1-расм. Театр биносининг умумий кўриниши ва
интерьери.
Театр олди қисмининг бундай қурилиши
натижасида унинг композицияси яхши струк-
турасига эга бўлган. Таетр биноси тўғри па-
раллелипипед шаклида бўлиб, ўзининг иккала
четки қирралари бўйича баландроқ чиқиб ту-
рувчи ҳажмга эга бўлиб, улар орасида нисба-
тан пастроқ бўлган томоша зали устидаги ўрта
қисм жойлашган. Корпуснинг ўрта қисми за-
рур бўлган сояни ҳосил қилиш ва юқориги те-
рассаларни ушлаб туриш билан хизмат ролини
бажарувчи аркадага эгадир. Бу аркадалар ҳам
орқа
аркадаларга
композицион
жиҳатдан
ўхшаш бўлиб, улар бурчак массив ҳажмлари ва
бино ўрта қисми ҳажми орасидаги фарқни
кўрсатган ҳолда, уни параллелепипед шаклида
тасвирланишини тўлдириб, умумий ҳажмга
тўғри чизиқли шакл беради.
Бинонинг ички тузилиши ўзининг қулай-
лиги, шинамлиги ва комфортлиги билан энг
Мe
morchilik va qurilish muammolari
2016 йил, №2 сон
33
юқори маданий талабларга жавоб беради. Те-
атр биноси ичидаги қулайликлар нафақат тор
доирадаги ташриф буюрувчиларга, балки ҳар
куни таетр залини тўлдирувчи бутун томоша-
бинлар оммасига хизмат қилишга мўлжал-
ланган. Учта бош кириш эшиклари орқали то-
мошабинлар кенг вестибюль (ташриф зали) га
киришади, унинг иккала ён томонида қулай
тарзда градероблар жойлаштирилган.
Кўп сонли кулуарлар ва фойелар театр би-
носининг тўртта қаватида жойлашган. Биринчи
қаватдаги фойе хоналар тизимидан ташкил
топган. Бу тизимнинг ядросини марказий зал
эгаллаган бўлиб, унинг учта томонига томоша
зали ва бош зинапояларга элтувчи кулуарлар
жойлашган. Марказий фойе жиддий тусда пар-
дозланган: тўсинли (балкали) шифтга (пото-
локка) катта бўлмаган қандиллар осилган, пля-
стрлар енгил орнаментга эга ва деразалар
оралиқлари силлиқ пардозланган, уларнинг
тўрттасида тасвирий санъат панноси қўлла-
нилган.
Бу паннода катта бўлмаган гиламларда тур-
ган, миллий кийимлардаги нозик қоматли
ўзбек аёллари тасвирланган. Иккинчи ва учин-
чи қават фойелари жипс боғланган ягона ти-
зимни ташкил этади, чунки Навоий номидаги
марказий зал иккита ёруғликда ташкил этил-
ган. Бир томондан унга бебаҳо музей зал би-
риккан бўлиб, бу зал ҳам икки ёруғликка эга.
Учинчи қаватнинг ён томонидаги хоналар На-
воий номли зал ҳамда музей-залга элтадиган
чиқиш жойларига эга, улар катта аркадалар
остида жойлашган кўп сонли балконлардан
ташкил топган.
Бош фойе деб ҳисобланадиган Навоий но-
мидаги залда монументал тасвирий санъат
муваффақиятли қўлланган. Ёш Самарқандлик
рассом Чингиз Ахмаров Алишер Навоий
қаламига мансуб тўртта поэма: “Фарход ва
Ширин”, “Садди Искандарий”, “Лайли ва
Мажнун”, “Етти сайёра” мавзуларидаги тўртта
картинани чизган. Улардан ҳар бири биринчи
ва иккинчи қаватларда жойлашган панноларни
эгаллаган: картиналар атрофи биринчи қават-
дагига ўхшаш ганч-ўймакорлигида ишланган
ҳошиялар билан безатилган. Марказий фойе
ёнида икки ёруғлилик музей – зал жойлшаган
бўлиб, бу залдан доимо турлит мавзулардаги
кўргазмаларни ўтказишда фойдаланилади.
Марказий фойенинг ён томонларида, катта
бўлмаган кулуарлар орқасида уч йўлакли зи-
напоялар жойлашган. Бу зинапоялар маҳаллий
Ғазғон мармаридан ишланган бўлиб, улар тур-
ли – туманлиги билан ажралиб туради ва мо-
вий, оч қизил ҳамда қора рангларда товланади,
бундай мармарлар театр биносининг бошқа
қисмларида ҳам кенг қўлланилган.
Театр биносининг олтита ён фойелари ало-
ҳида эътиборга молик бўлиб, улар Ўзбекистон
давлат органларининг ташаббуси билан Ўзбе-
кистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро,
Термиз (Сурхандарё), Хива (Хоразм), Фарғона
каби вилоятларига бағишланган. Бу заллар
ганч ва мармар ўймакорлик санъати билан но-
одатий (такрорланмас) равишда безатилган:
улар бир неча юз йиллар давомидаги анъана-
ларни ўзида акс эттирган ва бу ўймакорлик
санъати ҳозирги кунда ҳам ўзининг беба-
ҳолигини йўқотмаган ҳолда ўзбек ҳалқ устала-
рининг кўплаб авлодларидан мерос бўлиб кел-
моқда. Ҳар бир залдаги ўймакорлик ўзининг
мавзуси ва стилистик кўриниши билан тегиш-
ли вилоятнингг характерли жиҳатлари билан
узвий боғлангандир. Айниқса, ҳалқ устиалари-
нинг машҳур намоёндаларидан бири Ўзбе-
кистон Фанлар Академиясининг фахрий ака-
демиги, Уста – Ширин Муродов театр биноси-
ни безатишда ўзининг бебаҳо санъатини намо-
ён қилган.
Уста – Ширин Муродов, хусусан, Бухоро
залида пардоз ишларини олиб борган. Тошкент
зали бўйича пардоз ишлари эса Ўзбекистон ҳал
рассоми, Давлат мукофоти лауреати Тошпўлат
Арслонқулов ижодига тегишлидир. Бу ерда
рассом асосан ўзбек турар – жой уйлари учун
ҳарактерли бўлган, декоратив девор тахмони
мотивини қўллаган. Шунингдек, у тахмон ичи-
га жойлаштирилган, баланд гулдастали анъа-
навий кўза мотивини ҳам қўллаган.
Арслонқулов композицияси айланма кўри-
ниш ва қатъийликка эга бўлиб, унда хуш-
чақчақ табиатли рассом ўзи хуш кўрган, тўлиқ
кўринадиган шаклларни тасвирлаган ҳолда
ўзига хос енгиллик ва лирикани ифодалаган.
Айнан, шунинг учун ўз санъатида хушчақчақ
оптимизм жиҳатларини намоён этган бу ижод-
кор лойиҳа муаллиф А.В. Щусев билан узвий
ижодий мулоқотга киришган. Т. А. Арслонқу-
лов пардозлаш ишларининг энг ижодий ишти-
рокчиларидан бири деб тан олинган. Тошкент
залидан ташқари , у асосий томоша зали, фойе
ва бошқа хоналардаги ўйма деталларни ҳам
бажарган. Самарқанд залининг пардозида Дав-
лат мукофоти лауреати, ҳалқ устаси Уста –
Қули Жалилов иштирок этган. Бу ердаги
ўймакорлик безаклари Бухоро залиникига
қараганда анча йирик кўринишга эга. Оч қўн-
ғир, деярли қизғиш мармардан ҳошияланган
кенг рамкалар машҳур, қадмий Самарқанд
меъморчилигини эсга солади.
Хива зали тош, ганжли паннога ўхшаш
Do'stlaringiz bilan baham: |