Microsoft Word 2016-2-пожарка doc


ЎЗБЕКИСТОН ШАҲАРСОЗЛИГИНИНГ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ



Download 6,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/152
Sana22.02.2022
Hajmi6,64 Mb.
#91546
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   152
Bog'liq
me’morchilik

 
ЎЗБЕКИСТОН ШАҲАРСОЗЛИГИНИНГ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ 
 
ЙЎЛИДАГИ БАЪЗИ МАСАЛАЛАРИ 
 
Назарова Д. А., к.и.х -изл. (ТАҚИ) 
Статья посвящена понятию устойчивого развития в градостроительстве. А также отражены некторые 
изменения в структуре городов Узбекистана в условиях устойчивого развития. 
The article is devoted to the notion of sustainable development in urban planning. Also in the article has been re-
flected some changes in the structure of cities in Uzbekistan at context of sustainable development. 
Охирги ўн йилликлар мобайнида жаҳон 
шаҳарсозлигида “шаҳарларнинг барқарор ри-
вожланиши” термини қўлланилиб келинмоқда. 
Бу - шаҳар муҳити сифатининг юқори кўрсат-
кичларини таъминлаш, аҳолининг ҳаёт дара-
жасини ошириш, шаҳар ва табиий муҳитнинг 
мувозанатини таъминлашдир. Шаҳарларнинг 
барқарор ривожланиши-кўркам, соғлом ва аҳо-
лининг барча талабларини қондирадиган ша-
ҳарларни ташкил этишдан иборат. Инсон фао-
лиятидаги ҳамма йўналишнинг экологиялашу-
ви, экотаъмирлаш ва экоқайта қуриш – барқа-
рор ривожланишнинг ососий аспектларидир 
[1]. 
“Барқарор ривожланиш” тушунчаси (ингл. 
sustanable development) – уйғунлашган (тўғри, 
бир меъёрда, мувозанатлашган) ривожланиш 
маъносини англатади. Бу шундай ўзгаришлар 


 
Проблемы архитектуры и строительства 
2016, №2 
36 
жараёни бўлиб, бу ерда табиий ресурсларнинг 
экспутацияси, инвестицияларнинг йўналиши, 
илмий-техник ривожланишнинг мўлжаллан-
ганлиги, шахс ривожи, институционал ўзга-
ришлар - ҳаммаси ўзаро боғланган бўлиб, ин-
сониятнинг эҳтиёжлари ва интилишларини 
қондиришга ҳозирги ва келажакдаги потен-
циалини мустахкамлашга йўналтирилган. 
Шаҳарлар ва уларнинг транспорт инфрату-
зилмаларининг ривожланишида урбанизация 
жараёнларининг мукаммаллашуви билан бир-
галикда экологик вазиятнинг ёмонлашуви 
кузатилмоқда. Урбанизация жараёнининг ди-
намик ўсиши оқибатида йирик шаҳарларда ва 
саноат марказларида бу ҳолатнинг гувоҳи 
бўлишимиз мумкин. Техника ва технология-
ларнинг ривожланиши билан биргаликда ша-
ҳарларнинг 
ривожланишида 
масъулиятли 
бўлишга талаб сезилмоқда. Шаҳарлар ривожи-
ни уларнинг табиатдаги содир бўлаётган 
ўзгариш жараёнларидаги роли билан бирга-
ликда ўрганган ҳолда икки фаннинг: шаҳар-
созлик ва экология фанларининг узвий боғ-
ланган холда ривожланишини таъминлаш ло-
зимлигини кўрсатади. 
Европа мамлакатлари архитекторларининг 
фикрича инсоният табиатда содир бўлаётган 
биоклиматик ўзгаришларни бартараф этишда 
технологияга мурожаат этиши нотуғри. Архи-
тектурада микроиқлим ҳосил қилишда конди-
ционер ва шунга ўхшаган воситалардан фой-
даланиш – кейинчалик катта оқибатларга ва 
жамият учун ўнгланмас жараёнларга олиб ке-
лади [1]. 
Шаҳарсозликнинг ХХ асрдаги теоретик па-
радигмаларининг асосий қисми ҳозирги кунга 
келиб ўз кучини йўқотган. Француз архитек-
тори Пьер Лефеврнинг фикрича Манчестер 
шаҳарсозлари Д. Рулин ва Н. Фальк Говард-
нинг шаҳар-боғ концепциясига қарама-қарши 
бўлган шаҳар қурилмаларининг зичлашуви 
таклифини 
бердилар. 
Уларнинг 
фикрича 
Франция жанубида зичлаштириш усули орқали 
кўчаларнинг торайиши ўз навбатида ёз кунла-
ри уларнинг салқинлигини ва соя тушишини 
таъминлайди. Бу эса Ўрта Осиё анъанавий 
шаҳарсозлик усулларидан бири ҳисобланади. 
ХХI асрда янгиланган шаҳарлар ва улардаги 
барча кенгайтириш учун олиб борилган ишлар 
барқарор ривожланиш талабларига жавоб бе-
риши лозим. Лойиҳаланаётган биноларинг 
энерготежамкор бўлиши, бино қурилишида 
ишлатиладиган материалларнинг инсон сало-
матлигига зарарсиз бўлиши, хоналарнинг та-
биий шамолланиш тизимидан фойдаланиш, 
ёмғир сувларидан оқилона фойдаланиш, ша-
мол ва қуёш энергияларидан фойдаланиш 
ҳамда экокварталлардаги биохилма-ҳилликни 
таъминлаш буларнинг ҳаммаси шаҳарларнинг 
барқарор ривожланиши таъминлайди. 
ХХ асрда бир кишининг ёки бир неча ки-
шидан иборат кичик гуруҳнинг илғор ғояси 
асосида шаҳарларни лойиҳалаш услуби (Чан-
дигарх, Бразилиа, Навоий, Шевченко (ҳозирги 
Актау) ХХI асрда ўзини оқламай қолди. Шаҳар 
ниҳоятда катта организмдир. Унинг ривож-
ланиши ва табиат билан уйғунлиги –барқарор 
ривожланиш программасининг вазифасидир. 
1983 йилда Гру Харлем Брундтландт бош-
чилигида БМТ комиссияси ташкил қилинди. 
Атроф-муҳитнинг, табиат ресурсларининг ва 
инсон саломатлигининг ёмонлашуви “барқа-
рор ривожланиш” терминининг пайдо бўли-
шига сабаб бўлди.
Комиссиянинг хулосаси қуйидагича бўлди: 
ҳозирги авлод ўз эҳтиёжларини қондираётган 
пайтда кейинги авлодларнинг эҳтиёжларини 
инобатга олиши керак. Яъни, табиат, ундаги 
ўсимликлар ва ҳайвонлар хилма-хиллигидан, 
сув, ер, ҳаводан биз қандай баҳраманд бўлсак, 
кейинги авлодлар ҳам шунга ҳақли. Уларнинг 
ҳам бу эҳтиёжларини таъминлаш бизнинг 
қўлимизда. Ушбу комиссиянинг тузилишига 
сабаб - халқаро хамжамиятни ташвишлантир-
ган экологик муаммоларнинг глобал тус оли-
шидир. Ҳаммма давлатларнинг эҳтиёжларини 
инобатга олувчи барқарор ривожланиш сиёса-
тини ишлаб чиқишга қарор қилинди. ХХ аср-
нинг 70-йилларида “барқарорлик” тушунчаси 
остида иқтисоднинг “асосий табиий тизимлар 
билан мувозанатда” бўлиши идрок этилар эди. 
Шунда экологик ташкилотлар “ўсиш чегарала-
рини” белгилаган ҳолда, экология билан 
боғлиқ муаммоларни бартараф этишда альтер-
натива сифатида “иқтисоднинг барқарор ҳола-
ти” га таклиф бердилар. 
Барқарор ривожланиш концепцияси уч 
принципга амал қилади: 
1. Экология ва иқтисодиётнинг мувозанати-
ни таъминлаш; 
2. Иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг 
ўзаро мувозанатини таъминлаш; 
3. Нафақат ҳазирда яшовчи, балки кейинги 
авлодларнинг табиий ресурслардан фойдала-
нишини таъминловчи масалаларни ҳал қилиш. 
Ҳар қандай муҳит унда яшовчи инсонлар-
нинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда уларга 
мослаштирилади. 
Инсон 
атроф-муҳитдан 
фақат ўзининг ички талаблари ва интеллектига 
мос келадиган элементларни танлаб олади. Ўзи 
яшовчи жараёнда атрофдаги турли хил фраг-
ментларни интеграция қилиб, ўз атрофида бу-


Мe

morchilik va qurilish muammolari
 
2016 йил, №2 сон 
37 
тун муҳит ҳосил қилади. Айниқса, атроф-
муҳитни безашда катта аҳамиятга эга бўлган 
ландшафт архитектураси ва дизайни асосий 
бинонинг образини очиб беришда муҳим роль 
ўйнайди. Ландшафт дизайни нафақат шаҳар 
архитектурасида, балки қишлоқ муҳити ва ар-
хитектурасида ҳам жуда муҳим ҳисобланади. 
Ўзбекистон меъморлари уюшмаси томони-
дан 2010-йил, 15-16-май кунлари Қорақал-
поғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоя-
тида “Қишлоқларни архитектура шаҳарсозлик 
жиҳатларидан ривожлантириш”га бағишлан-
ган илмий-амалий семинар-кенгаши ўтказил-
ди. Бунда, вилоят қишлоқ аҳоли пунктлари-
нинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини ҳи-
собга 
олган 
ҳолда, 
қишлоқ 
фуқаролар 
йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаш-
тириш ва ташкил қилиш лойиҳаларини қишлоқ 
аҳоли пунктлари бош режалар лойиҳалари би-
лан биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида 2009-
2013-йилларга мўлжалланган вилоят дастури 
ишлаб чиқилди ва шулар асосида вилоятда 
кенг ишлар амалга оширилди. 
Хоразм воҳасидаги қурилиш ва ободончи-
лик соҳасида олиб борилаётган улкан ишларни 
вилоят маркази Урганч шаҳри мисолида яққол 
кўриш мумкин. Шаҳарнинг табиий географик-
жойлашуви Амударё шахобчаси - Шовот ка-
нали билан боғлиқ. 
Бугунги кунда Паҳлавон Маҳмуд, Абу 
Алғозий Баҳодирхон, Ал-Хоразмий кўчалари-
нинг ўзаро боғланиши илк марта ҳалқа тизи-
мида янгитдан барпо этилди. 
Шаҳарнинг марказида жойлашган ушбу 
кўчаларнинг ландшафти ўзгарибгина қолмай, 
улардаги бинолар ҳам қайта қурилиб ҳамда 
реконструкция қилиниш самараси ўлароқ ян-
гича тус олди. Бунда замонавий барқарор ри-
вожланиш талабларидан келиб чиқилди. 
Биргина мисол, Урганч Аэропорти халқаро 
класс тоифасига ўтказилиб, реконструкция 
қилинди. Урганч шаҳрига асосий кириш қисми 
Аэровокзал-марказ бўлиб қолди. 
Ал-Хоразмий кўчасининг мавжуд объект-
лари асосан 1950-1960-йилларда қурилган 
бўлиб, 2 қаватли уйлардан иборат эди. 1977-
1980-йилларда содир бўлган кучли зилзила ва 
сел ёғиши оқибатида бу бинолар сезиларли 
даражада зарарланган ва бугунги кунга келиб 
яроқсиз аҳволга келиб қолган эди. Шуларни 
инобатга олиб, марказий артерия бўлган Ал-
Хоразмий 
кўчасидаги 
103 
та, 
Шерозий 
кўчасидаги 18 та, Ғафур Ғулом кўчасидаги 8 та 
хароба аҳволдаги биноларни, шунингдек, 
Паҳлавон Маҳмуд кўчасидаги 20 та, Ал-
Беруний кўчасидаги 23 та турар-жойларга 
ноқонуний ёндош қурилмалар бузиб ташлаш 
вазифаси вилоят ва шаҳар ҳокимлигига юкла-
тилди. Бундан ташқари, ушбу кўчалар эни 40 
метрга кенгайтирилди. 

Download 6,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish