Microsoft Word 2016-2-пожарка doc



Download 6,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/152
Sana22.02.2022
Hajmi6,64 Mb.
#91546
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   152
Bog'liq
me’morchilik

 
Проблемы архитектуры и строительства 
2016, №2 
34 
бўлган мармардан ишланган панноси билан 
қизиқарли бўлиб, бу панно девор ичига мон-
таж қилинган (ишланган). Панно устидаги 
мармарга айланма тарзда (бурама) ишланган 
ўйма тасвирлар (нақшлар) бой Хива орнамент-
ларини намоён этади, бу орнаментлар асосан 
ёғоч ўймокорлигида кўпроқ қўлланилади. Бу 
ўймакорлик ишлари Давлат мукофати лауреа-
ти Абдулла Болтаев томонидан бажарилган. 
Хива вилояти (Хоразм вилояти) залининг пар-
дози қадимий Хоразм ёғоч архитектурасида 
қўлланган шакллар асосида бажарилган. Шифт 
(потолок) тўсинлари катта ўлчамдаги узун 
чиқиб турувчи консоллар орқали кўтарилиб 
турилади. Бундай консоллар нафақат кўнда-
ланг жойлашган тўсин – карнизлар, балки де-
вор бўйича йўналган бўйлама жойлашган 
тўсин карнизлар тагига ҳам ўрнатилган. 
Термиз зали пилястрлари цокол устига ўр-
натилган иккита катта бўлмаган колонналар 
(устунчалар) билан қамраб олинган бўлиб, 
улар зал периметри бўйлаб ўзига хос кўри-
нишга эга бўлган панелни ҳосил қилган. Де-
ворнинг цокол қисмига ўйиб ишланган рас-
млар (нақшлар) Термизнинг эрамизнинг би-
ринчи асрига мансуб бўлган қадимий саройла-
рида учрайдиган орнаментларни ўзида мужас-
сам эттирган. Бундай орнаметлар олимлар то-
монидан 1927-1928 йилларда аниқланди. Тер-
миз зали бўйича бажарилган пардозлаш ишла-
рининг катта қисми уста Ғайбулла Нигматов 
томонидан амалга оширилган.
Фарғона вилояти зали театр биносининг 
биринчи қаватида жойлашган бўлиб, унинг 
характери архитектор Б.Н. Засыпкин таклиф-
лари ва эскизлари бўйича тузилган бошлангғич 
лойиҳага қараганда бироз бошқача кўринишда 
бажарилган. Хусусан Марғилон ва Қўқон учун 
типик (хос) бўлган ёғоч пардози бажарилма-
ган. Пардоз деталлари Фарғона усталари томо-
нидан ишлаб чиқилган ва чизилган; бу усталар 
ичида пардозлаш ишларини бажаришда Қўқон-
нинг таниқли устаси Сайид Норқўзиев етакчи-
лик ролини бажарган. 
Залнинг цоколи Ғазғон мармаридан ишлан-
ган. Ўйма орнаментал ленталар, рамкалар би-
лан қуршалган катта силлиқ юзали девор ва 
Қўқондаги Худоёр – хон саройида қўлланилган 
ёғоч шифт (потолок) ларнинг типик схемасини 
намоён этган шифт тўсин конструкцияси зал-
нинг асосий характерли жиҳатини белгилаб 
беради. 
Томоша зали 1440 ўрнига эга бўлиб, улар-
нинг 1220 та ўриндиғидан саҳнани тўғридан – 
тўғри кўриш имконияти мавжуд. Залда саҳна-
ни кўришга тўсқинлик (ҳалақит) қиладиган 
биронта устун ёки таянч мавжуд эмас. Ярус-
ларнинг ён тарафдаги баъзи ўриндиқлардан 
саҳнанинг бироз ёмон кўриниши бу ўрин-
диқлар тагидаги полнинг сатҳига боғлиқдир. 
Залнинг акусткаси ундаги ҳамма ўринлар 
учун жуда яхши. Зал ката ўлчамларга ва кенг 
фазовий ҳажмга эга бўлишига қарамасдан у 
жуда шинамдир. Унда спектакл мухлислари 
енгил нафас оладилар ва томошабин нуқтаи-
назаридан ҳеч бир торлик ҳамда тиғизлик се-
зилмайди. Бунда ярусларнинг эркин жойлаш-
ганлиги ҳал қилувчи роль ўйнайди. Айниқса 
учинчи ярус устидаги юпқа ишланган шифтга 
туташган баланд девор жуда яхши тикланган. 
Фотографиялар бу девор тўғрисида яққол та-
саввур бера олмайди, чунки мазкур деворнинг 
яруслар орқасидаги бир қисми соя билан 
тўсилади, деворнинг соя остида қолган бу 
қисмини ҳаттоки оддий кўз билан қараш 
орқали қабул қилиб ҳам бўлмайди Портал де-
ворлари ва саҳна кенглиги (10х15м) киши он-
гида кучли тасаввур қолдиради. Кулранг – 
кремли бахмалдан тайёрланиб, эркин осилиб 
турган саҳна пардасининг пастки қисми (этак 
қисми) тилла, кумуш ва яшил толалар билан 
тикилган турли – туман рангдаги нақшлар би-
лан ажойиб тарзда якунланган. 
Шифтдаги гумбазга осилган бош қандил 
мустақил архитектуравий асарни ўзида намоён 
этган. Ундаги ёғдулар гармоник тарзда поғо-
налашган уйғунлашув остида ёруғлик сталак-
титларини ҳосил қилади: улар гумбазга мон-
таж қилингантовланувчи пирамидага қуюлади, 
бу пирмида ўзбек “дўппи” сини эслатади. 
А.В. Щусев томонидан гумбазнинг ички 
юзасига жуда мақбул ва ажойиб пропорция-
ларда чизилган орнаментлар ўзига хос тарзда 
миллий мотивларни намоён қилади ва театр-
нинг томоша қисмида ҳосил бўладиган бутун 
архитектуравий симфониянинг ёрқин тугалла-
ниши сифатида химат қилади. Олтин билан 
бой ишланган қандил ва унинг атрофидаги 
гумбазнинг олтин билан ишлов берилган юза-
сининг мураккаб орнаментига ёғдулар қуюлиб 
тушади. Бу гигант дўппи ва унинг ўртасини 
безаб турган катта қимматбаҳо тош нур тара-
тувчи хрустал сталантитлар билан янада 
кўркамлаштирилган ва бойитилган.
Театр саҳнаси 540 квадрат метр майдонга 
эга, бу эса кенг юзали майдонни талаб этувчи, 
кўп сонли персонаждаги балет ўйинларини 
қўйиш (кўрсатиш) имконини беради. Саҳна 
залдан массивли, ёнғинбардош парда билан 
ажратилган саҳна ҳам бошқа хизмат кўрсатиш 
хоналари каби зарур бўлган турли ёнғин 
ҳавфсизлиги жиҳозлари (дренчатли ва спринк-


Мe

morchilik va qurilish muammolari
 
2016 йил, №2 сон 
35 
лерли тизимлар ва бошқа шу каби мосламалар) 
билан таъминланган. Саҳна атрофидаги тўртта 
қаватда омборхоналар, устахоналар, ижрочи-
ларнинг катта жамосига мўлжалланган деко-
рацион заллар ва репетиция заллари, кўп сонли 
артистик хоналар ҳамда санитария тугунлари 
(ҳожатхоналар) жойлашган. Архитектор кули-
салар орқасида жойлашган хоналарда актёрлар 
ва театр хизматчилари учун қулай бўлган ша-
роитларни яратишга эришишга жуда интилган.
Собиқ Итифоқнинг машҳур архитектори 
А.В. Щусевнинг таетр архитектурасида эриш-
ган муваффақияти шундаки, у ўтмишнинг про-
сгрессив ва консерватив жиҳатларини миллий 
архитектурада ажрата билди ва кўҳна миллий 
ёдгорликлари специфик анъаналарнинг нокри-
тик асарлари билан ҳеч бир умумийликка эга 
бўлмаган ҳолда ривожланаётган ҳалқ ижодиё-
тини ўз ишига ҳар томонлама кирита олди. Рус 
классикаси соҳасидаги маълум муддатда олиб 
борилган иш, собиқ совет архитектурасининг 
кўп йиллик амалиёти (практикаси), ҳаёт талаб-
ларини пухта тушуниш уни шундай бадиий 
принциплар ва воситалар билан қуроллан-
тирдики, бу принцип ва воситалар ёрдамида у 
эски миллий шаклларни мардонавор тўлдирди 
ва ривожлантирди. 
Театр биносини лойиҳалашга бўлган бун-
дай ёндашув 1934 – йилда ўтказилган Навоий 
номидаги Академик театрини лойиҳалаш тан-
ловида яққол намоён этилди, ўша вақтда бу 
театр биносини собиқ Воскресник бозори 
ўрнига қуриш кўзда тутилганди. Танловда тўрт 
нафар архитекторлар: А.В. Щусев, А. Фридма-
нов, А.И. Петелин, В. Скорняковлар томони-
дан тақдим этилган лойиҳалар намойиш этил-
ди. Профессор Г.М. Сваричевский раҳбарлиги 
остидаги жуда компетентли комиссия А.И. Пе-
телин лойиҳасини мантиқий ва компактли (их-
чам) архитектурага эга ва иқтисодий жиҳатдан 
анча мақбул бўлган лойиҳа деб эътироф этил-
ди. А.В. Щусев томонидан ишлаб чиқилган 
лойиҳада бир қатор камчиликлар – ҳажмнинг 
икки марта катталашганлиги, ёмон акустика ва 
бошқа шунга ўхшаш камчиликлар топилди. 
Бироқ Д.М. Манжара раислигида фаолият 
юритган жюри аъзолари экспертларнинг хуло-
сасига қўшилишмади, А.В. Щусев лойиҳасига 
билдирилган эътирозларни аҳамиятсиз деб тан 
олишди, бунда улар классиканинг энг яхши 
ютуғларидан фойдаланиш зарурлигини эъти-
роф этишди. А.В. Шусев лойиҳаси классикага 
жуда бой бўлиб, бу лойиҳа катта (мустаҳкам) 
классик коллоннадалар, аркадалар, декоратив 
ҳайкалтарошлик (скульптура) га эга бўлган 
рим – коринф шаклида бажарилган. Шу билан 
бир қаторда лойиҳа моҳирона чизилган ва эф-
фектли кўринишга эга эканлиги билан бошқа 
лойиҳалардан яққол ажралиб туриши эътибор-
га моликдир. Ушбу лойиҳа замон эҳтиёжи ва 
талабига тўлиқ жавоб берарди ва шу сабабли 
ҳам бу лойиҳа жюри томонидан юксак баҳо-
ланди ва энг яхши лойиҳа сифатида қабул 
қилинди. Маҳаллий анъанавий архитектуравий 
шакллар ва декорларни максималь киритиш 
эвазига қайта ишланган, лекин ҳажмий ва фа-
сад 
композициясининг 
классик 
схемаси 
сақланилган ҳолда театр биноси 1947 йилда 
қурилди ва урушгача ва урушдан кейинги йил-
лардаги Ўзбекистон архитектурасини яққол 
намоён этди.

Download 6,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish