М у н д а р и ж а. Кариш


I.II. Босқон улоқтирувчи спорт усталари учун ҳафталик машқлар ва юкламаларнинг тахминий ҳажми



Download 1,54 Mb.
bet7/26
Sana19.04.2022
Hajmi1,54 Mb.
#563788
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
ва ўсмирлар

I.II. Босқон улоқтирувчи спорт усталари учун ҳафталик машқлар ва юкламаларнинг тахминий ҳажми.


Умумий жисмоний тайёргарлик ҳафтаси (УЖТ-2).
I кун. Шерик билан эгилувчанликни ривожлантирувчи бадан қиздириш машқлари. Штанга билан машқлар: елкага штангани олиб бурилишлар, эгилишлар, тагликдан ёки тагликсиз даст кўтариш, белгача даст кўтариш, штангани елкага ёки кўкракка олиб, 6-10 мартадан ўтириб-туришларни бажариш, жами – 20-25 уриниш (65-80%). Гимнастика снарядларида бажариладиган машқлар.
II кун. Тўлдирма тўплар билан бадан қиздирувчи машқлар. 16-32 кг ли қадоқтошларни икки қўллаб ҳар бир томонга 8-10 мартадан айлантириш, жами – 10 та уриниш. Ядролар, қадоқтошлар ёки 16 кг ли оғирликни жойидан ёхуд бир марта уринишдан улоқтириш, жами 60-80 марта такрорлаш. Бир оёқда турган жойда ва олдинга силжиган ҳолда сакраш – 15 мартадан, ҳар бир оёқда 4-5 марталик такрорлашлар. Стартдан югуриш – 6-8 марта, тезланиш – 100 м – 2 марта.
III кун. Бадан қиздириш машқлари. Гимнастика девори ва яккачўпда қорин, бел чизиғи ва орқа мушакларини ривожлантирувчи машқлар. Акробатика. Баскетбол, волей-бол ўйнаш – 45 дақиқа.
IV кун. Дам олиш.
V кун. I кун дастурига мувофиқ.
VI кун. II кун дастурига мувофиқ.
VII кун. Дам олиш.
Жами: қадоқтошларни айлантириш – 160-200 марта, қадоқтош ёки оғирликни улоқтириш – 120-160 марта, штанга билан машқлар, жами уринишлар – 40-50, такрорлашлар – 300-500, сакрашлар – 240-300.
Махсус жисмоний тайёргарлик ҳафтаси (МЖТ).
I кун. Шерик билан эгилувчанликни ривожлантирувчи бадан қиздириш машқлари. Штангани елкага олиб бури-лишлар, эгилишлар. Штанга билан машқлар. Қўлларни тор ёки кенг очиб чўққайиб ўтиришсиз ҳолда штангани силтаб тикка кўтариш, белгача даст кўтариш, штанга билан ўтириб-туришлар – 6-8 мартадан, жами – 20 тагача уринишлар (70-85%). 16-32 кг ли қадоқтошни бир ва икки қўлда (босқон каби) ҳар икки томонга 8-10 мартадан айлантириш, жами – 8-10 уриниш.
II кун. Тўлдирма тўплар билан қиздириш машқлари. Босқонни бурилиб дастлабки айлантиришлар – 30 дақиқа. Ядро, тўлдирма тўплар, қадоқтошлар ёки оғирликларни жойдан туриб ёки бир бурилиш билан улоқтириш – 100-120 марта. Бир оёқдан иккинчисига ва бир оёқда 10 ҳатлаб сакраш, жами – 10 марта, югуриб келиб – 2-4 б.ш. Стартдан югуриш – 6-8 марта, тезланишлар 60-80 м – 3-4 марта.
III кун. Эгилувчанлик машқларини қўллаб бадан қиздириш машқларини бажариш. Штанга билан бурилиш ва эгилишлар; кўкракка кўтариш, оёқларни кенг очиб сакраш (разножка), тагликдан ёки тагликсиз кўтариш, 5-6 мартадан тўла ёки ярим ўтириб-туришлар, жами – 25 уриниш (70-90%). Гимнастика девори ва ҳалқаларда машқлар бажариш.
IV кун. Дам олиш.
V кун. Шерик билан эгилувчанликни ривожлантирувчи бадан қиздириш машқлари. Босқонни бир ва уч бурилишдан улоқтириш – 25-30 марта (яхшиси ҳавода). Баскетбол ўйнаш ёки суст сурҳатда югуриш – 15-20 дақиқа.
VI кун. Тўлдирма тўплар билан бадан қиздириш машқлари. Қадоқтош билан машқлар: даст кўтариш, жонглёрлик, бир ва икки қўллаб айлантириш, жами – 8-10 уриниш. Шатнгани елкага ва кўкракка олиб, 5-10 мартадан тўла ёки ярим ўтириб-туришлар, жами – 20 тагача уриниш (70-85%). 100-120 тагача итарилиб, турли усулда сакрашлар. Гимнастика снарядларида бажариладиган машқлар.
VII кун. Дам олиш.
Жами: босқон улоқтириш – 25-30 марта, қадоқтошни айлантириш – 130-200 марта, қадоқтош, оғирликни улоқ-тириш – 100-120 марта, штанга билан машқлар – 55-65 ури-ниш, такрорлар сони – 345-455, сакрашлар – 200-220 марта.


Техник тайёргарлик ҳафтаси (ТТ).
I кун. Эгилувчанликни ривожлантирувчи бадан қизди-риш машқлари. Босқонни бир ёки уч бурилиш билан 25-30 марта улоқтириш (6 таси – бор куч билан). Жойдан туриб, зарб билан югуриб келиб уч ҳатлаб, беш ҳатлаб сакраш – 2-4 б.ш. – 50 марта итарилиш. Стартдан югуриш 6-8 марта ва 60 м тезланишлар – 2-3 марта.
II кун. Тўлдирма тўплар билан бадан қиздириш машқлари. Дастлабки айланишлардан сўнг босқон билан бурилишлар (1-3), жами – 100 тагача бурилиш. Қадоқтош ва оғирликни (16 кг) бир ҳамда икки қўллаб олдинга, орқага ва бурилиш билан, жами – 30-40 марта улоқтириш. Штанга билан машқлар – даст кўтариш, белгача даст кўтариш, даст кўтариб, 3-5 мартадан ўтириб-туриш, жами – 12-16 уриниш (80-90%). Қорин мушакларини ривожлантирувчи машқлар.
III кун. Шерик билан бадан қиздириш машқлари. Босқон билан дастлабки айланишлар ва бурилишлар, жами – 60-80 бурилиш тўп улоқтиришдан аввал ва кейин. Босқон улоқтириш – 25 марта (6 таси – бор куч билан). Ҳар хил сакрашлар, жами – 50-60 итарилиш. Стартдан ва юриб туриб югуриш – 6-8 марта, тезланиш билан 60-80 м – 2 марта.
IV кун. Дам олиш.
V кун. I кун дастурига мувофиқ.
VI кун. II кун дастурига мувофиқ.
VII кун. Дам олиш.
Жами: босқон улоқтириш – 200-120 марта, қадоқтош, оғирликни улоқтириш – 80-60 марта, штанга билан машқлар, жами – 32-24 уриниш, такрорлашлар сони – 130-100, сакраш давомидаги итарилишлар – 150, спринтерлик югуриши – 1-0,6 км.



Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish