М у н д а р и ж а. Кариш


Мусобақаолди тайёргарлиги



Download 1,54 Mb.
bet5/26
Sana19.04.2022
Hajmi1,54 Mb.
#563788
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
ва ўсмирлар

2.2. Мусобақаолди тайёргарлиги

Бир қатор муаллифлар фикрича, асосий машқларни бажариш техникасини мусобақа режимига яқин режимда, тайёргарликнинг сўнгги ҳафталарида асосий машғулот воситаларидан фойдаланиш ҳажми ва шиддатини тегишлича ўзгартирган ҳолда узлуксиз такомиллаштириш шароитида мусобақаолди тайёргарлигида муваффақиятга эришиш (спорт формасини ривожлантириш ва сақлаб қолиш нуқтаи назаридан) мумкин бўлади. Спортчи қизларнинг мусобақага бевосита тайёргарлигининг хусусияти ва мазмуни катта аҳамият касб этади.


Бунинг учун вақт ва куч тузилиши бўйича асосий машққа мувофиқ келадиган, айни пайтда бу таркибий қисмларнинг такомиллашувига ёрдам берадиган воситаларни аниқлаш талаб қилинади.
Мусобақаолди тайёргарлигида техникани такомил-лаштириш мақсадида босқон улоқтиришни тезлик-куч жиҳатдан ривожлантириш учун энг мос бўлган махсус машқлардан фойдаланилиб, улар асосий ҳаракатга, шунинг-дек, 70 см ли тросга осилган енгиллаштирилган босқон улоқтиришга вақт ҳамда куч тузилиши жиҳатидан мувофиқ келади.
Енгиллаштирилган босқонни улоқтиришда ҳаракат-нинг тезлик-куч жиҳатдан такомиллашуви енгиллаштирил-ган снарядни улоқтиришдагидан суст бормайди, чунки улоқти-рувчилар кучланишларини вақт мобайнида яхшироқ жамлайдилар, бу, айниқса, машғулотда енгиллаштирилган снарядни мунтазам қўлловчи спортчиларларда яққол қўзга ташланади. Гарчи мусобақалар учун мосланган ва енгил-лаштирилган снарядни улоқтиришда вақт ўлчамлари орасидаги тафовутлар статистик жиҳатдан ишончли бўлмаса-да, уларнинг сервариантлиги туфайли (10-32%) спортчилар-нинг бурилишлар ҳамда якуний ҳаракатни бажариш учун сарфлайдиган вақти мусобақа босқонини улоқтиришда енгиллаштирилганига қараганда кўпроқ бўлади.
Масалан, стандарт снарядни улоқтиришда куч градиентининг ўртача ўлчамлари якуний кучланишда 308 кг/с га, марказга интилувчи куч 218 кг га тенг эди. Енгиллаш-тирилган босқонни улоқтиришда – 310 кг/с, марказга инти-лувчи куч – 198 кг. Бунда вақт ўлчамлари орасидаги тафовут 0,05 с га тенг.
Оғирликни уч марта бурилиб улоқтиришда ҳаракатни вақт мобайнида “чўзиш” ҳамда асосий фазаларда улоқти-рувчилар кучланишининг етарлича жамланмаслиги юз беради. Афтидан, мазкур машқни мусобақаолди босқичида машғулотга киритмаган маҳқул. Оғирликни битта бурилиш билан улоқтиришда эса вақт ўлчамлари асосий ҳаракат билан фарқ қилмайди, куч ўлчамлари эса юқорироқ, бу улоқтиришдаги энг муҳим босқич – якуний кучланишни самарали такомиллаштиришга имкон беради.
Айни вақтда, мусобақаолди тайёргарлиги жараёнида, афтидан, стандарт босқонда ҳам, енгиллаштирилганида ҳам бир бурилишдан улоқтиришни бажариш мақсадга мувофиқ эмас. Амалиётда юқори малакали босқон улоқтирувчилар бу машқдан якуний кучланишни такомиллаштиришда фойда-ланадилар. Бироқ у кучланишига кўра ҳам, бажарилиш вақтига кўра ҳам асосий машқдаги якуний ҳаракатга унча мос келмайди.
Энг яхши улоқтирувчиларни педагогик кузатиш, турли узоқликларга стандарт босқон билан бажарилган улоқти-ришларнинг вақт ҳамда куч хусусиятларини таҳлил қилиш шуни аниқлашга имкон берди: энг яхши натижанинг 90-97% га тенг узоқликка машқ сифатида улоқтиришлар ҳозирги пайтда куч ҳамда вақт тузилишига кўра рекорд улоқти-ришларга яқни келади. Бу мусобақаолди босқичида босқон улоқтириш техникасини такомиллаштириш улоқтиришлар-ни “энг мақбул” узоқликка, ҳозирги пайтдаги энг яхши натижанинг 90-97% чегарасида улоқтиришларни бажаришда самаралироқ амалга ошади, деб ҳисоблашга шароит яратади. Бунда спортчи онгини мақсадга йўналтириб “созлаш” (ҳаракатга йўналтириш) чегарага яқин режимларда ишлаш жараёнида техникадан энг унумли фойдаланиш учун яхши шароитни юзага келтиришини эҳтиборга олиш лозим.
Изланишлар мобайнида шу аниқландики, агар енгил ва ўртача юкламалар ҳаракат техникасини ўзгартиришга жиддий таҳсир кўрсатмаса, спортчиларнинг асаб-мушак аппарати кўрсаткичларини яхшиласа, бундай юклама билан ўтказилган машғулотлардан сўнг, одатда, улоқтиришлар натижаси ёмонлашмаса, у ҳолда катта ҳажм ва шиддатга эга бўлган машғулотлар ҳаракатлар техникасига салбий таҳсир кўрсатади (машғулот охирига келиб улоқтиришларда вақт ва, айниқса, куч кўрсаткичлари пасаяди), бундай машғулотнинг охирида ҳам, 24-48 соатдан кейин ўтказилган машғулотларда ҳам улоқтириш натижасининг сусайишига олиб келади, улоқтирувчинингн мушак-ҳаракат сезгилари фақат 5-9-кунга келиб “тиниқлашади”.
Босқон улоқтириш ва штанга билан машқлар бажа-ришда машғулот юкламаларини тадқиқ этиш шуни кўрсат-дики, мусобақаолди бьосқичида, айниқса, тайёргарликнинг сўнгги ҳафтасида кичик ва ўртача юкламалардан фойда-ланиш жуда мақсадга мувофиқ бўлар экан.
Катта юкламалар мусобақалардан кечи билан 7-10 кун аввал қўлланилиб, тўхтатилиши керак, чунки улар улоқти-риш натижаларининг пасайишига, спортчининг толиқи-шига, ҳаракатлар техникасида хатоликлар юз беришига олиб келади. Бу қоидалар адабиётлардан олинган маҳлумотларга зид эмас.



Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish