Дешифровка қилишнинг контраст-аналогли методи



Download 12,88 Mb.
bet1/14
Sana30.04.2022
Hajmi12,88 Mb.
#599191
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Дешифровка қилишнинг контраст


Дешифровка қилишнинг контраст-аналогли методи
Ернинг космосдан олинган биринчи телевизион тасвирларининг геологик ахборотлигини аниқлашда дешифровка қилишнинг контраст-аналогли методи (КАМ) дан фойдаланилган (Башилова ва б., 1972, 1973). У шундай қоидага асосланган бўлиб, унга биноан фототасвирнинг бир хилдаги фототони ва айнан ўхшаш шаклига моддий таркиби бўйича бир-бирига яқин бўлган ҳосилалар: бир хил турдаги ётқизиқлар, структуравий элементлар, ландшафтлар, геоморфологик ва бошқа мажмуалар эга бўлиши мумкин.
Метод мустақил равишда кўпинча, жойларда тегишли равишда ўқилиши 250-350 м дан кам бўлмаган ва 1000 м дан ортиқ бўлган ўрта- ва майда масштабли космик материалларни геологик таҳлил қилишда қўлланилади. Ечиладиган вазифалар турларидан қатъий назар, дистанцион тадқиқотларда геологлар ушбу методдан кенг фойдаланадилар. Жумладан, геология ва ёнувчи қазилмаларни қазиб олиш институтининг муаллифлар коллективи (Аксенов ва б., 1988) томонидан бажарилган. Ўрта Осиё тоғлараро ботиқликларининг космогеологик тадқиқотлар Атласини тузишда (мажмуавий космик ва геологик-геофизик ахборотлар асосида неотектоника ва ҳозирги давр ҳаракатларини ўрганиш ва нефть-газлиликни башоратлаш), айнан контраст-аналогли метод таҳлили қўлланилган. Ушбу тўпламда геологик объектларни дешифровка қилиш белгилари иккита: бевосита ва билвосита турларига бўлинган.
Бевосита дешифровка қилиш мезонлари воситасида ботиқликларнинг чекка қисмларида ва уларни ўраб турувчи тоғлик кўтарилмаларда жойлашган геологик объектлар танилади. Уларга денудация таъсирида ювилиб очилиб қолган тоғ жинслари, ер юзасига чиқиб қолган узулмали бузилишлар, муайян структураларнинг планли жойлашиши ва морфологик хусусиятлари тўғри келади. Билвосита дешифровка қилиш мезонлари сифатида геоморфологик ва тупроқ-ўсимлик элементлари кўрилади.
Бу муаллифлар линеаментларни кузатиб боришда, геоморфоло-гиянинг ўзига хос элементлари сифатида қуйидагиларни ҳисоблайдилар: дарё водийларининг аномал шакллари, уларнинг тўғри йўналган ва чўзилган участкалари, ўзанлар йўналишининг кескин ўзгарган жойлари, рельефнинг тўғри чизиқли шакллари, жумладан уларга тааллуқли бўлган чиқиқлар (бўртиклар), дўнгликлар, занжирсимон кўтарилмалар, тор чўзилган котловиналар (ботиқликлар) ва ш.к. Пликатив структуралар гидро тўрининг радиал тузилишига, водийларнинг овалсимон эгиклигига, дарё водийларининг аномал кенгайиш жойига, рельефнинг овалсимон якка-якка жойлашган мусбат шаклларига (тепаликлар, қисқа занжирсимон кўтарилмалар ва дўнгликлар), ҳамда мусбат ва манфий микрошаклларига қараб танилади.
Тупроқ-ўсимликлар элементлари ёрдамида линеаментларнинг чизиқли йўналишини белгилаб боришда қуйидагилар кузатилади: ўсимлик дунёсининг (туркумининг) кескин алмашинуви, тупроқ ассоциацияларини янгиланиши, ўсимликларни тўғри чизиқли-хол-хол (олачипор) равишда ривожланиши. Пликатив структуралар ўсимликлар туркумининг (дунёсининг) аномал изометрик "ёйилганлиги" га ва ушбу районга хос бўлмаган тупроқ туркумларига, ҳамда ўсимликларнинг ёйсимон йўл-йўл кўринишида ўзгариб боришига қараб чегараланади.
Космик материалларда неотектоника элементлари ҳаммадан кўра кўпроқ ифодаланган бўлиб, нефть-газли структурларни вужудга келишида етакчи роллардан бирини эгаллайди (Волчегурский ва б., 1977; Оруджева ва б., 1982; Воробьев ва б., 1983).
Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг тоғлараро ботиқликларида ҳозирги даврдаги пасайган (чўккан) ҳудудларига рельефнинг текисланганлиги, бўшоқ ётқизиқларни тўпланиши ва амалда парчаланмаган (бўлиниб кетмаган) рельеф шакллари хосдир. Одатда космик материалларда улар фототоннинг доимийлиги ва бир хиллиги билан ифодаланган. Кўтарилган областларга денудация жараёнларининг ўзига хос элементлари (жойлардаги кучли ўйилган ёриқлар, туб жинсларнинг очилмалари) тегишлидир. Умуман кўтарилаётган ҳудудлар, нисбатан барқарор (стабил) ва чўкаётган районаларга қараганда кўпинча оч рангдаги фототонлар кўринишида акс этади. Бизнинг Ўрта Осиё минтақаси доирасида олиб борган майда, ўрта ва йирик масштабдаги кўпспектрал космик тасвирлар тўпламларининг геологик ахборотлигини ўрганиш мақсадида йўналтирилган тадқиқотларимиз [1-23] шуни кўрсатдики, А.А.Аксенов ва ҳаммуаллифларининг хулосалари (1988) спектрнинг кўринадиган қисмида бажарилган космик материаллар учун ҳаққонийдир. Бу диапазондаги космик тасвирларда рельефнинг геоморфологик зоналлиги равшан ифодаланган, бу эса тўртламчи давр ётқизиқларни ва ер юзасидаги структураларнинг геологик тузилишини ўрганиш учун энг мақбул ҳисобланади. Бироқ космоматериалларнинг 0,5-0,7 мкм кўриш диапазонида кўмилган структуралар кучсиз ифодаланган ва ер юзаси томон ҳаракатланаётган углеводородлар таъсирида вужудга келадиган фотоаномалиялар майдонлари акс этмаган. Нефть-газ геологияси учун бу қимматли космик ахборот фақатгина спектрнинг инфрақизил қисмига яқин жойлашган электромагнит тўлқинларида бажарилган космоматериалларда намоён бўлади. Ушбу 0,8- 1,1 мкм диапазонида олинган космоматериал-ларда спектрнинг кўринадиган қисмида қорамтир кулранг фототон кўринишида дешифровка қилинаётган, ҳозирги даврдаги чўкаётган жойлар кескин ўзгариб, хира ноаниқ оч рангдаги фототон тусига эга бўладилар. Бу маълумотлар А.А.Аксенов ва унинг муаллифдошлари (Объяснительная..., 1988, 5 б.) қилган: «ҳозирги даврдаги чўкаётган районлар космик материалларда фототонларнинг доимийлиги ва бир хиллиги билан ифодаланган», деган хулосаларига зид келади.
Шундай қилиб, углеводородларнинг миграция ва умумлашиш жараёнларини назоратловчи кўмилган морфоструктуралар бир мунча равшан намоён бўладиган йирик, ўрта ва айниқса майда масштаблардаги кўпспектрал космик материаллар тўпламларига контраст-аналогли методнинг қўлланиладиган усуллари ва тамойиллари принципиал жиҳатдан қайта ишловга муҳтождир. Бу масалаларни ечими биз томондан 4.1 бўлимда алоҳида кўриб ўтилади.


Download 12,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish