисмида бўлиши мақсадга мувофиқ), транс-
порт магистраллари бўйлаб ҳимоя кўкаламзор-
лари киради. 
Энг йирик шаҳарлар кўкаламзорлари сис-
темаси уларнинг архитектуравий-режавий ечи-
мининг хусусиятларини акс этган ҳолда таби-
ий ландшафт билан узвий боғланган. 

Download 6,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish