“Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида шуғулланувчиларни босқон улоқтириш теникасига ўргатиш услубиёти”
мавзусидаги
.
М у н д а р и ж а.
Кариш..................................................................................3
I.БОБ. Босқон улоқтиришга ихтисослашаётган аёллар ва эркакларнинг модели ва машқлар юкламаларининг тахминий ҳажми..............................7
1.2. Босқон улоқтиришга ихтисослашаётган аёллар ва эркакларнинг модел тавсифи......................................................7
1.2. Босқон улоқтирувчи спорт усталари учун ҳафталик машқлар ва юкламаларнинг тахминий ҳажми..............................................14
II.БОБ. Босқон улоқтириш техникаси самарадорлигини белгиловчи омиллар.
2.1. Босқон улоқтириш техникасининг сервариантлиги
.............................................................................55
2.2.Ҳаракатларни уддалай олиш қобилияти ваҳаракат малакаси……................42
2.3. Босқон улоқтириш мусобақалари ўтказиладиган жойларга қўйиладиган талаблар.
Умумий хулоса .........................................................65
Фойдаланилган адабиётлар руйхати......................68
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришиши билан бугунги кунда олиб борилаётган чуқур ислоҳатлар ёш авлодни ҳар томонлама ақлий, ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан ривожланишида жисмоний тарбия ва спорт асосий ўринни эгаллайди. Мамлакатимизда ёш авлодни соғлом руҳда тарбиялаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Хурматли юртбошимиз И.А.Каримов таҳкидлаганидек “Келажак авлод хақида қайғуриш соғлом, баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир”.
Хукуматимиз томонидан қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш тўғрисида»ги Қарори1, «Соғлом авлод учун» нодавлат дастури, «Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида»ги Фармони2 ва бошқа бир қатор қарорлари спорт ҳаракатини ривожлантиришга кенг йўл очмоқда.
Дархақиқат, Республикамиз миқиёсида спортни ривожлантириш дастури асосида уч босқичли: олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Универсиада”, касб-ҳунар коллежлари талабалари ўртасида “Баркамол авлод” ва мактаб ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Юртимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири бўлиб, миллат генафондини асраш, оилада, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Таҳлим муассасаларида жисмоний тарбия ва маданият дарсларининг сифатини яхшилаш, мактабдан ташқари ишларни ташкил қилиш ва уларни самарадорлигини ошириш, спорт турларини ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни танлаш ҳамда юқори малакали мураббийларни тайёрлаш долзарб масалалардан биридир.
Умуминсоний маданиятнинг таркибий қисми хисобланган миллий маданиятимизни, ёшларнинг ахлоқий тарбиясини онгли равишда ёндашишсиз тасаввур этиш қийиндир. Инсон ижтимоий хаётда онгли равишда ўз ўрнини эгаллаши унинг вояга етиши, фарзандлик бурчини, ота-оналик бурчини ато этиши, ўзидан кейин маҳлум бир из қолдириши жамият тараққиётини белгилайди. Шундан келиб чиқиб cпорт билан шуғулланишда жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланиш миллий тарбия муамосига янада чуқурроқ кириб боришга ва бу муаммога илмий-амалий жиҳатдан ойдинлик киритишга асос бўла олади.
Ўқувчиларда жисмоний тарбия ва спортнинг тарбиявий аҳамияти тўғрисида улуғ алломаларимизнинг қолдирган ноёб асарлари ва уларнинг ўгитларига боғлиқ бўлиб, уларнинг улкан хизматларини ўрганиш ва уни амалга татбиқ этиш бугунги куннинг, айниқса педагогика фанининг долзарб вазифаси ҳисобланади.
Жисмоний тарбия ва спорт тарихини ўрганган (А.К.Акрамов3, Б.Р.Голашапов, Р.И.Исмоилов, Ф.Хўжаев) олимлар турли даврларда жисмоний тарбия машғулотлари қандай йўлга қўйилганлиги ҳақида ҳам ўзларининг фикрларини билдирган.
П.Ф.Лесгафт4, В.В.Гориневский, А.Д.Новиков, Л.П.Матвеев, Б.Н.Минаев, Б.М.Шиян, А.К.Атаев, А.Абдуллаев, К.Ярашев каби олимлар жисмоний тарбия назарияси ва методикаси муаммоларини илмий асосланганлар.
Қатор олимларнинг (В.А.Ашмарин5, Ч.Т.Иванков, Р.С.Уэйнберг ва бошқалар) ишларида жисмоний тарбия машғулотларининг маҳнавий-маҳрифий ва психологик жиҳатлари тадқиқ этилган. Аксарият кўпчилик тадқиқотларда жисмоний таҳлим машғулотлари педагогикадан ажратиб ўрганилади.
Шуни таҳкидлаш керакки, юқоридаги олимлар томонидан Спорт билан шуғулланишда жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланиш ўрни тўлиқ илмий масала сифатида ёритилмаган. Илмий тадқиқотлар, берилган адабиётлар ва мактабларда жисмоний маданият дарсларини ўрганиб, битирув малакавий ишнинг мавзуини қуйидагича танладик: « Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида шуғулланувчиларни босқон улоқтириш теникасига ўргатиш услубиёти ».
Тадқиқот мақсади: Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида шуғулланувчиларни босқон улоқтириш теникасига ўргатиш услубини самарали йулини аниқлаш.
Тадқиқот фарази сифатида биз қуйидагиларни илгари сурсак, спортчиларни воситалардан фодаланган ҳолда юксак курсаткичларга эриштириш.
-Босқон улоқтирувчи аёлнинг замонавий “портрет”ини умумлаштириб таҳлил қилиш :
- уларнинг ярмидан кўпи учун босқон улоқтириш – улар 6-7 йил давомида шуғулланиб келаётган ягона спорт турилиги;
- босқон улоқтиришда бошланғич ихтисослашув босқичлари ва чуқурлаштирилган машғулотлардаги ўртача ўсиш 4-5 м ни, спорт такомиллашуви .
Тадқиқотнинг вазифалари:
- Босқон улоқтириш – ўз тузилишига кўра аниқ мақсадга йўналтирилган ҳаракатларнинг мураккаб тизимлилиги.
- У улоқтиришни ташкил этадиган оддий ва мураккаб элементларнинг муайян миқдорини бирлаштириши (дастлабки силжишлар, босқон билан бурилишлар ва якуний кучланиш).
- Босқон билан бурилишлар бир таянчли ва икки таянчли босқичлардан иборат бўлиши.
-Якуний кучланишни снарядга улоқтирувчи танасининг юқориги ёки пастки қисмлари (қўллар ва оёқлар) фаол таьсир кўрсатиш босқичига тақсимлаш.
Илмий янгилиги: Қуйидагиларни ўз ичига олади:
1.Тренерлар, одатда, кўп йиллик машғулотлар босқичларига татбиқан жисмоний ривожланиш ва махсус тайёргарликнинг асосланган кўрсаткичларига эҳтиёж сеза-дилар.
2.Юқорида баён этилган кўрсаткичлар динамикасининг таҳлили ҳозирги пайтда босқон улоқтирувчи аёллар махсус жисмоний тайёргарлигининг кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқариш имконини беради
Тадқиқотнинг амалга оширилиш босқичлари:
1. Тадқиқот муаммосига оид педагогик-психологик, илмий-оммабоп ва махсус адабиётлар, таҳлим муассасаларининг ижодий иш тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштириш. Шу асосда тадқиқот ишининг мавзу муаммоси, обҳекти, предмети, илмий фарази ва бошқа жиҳатларига аниқлик киритиш.
2. Спортчиларининг ва жисмони тарбия билан шуғулланувчи ўқувчиларни жисмоний тарбия ўқитувчилари ҳамда ота-оналар билан тест-анкета сўровлари, суҳбатлар, кузатишлар ўтказиш; халқ таҳлими тизими ташкилотчи раҳбарлари тажрибалари ўрганилиб, умумлаштириш.
3. Спортчиларни мусобақа фаолиятини илмий ва педагогик-психологик шароитларини аниқлаш ва асослаш; шакллантирувчи тажриба-синов ишларини амалга ошириш; Бошланғич синф ўқувчиларини тайёргарлик самарадорлигини аниқлаш; таҳлим муассасалари амалиётида синаб кўрилди; педагогик тажриба-синов ишларидан олинган натижалар математик усулда қайта ишлаш; ўқувчиларни машғулотлар жараёнида мусобақалашишда тайёргарлик масалаларига оид материал тайёрлаш.
Тадиқиқот базаси.
Тадқиқотнинг базаси сифатида Карши Олимпия Заҳиралари коллежи хизмат қилди.
Тадқиқот хулосаларининг ишончлилиги ва асосланганлиги: Олинган натижаларни педагогика ва психология соҳаларининг фундаментал асосларига амал қилинганлиги; тавсия этилаётган илмий-педагогик ишланмаларнинг методологик асосланганлиги; тадқиқот мақсади ва вазифаларига мос келувчи илмий замонавий методлар қўлланилганлигида ўз ифодасини топган;
Ҳимояга қуйидаги ҳолатлар олиб чиқилади:
1. Кучни, тезликни, чидамлиликни, чаққонликни, бўғинларҳаракатчанлигини ва мускуллар эгилувчанлигини намоён қилишига қараб янги педагогик туркумини амалиётда шакллантирш.
2. Тананинг жами ўлчамлари жадвалини босқон улоқ-тирувчи эркаклар устида ўтказилган тадқиқотларга мувофиқ спорт натижаси билан энг мустаҳкам алоқадорликда бўлган кўрсаткичлар ташкил этиши.
3. Босқон улоқтиришда оёқ мушакларининг кучи спорт ютуқларига эришишда ҳал қилувчи омил бўла олиши.
4. Ҳозирги замон спорт фанининг вазифаларидан бири ҳар хил малакали спортчилар билан ишлашда ижобий педагогик тажрибани тадқиқ этиш ва умумлаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг таркибий тузилиши.
Тадқиқот кириш, икки боб, умумий хулоса, адабиётлар руйхати ҳамда иловалардан иборат бўлиб, умумий ҳажми 71 бетни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |