An innovative approach to providing affordable housing for students Талабаларни арзон уй-жой билан таъминлашга инноватсион ёндашув Иновационный подход к обеспечению студентов доступное жильём Муаммонинг мазмун моҳияти
Мамлакатимизда бугунги кунларда жуда ҳам кўп истоҳотлар ва янгиликлар амалга оширилмоқда. Айнан мана шу жабҳада, пойтахтимиз, Тошкент шахрида улкан бунёдкорлик ишлари ҳам олиб борилмоқда. Аммо ҳали ривожланаетган давлат эканлигимиздан келиб чиқиб шахримизда вақтинчалик турар жой ва талабалар турар жойи топиш бўйича бирмунча қийинчиликларга дуч келинмоқда. Янаҳам аниқроғи, вилоятлардан пойтахтимизга келган фуқаролар ёки талабалар учун вақтинчалиқ туриш учун ҳонадон топиш нарҳи жудаҳам қимматлиги ҳеч кимга сир эмас.Табийки савол туғилади, Тошкент шахрининг деярли барча вилоятларида кўплаб хонадонлар қурилиб ўз эгаларига топширилаетган бир пайтда қандай қилиб вақтинчалик турар жой нарҳлари тушиш ўрнига қўтарилиши мумкин? Уйлар етишмаслик муаммоси бизда мавжуд эмас. Бу ерда муаммонинг асл сабаби бу ноқонуний фаолият олиб бораетган маклерларнинг бу соҳага ҳам кириб келганлиги ва сунъий тарзда ҳонадонлар нарҳини кўтарилганлиги билан изоҳлаш мумкин. Ҳозирги кунда уларни назорат қилиш билан ҳеч қайси давлат органи қаттиқ тартибда назорат олиб бормаяпти. “Талабалар ётоқхонада туриши керак” – деган фикр ҳам бўлиши мумкин. Аммо ҳозирда ОТМларда таълим олаетган талабаларнинг атига 25% ётоқхона билан таъминланган холос. Қолган 149 минг (85%) талаба қариндошларининг уйида, ижарада ёки меҳмонхоналарда ўз таълимини давом эттирмоқдалар . Бундан ташқари, охирги йилларда ўнлаб хусусий ва хорижий олий таълим муассасалари фаолият бошлади, аммо уларга ётоқхона қуриш бўйича давлат томонидан талаб қўйилмади. Натижада Тошкент шахрида қабул квотаси 2,6 баробарга, талабалар сони эса 2,3 баробарга кўпайди. Чет мамлакатлардан ўқиш учун келаетган талабалар учун ҳам ҳали турар жой муаммоси ҳал қилинмаган. Ўз билими билан олий ўқув юртига ўқишга қирган талаба кучли, ақилли кадр бўлиб шакилланиши учун уни ўқишига ҳалал берувчи омиллар бўлмаслиги зарур. Турар жой қимматлиги ва топиш қийинлиги сабабли талаба ўқишни ўрнига ишлаши ва ҳонадон топиши керак ва доим шу ҳақда ўйлашга мажбур. Бу муаммонинг бир томонидир. Иккинчи томонига тўхталадиган бўлсак, вилоятлардан пойтахтга ишлаш мақсадида келаетган ишчилар учун (айниқса ўғил бола ишчилар) турар жой топиш катта муаммолиги ҳеч кимга сир эмас. Улар нафақат турар жойнинг қимматлиги балқи улар учун ҳонадоннинг ўзини топиш ҳам муаммо бўлмоқда. Сабаби, хонадоннинг эгаси ишчиларга ўз хонадонини беришни хоҳламаслиги ва маклерлар қўйган 50% маклер хаққи ҳам икки томондан муаммо бўлмоқда. Ўқишни олий баҳоларга тугатиб, яхши кадр бўлиб шакилланган ёшлар пойтахтимизда қолиб маълум соҳани ривожлантириш имкониятидан бугунги кунда маҳрум бўлган. Сабаби унинг ойлигига таққослаганда унинг ижара ҳаққи ва маклер ҳаққи билан хисоблагандаги нархи (таҳминан 1 хонали хонадон учун 1-ой 500 АҚШ доллари 2-ойдан 350 АҚШ долларидан) ўртача энди иш бошлаган кадрнинг ойлиқ иш ҳақига солиштирилганда (5 миллион сўм) яримидан кўп қисмини ташкил қилмоқда. Ишчининг бир ой яшаши, озиқ-овқат, транспорт ҳаражатлари, хамкасблари билан тушлик хисобланганда унинг бошқа харажатлар қилишига имкони қолмагани маълум. Бу муаммонинг моҳияти ижарага ҳонадон бериш Тошкент шахрида бизнесга айланмаганлиги ва айнан шу йўналиш билан шуғулланувчи кучли ташкилотнинг йўқ эканлиги билан баҳолаш мумкин.