Қадимги греция маданияти



Download 42,5 Kb.
Sana15.04.2022
Hajmi42,5 Kb.
#554355
Bog'liq
Gretsiya


ҚАДИМГИ ГРЕЦИЯ МАДАНИЯТИ

Қадимги Греция Юнонистон, Эллада-Болқон ярим оролининг жануби, Эгей денгизидаги ороллар, Кичик Осиёнинг ғарбий соҳили, Апеннин ярим оролининг жанубий соҳили, Сицилия ороли, Мармар, Қора ва Ўрта денгиз соҳилларида ташкил топган давлатлар гуруҳидан иборатдир. Маълумки, Грециянинг маданияти дунёдаги энг қа­димий цивилизациялардан бири ҳисобланади ва у умуминсоний маданий тараққиётга улкан таъсир кўрсатган.


Қадимги Юнон-Греция маданиятининг тараққиёт босқичлари тўғрисида тўлароқ тасаввурга эга бўлиш учун уни даврийлаштириб ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, ҳар бир тарихий маданий босқичда бир-биридан фарқланиб турадиган мазмунан бой ва ғоявий мукаммал маданий бойликлар яратилганлиги кўзга ташланади.
Қадимги Грек маданиятини ўрганар эканмиз қуйидаги босқичларнинг маданий ҳаёти ва маънавий-бадиий тафаккурининг асосий жиҳатларини ташкил этиш мумкин:

  1. Крит-Микена ёки Эгей маданияти (милоддан аввалги 3 минг

йилликдан милоддан аввалги ХII асрларгача бўлган давр).

  1. Гомер даври маданияти (милоддан аввалги IХ-VIII асрлар).

  2. Архаика даври маданияти (милоддан аввалги VII-VI асрлар).

  3. Классика даври ёки грек демократияси даври маданияти

(милоддан аввалги V аср - IV асрнинг 40-йилларигача бўлган
давр).

  1. Еллинизм даври маданияти (милоддан аввалги IV асрнинг охири

ва I асрлар оралиғи).
Албатта, Греция маданиятини унинг адабиётисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шунинг учун ушбу адабиёт Европадаги энг қадимий ва таъсирчан адабиётлардан бири бўлиб полис жамоалари орасида қон-қариндошлик муносабатларининг емирилиши ва шахс онгининг мукаммаллаша бориши натижасида милоддан аввалги VIII-VII асрларда пайдо бўлди.
Бизгача Юнон ёзма адабиётининг энг Қадимий намуналаридан Гомернинг „Илиада" ва „Одиссея" эпик поэмалари етиб келган. Троя уруши воқеаларини акс эттирган бу поэмалар қаҳрамон шахслар ва машҳур тарихий воқеалар мадҳига бағишланган эпик қўшиқлар асосида майдонга келган. Эрамиздан аввалги VII-VI асрлар поэзиясида шахснинг фикр ва ўйларини диний-ахлоқий қарашлар аспектида талқин этиш кучайди. Масалан, Алкей (милоддан аввалги IV аср) ижодида сиёсий курашлар, муҳожирлар ҳаёти акс этган бўлса, Сапфо (милоддан аввалги VII-VI асрлар) ижодида эса ўша давр аёллари тақдири куйланади.
Милоддан аввалги VI асрга келиб Ионияда баёний услубдаги проза майдонга келди. Тарихий ва оддий кишилар образи акс этган новелалар ва Эзоп номи билан боғланган масалалар яратилди. Афина маданиятининг ривожланган даври эрамиздан аввалги V-IV асрларга тўғри келади. Айниқса драматик жанрлар тараққий этди. Мифологик сюжет асосидаги трагедия етакчи жанрга айланди. Афина демократиясининг қарор топиши даврининг йирик шоири Эсхил (милоддан аввалги 525- 456) ижтимоий ва ахлоқий масаларни қаламга олди. У эркин инсон ғоясини олға суради. Афина демократиясининг ривожланган давр драматурги Софокл (милоддан аввалги 497-406) ўз асарларида эркин инсон тимсолини акс эттирди. Давлат қонунлари билан диний, ахлоқий
қонунлар орасидаги низо, бурч йўлидаги машаққат, фидоийлик, шахсий фаолият , ҳатти-ҳаракатлардан келиб чиқадиган фожиаларнинг содир бўлишида асосан илохий кучлар муҳим рол ўйнаши масаласига алоҳида эътибор берилади.
Эрамиздан аввалги V асрда комедия анъанавий шаклларни сақлагани ҳолда янги ижтимоий-сатирик мазмун билан бойиди, тараққий этди. Бу даврда Аристофан асарлари Афина сиёсий ва маданий ҳаётида ўткир сатира сифатида майдонга чиқди. Индивидуаллашган персонажлар билан бир қаторда умумлашма ҳажвий образлар пайдо бўлди. Милоддан аввалги V асрнинг иккинчи ярмида Афина полисининг инқирозга юз тутиши софистик ҳаракатда намоён бўлиши билан бирга, бадиий адабиётда ҳам ўз ифодасини топди. Бу даврнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, антидемократия йўналиш кенг тарқалди, идеал шоҳ тимсолига қизиқиш кучайди. Ана шу кайфиятларнинг назарий ифодаси сифатида Арицотелнинг „Шоирлар ҳақида" ва „Поэтика" трактатлари юзага келди. Шуни эслаш лозимки, бошқа барча миллий маданиятлар каби Греция маданияти ҳам баъзан жиддий ривожланишни бошидан кечирган бўлса, айрим ҳолларда у тушкунликка юз тутди. Масалан, милоддан аввалги II асрда Рим истилоси Греция маданий ҳаётидаги тушкунликни янада чуқурлаштирди. Фақат милоднинг биринчи асрига келиб,
грек ижтимоий маданий ҳаётида жонланиш пайдо бўлди. Тарихчи Плутарх (I-II асрлар) „Параллел тақдирлар" асарида греклар ва римликларнинг машҳур намоёндалари образини яратади. I-III асрларда тараққий этган грек романи (Гелиодар, Лонг) да асосан, идеал муҳаббат тасвирланади. IV асрдан бошлаб эса қадимги грек адабиёти инқирозга учради.
Грецияда меъморчилик санъати ҳам ривож топди. Қадимги меъморчиликнинг илк манбалари Крит-микен маданиятига бориб тақалса-да, бироқ унинг том маънода шаклланиши эрамиздан аввалги VIII асрларга тўғри келади. Бу даврга келиб грек монументал ҳайкалтарошлиги тараққий этади ва унда ҳайкалтарошликда ўзига хос ҳайкалнинг бўшлиқдаги кўлами, яъни жойланиши , аъзоларининг мутаносиблиги ва ҳаракатнинг табиийлиги каби уч ўлчовга қатъий амал қилиш асосий тамойилга айланади.
Архаика даври пластикаси эса кийимда тасвирланган қизлар-коралар ҳайкалида намоён бўлади. Коралар ҳайкаллари ўзининг ҳис-туйғуларга бойлиги, аёлларга хос латофат, иффат ва назокатни ифода этганлиги билан ажралиб турган. Кийимларнинг жимжимали ва букланиб туришлари, уларга ҳамоҳанг бўлган сочларнинг таралиши ҳайкалларнинг табиийлигини янада оширган. Курослар, яъни кийимсиз ҳолда тасвирланган йигитлар ва коралар ҳайкалларига жамланган гўзаллик ва улуғворлик қадимги грекларнинг ахлоқий идеали тўғрисидаги тасаввурларини ифодалаган.
Қадимги греклар ўз шаҳарлари, ибодатхоналари, саройлари ва турар жойларини турли хил ҳайкаллар билан безашга ҳаракат қилганлар. Ҳайкалларни ёғочдан, мармар ва бронзадан ясаганлар. Сўнгра инсон танаси рангида бўяганлар ёки фил суяги билан қоплаганлар. Юнон ҳайкалтарошлари биринчи бўлиб ҳайкалга инсон танасининг табиий кўринишини беришга эътибор берганлар.
Қадимги юнон-грек театри ва драматургиясининг пайдо бўлишида диний байрамлар, турли хил маросимлар ва расм-расумлар муҳим рол ўйнаган. Юнон драматургиясининг барча турлари - трагедия, комедия ҳамда сатиралар драмаси ана шу диний байрамлар, расм-русумлар ва айниқса Дионис (бош худо Зевснинг ўғли) га бағишланган маросимлар асосида майдонга келган.
Қадимги юнон драматургиясининг асосий жанрларидан бири ҳисобланган трагедия ҳам, комедия ҳам келиб чиқишига кўра Дионис байрамларига боғлиқ. Масалан, Аристотел ўзининг „Поэтика" асарида „трагедия" иборасининг ўзи ҳам Дионис шахси билан боғлиқдир, бу атама „така қўшиғи" маъносини англатади деб ёзади. Қадимги юнонлар Дионисни ҳам така қиёфасида тасаввур этганлар.
Биз билишимиз лозимки, қадимги театрлар ҳозирги замон театрига умуман ўхшамаган. Биринчидан, қадимги Юнон театри ҳажм жиҳатдан бениҳоя улкан бўлган. Иккинчидан, томошалар кундузи очиқ ҳавода кўрсатилган. Қадимги Афина театрлари қолдиқлари шуни кўрсатадики, юнон театрлари ҳозирги замон стадионининг ярми кўринишида бўлиб, унга 17 минггача томошабин сиғган.
„Театр" сўзининг асл маъноси „кўриш", „кузатиш" деган маъноларни англатган. „Театр" атамасининг бутун театр биносига нисбатан ишлатилиши милодий V асрларга келиб истеъмолга киритилган. Юнон театрлари кўпинча тоғлик, қиялик, тепалик ён бағирларида қурилган. Актёрлар томоша кўрсатадиган жой саҳна (грекча скена) бўлиб, у чодир, деган маънони англатган. Ҳақиқатдан ҳам, актёрлар томоша ўтказиладиган жойнинг орқа томонига қурилган чодирдан кийиниши ва ниқобларни алмаштириш жойи сифатида фойдаланишган. Пастда - саҳна олдида хор жойлашган. Хорнинг вазифаси саҳнада рол ижро этаётган актёрларнинг ижро услубини янада кучайтириш ҳамда Дионисга атаб ёзилган ёки ижро этилаётган томошалардаги воқеалар ривожини янада кучайтиришдан иборат бўлган. Хор жойлашган саҳнанинг пастки қисми „Орхестро" (Ор-кестр) деб жамланган.
Қадимги юнон театрининг шаклланиши ва ривожланиши жараёни ўз навбатида буюк драматургларнинг пайдо бўлишига олиб келган. Қадимги Юнон трагедиясининг асосчиларидан бири „трагедия отаси" Эсхил (милоддан аввалги 525-456-йиллар) 90 га яқин трагедия яратган. Бизгача унинг - „Еронойлар", „Фиванинг етти душмани" , „Илтижогўйлар", „Занжирбанд Прометей", „Ореция" трилогиясига кирувчи „Агамемнон", „Хоефорлар", „Евменидалар" каби трагедиялари етиб келган.
Юқоридаги фикрлар асосида шундай хулосага келиш мумкинки, Қадимги Шарқ ва Янги давр Европа маданиятини бир-бири билан боғлаб турувчи антик давр, юнон маданияти ўз аҳамияти жиҳатидан умуминсоний маданиятининг бир бўлаги ҳисобланади.
Қадимги юнон фани, фалсафий тафаккури, меъморчилиги, ёзув маданияти, театр-томоша санъати - буларнинг бари нафақат Греция, айни пайтда, бутун инсоният цивилизациясининг дурдонаси сифатида кўзга яққол ташланади.
Download 42,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish