Мe
morchilik va qurilish muammolari
2016 йил, №2 сон
15
ли, асосан бир–икки қаватли, долон, айвон (те-
расса)лардан, ёзги ва қишги хоналардан таш-
кил топган уйлардир. Яшаш хоналарининг со-
ни 3–4 тадан кам эмас.
Таъкидлаш жоизки, бундай тарихий ташкил
топган эски маҳаллаларда ичимлик суви, газ,
электр энергияси, иситиш тизими мавжуд бўл-
са–да, уларнинг аксариятида канализация тар-
моғи шаклланмаган. Хожатхоналар асосан
битта, у ҳам бўлса ташқарида ҳовли бурчагида,
кўчага яқин жойда жойлаштирилган. Фақат
айрим таъмирланган ва бузиб қайта қурилган
ҳовлиларда уларнинг сони иккита, ташқи ва
ички хожатхоналар мавжуд. Самарқанд шаҳри-
да замонавий қурилган уй–жойлар эса бундан
мустасно, улар канализация, ичимлик суви, газ
ва электр тармоқлари билан таъминланган.
Булардан ташқари тарихий шаклланган ва
бизгача сақланган эски маҳаллалар ва гузар-
ларда тор ва боши берк кўчалар мавжуд бўлиб,
улар замонавий енгил хусусий автомобиллар
ва юк машиналар ҳаракатига мўлжалланмаган.
Келажакда автомобилларнинг кўпайиб бориши
билан бундай тор кўчаларда нафақат машина-
лар, балки одамларнинг, айниқса ёш болалар-
нинг юриши ва ҳаракатланиши қийинлашиб
бориши муқаррардир.
Агар Ўрта Осиё халқлари аксари оилалари-
нинг бугунги кунда ҳам уч авлоддан иборатли-
гини ва уларнинг болажонлигини ҳамда
ҳаётнинг шиддат билан ривожланаётганлигини
эътиборга олсак, тарихий шаҳарларимиздаги
эски маҳаллалар ва гузарларни ҳозирги ҳолат-
дагидай сақлаб қолишнинг иложи йўқ ва, гап-
нинг лўндаси, бу ҳозирги замон тараққиёти-
нинг мақсадларига мувофиқ ҳам эмас. Буни
Тошкент шаҳридаги эски маҳаллаларни қайта
қуриш борасидаги шаҳарсозлик тажрибалари
ҳам исботлаб турибди. Хўш, унда нима қилиш
керак?
Масаланинг жавоби битта. У ҳам бўлса та-
рихий шаҳардаги энг эски маҳаллалардан би-
ронтасини бузиб, унинг ўрнига ўша анънавий
меъморий тамойилларга, асосланган замона-
вий муҳандислик тизими талабларига ҳам
тўлиқ жавоб берадиган янги турар жой мавзеси
(маҳалла)ни қуриб кўриш керак. Қандай қилиб:
хусусий тарздами ёки давлат томониданми?
Қурилиш услубининг қандай тарзда амалга
оширилишидан
қатъий назар,
Самарқанд
шаҳрининг тарихий қисмида қуриладиган за-
монавий уйлар ва маҳалла лойиҳаси компози-
циявий яхлит тарзда, замонавий шаҳарсозлик
талаблари ва тарихий шаҳарсозлик атроф–
муҳити архитектурасига тамоман мос тарзда
ва, айни пайтда, нафақат замонавий бадиий–
эстетик талаблар, балки Ўзбекистон халқининг
янгича турмуш тарзи ва маҳаллачилик тамой-
иллари
асосида,
замонавий
муҳандислик
тармоқлари инфраструктураси билан тўлиғича
таъминланган ҳолда барпо этилиши керак.
Бундай маҳалланинг шаҳарсозлик лойиҳаси
давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқилиб, уни
қуришда маҳалланинг маъмурий ижтимоий
бошқарув қисми, кўча ва йўллар, коммунал
хизмат кўрсатиш муҳандислик тармоқлари ва
қурилмалари давлат томонидан, уй–жойлар
қурилиши эса қизил чизиқлар чегарасида аҳо-
ли маблағи ҳисобидан давлат томонидан тас-
диқланган лойиҳалар асосида қурилиши мум-
кин.
Ватанимиз ва хорижий тажрибаларни таҳ-
лил қилиш асосида тарихий шаҳарлар марказ-
лари турар жой биноларини қайта тиклаш ва
шакллантиришнинг
қуйидаги
тамойиллари
аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: