Microsoft Word 2016-2-пожарка doc



Download 6,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/152
Sana22.02.2022
Hajmi6,64 Mb.
#91546
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   152
Bog'liq
me’morchilik

Адабиётлар: 
1. Каримов И. А. Бунёдкорлик йўлидан. 
“Ўзбекистон”, 1996. 
2. Азимова Барно. Натюморт тузиш ва тасвир-
лаш методикаси. “ Ўқитувчи” 
3. Бўлатов С. Ўзбек халқ амалий безак санъати. 
“Меҳнат”, 1991. 
ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ТАСВИРИЙ САНЪАТ 
 
Рахимов С. A., ассистент (ТАҚИ) 
За годы независимости узбекский народ начал все больше воодушевляться своей богатой историей, на-
циональными ценностями, и бесценным наследием, оставленным предками. Самым большим и своеобразно 
развитым периодом истории искусств Узбекистана является (в основном) период Темуридов. История пе-
риода Амира Темура и Темиридов занимает особое место в истории нашей Родины. 
During independence years Uzbek people is getting more inspired by its rich history, national traditions, invalu-
able heritage left by ancestors. The most prosperous time of art history of Uzbekistan is the Timurid dynasty period. 
The history of Amir Temur and Timurid dynasty’s period has an important role in the Past of our homeland. 
Мустақиллик йилларига келиб ўзбек халқи 
ўзининг бой тарихидан, миллий қадриятла-
ридан, аждодлари қолдирган бебаҳо меросдан 
тўлароқ баҳра ола бошлади. Ўзбекистон Рес-
публикаси Президенти И. А. Каримов қайд 
қилганидек: “Ҳар қайси халқ ёки миллатнинг 
манавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф – 
одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан 


Мe

morchilik va qurilish muammolari
 
2016 йил, №2 сон 
13 
айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада, 
табиийки, маънавий мерос, маданий бойлик-
лар, кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим 
омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.” 
Санъат тарихининг энг катта ва ўзига хос 
тараққий этган даври бу асосан Темурийлар 
даври ҳисобланади. Амир Темур ва Темурий-
лар даври тарихи Ватанимиз ўтмиши саҳифа-
ларида алоҳида, ўзига хос ўрин эгаллайди. 
Бу даврнинг маънавий ва моддий мероси 
дунё маданиятининг ёрқин саҳифаларидан би-
рига айланди. Тарихий, бадиий ва тасвирий 
санъат асарлари бизнинг бой ўтмишимиз ҳақи-
да ҳозирги ва келажак авлодга қимматли 
маълумотлар беради, ўтмиш ҳозирги кун ва 
келажакни боғловчи кўприк вазифасини бажа-
ради. Турли анъаналарга, услубларга эга бўл-
ган тасвирий санъат мактабларининг яқинла-
шуви уйғунлашган илғор Самарқанд мактаби 
шаклланишига сабаб бўлади. Тасвирий санъат 
намуналарини турли ўлкалар бўйлаб тарқалиб 
кетиши уни тўла характерини ёрита олиш им-
кониятини бермасди. 
Аммо XIV – XV асрларга келиб қўлёзма ки-
тобларнинг қайта қўчирилиши натижасида 
кўплаб тасвирий санъат намуналари юзага ке-
лади ва улар китобат санъатини янада бойита-
ди. Бу даврда яратилган миниатюраларнинг 
катта бир қисми мураққа, яъни альбомларга 
ишланган асарлардир. Бу асарларда асосан 
шоҳ, саройлардаги ҳаётий воқеалар тасвирлаб 
берилади. Муҳим томони шундаки, бу мураққа 
– альбомларга ишланган миниатюра тасвирлар 
мустақил, яъни эркин ижодий тасвирий санъат 
асарлари ҳисобланади. 
Амир Темур ва темурийлар давлатида санъ-
ат ривожи Ўрта Осиё санъати тарихида ало-
ҳида ўрин эгаллайди. Темурийлар сингари 
саънатни ва илм – фанни қадрлаган ҳукм-
дорлар минтақа тарихида ҳеч вақт бўлмаган ва 
темурийларнинг ўзидан ўттизга яқин шоиру 
санъаткор ва олим чиққанлиги тарихдан 
маълумдир. Амир Темур хонадонидан Шоҳрух 
Мирзо, Мирзо Улуғбек, Мирзо Бойсунғур, 
Султон Ҳусайн мирзолар, Заҳириддин Бобур 
ва бошқа темурийлар китоб ошиқлари, санъат 
ҳомийлари, илм – фан жонкуярлари сифатида 
танилганини алоҳида таъкидлашимиз лозим. 
Шу боис темурийлар даврида меъморчилик, 
нафис – китоб ва хаттотлик, амалий – безак 
санъат ҳам тез тараққий этди ва катта муваф-
фақиятларга эришди. Амир Темур даврида 
Самарқандда машҳур мусаввирлар: Устод 
Жаҳонгир, Пир Сайид Аҳмад Табризий, Ҳожа 
Абдулҳай, Устод Шамсиддин, кейинчалик 
Ҳиротда Мирак Наққош, Қосим Али каби ис-
теъдодли мусаввирлар етишди. 
Темурийлар даврида Самарқанд тасвирий 
санъат мактабининг яна бир ютуғи портрет 
жанрининг вужудга келишидир. Темур фао-
лиятидан сўнг эса Самарқандда Мирзо Улуғ-
бек даврида тасвирий санъат янада ривожлан-
ди. Темурийлар даври нафис тасвирий санъати 
ҳақида ўзларининг “Миниатюра тарихидан 
лавҳалар” китобида Н. Норқулов, И. Низомид-
диновлар шундай ҳикоя қилишади: “Деворга 
сурат чизиш санъати Мирзо Улуғбек замонида 
янада юқори поғонага кўтарилди. Тарихнавис-
лар унинг Чилсутун чорбоғида Чинихона 
қасрини ниҳоятда гўзал қилиб қурдиргани ёза-
дилар. Абдураззоқ Самарқандий Мирзо Улуғ-
бек расадхонасининг хоналари деворларида 
тўққиз осмоннинг кўриниши, осмон гумбазла-
ри даражалари, минут ва секундлар ва ҳоказо 
улушлари тасвирий етти ёритқич сайёра, соби-
та юлдузлар, иқлимлар, тоғ, денгиз, саҳро ва 
шуларга оид буюм ва жониворлар сурати ғоят 
нафис ва жонли нақш этилганини ёзади”. 
Шундай қилиб, темурийлар замонасида шар-
қона миниатюра санъатини бир қанча мактаб-
лари ва унинг буюк ижодкорлари юзага келди. 
Натижада темурийлар даврида шаклланган 
нафис тасвирий санъатнинг довруғи жаҳонга 
ёйилди. 
Утмиш тасвирий саньати хакида фикр юри-
тар эканмиз бугунги кунда кўп кўлланилаётган 
миниатюра сўзининг ўзига кисман тўхталиш 
лозим. Бу ибора деярли XIX аср бошларигача 
ишлатилмаган. “Миниатюра”- китобга ишлан-
ган сурат (мўжаз сурат) ёки кичик ҳажмдаги 
нафис тасвирларга нисбатан ишлатилиши анъ-
анага айланиб қолди. 
Педагог олим А.Сулаймановнинг таъкид-
лашича “миниатюра” сўзи тўрт хил маънони 
англатади. Улардан учтасини ва умумлашти-
рувчи луғавий маъносини бевосита миниатюра 
санъатига тааллуқли деб қараш мумкин. Яъни: 
умумий маъноси қадимдан қўлёзма китоблар-
нинг бош ҳарфларини англаш, нақшлаш учун 
ишлатиладиган қизил бўёқ (киновар); 

ўрта асрларда яратилган қўлёзма ки-
тобларига ишланган кичик лавҳа ёки китоб-
нинг бутун бетига ишланган иллюстрасия 
шаклидаги кичик ўлчамдаги мўъжаз рангли 
тасвир (рангтасвир); 
- кичик ўлчамдаги рангтасвир асари ҳар хил 
материалга( суякка, металга, матога) нозик, 
нафис қилиб ишланган иш (асар), Демак, “ми-
ниатюра” иборасин қўлёзма китобининг тар-
кибий бадиий – график қисми бўлмиш барча 
элементлари, ҳох у кичик лавҳа бўлсин, ҳоҳ 
бутун бетни, айрим ҳолда икки қўшни бетни 



Download 6,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish