Тананинг ялпи ўлчамлари
Аёллар
|
Натижа (м)
|
50
|
60
|
70
|
80
|
Найза (СУ)
|
Диск (СУ)
|
Тана узунлиги (см)
|
176
|
178
|
180
|
180
|
182
|
186
|
Тана массаси (кг)
|
72
|
76
|
80
|
84
|
75
|
85
|
Қулоч кенглиги (см)
|
186
|
188
|
190
|
190
|
190
|
197
|
Эркаклар
|
Натижа (м)
|
50
|
60
|
70
|
80
|
Найза (СУ)
|
Диск (СУ)
|
Тана узунлиги (см)
|
188
|
190
|
192
|
192
|
194
|
198
|
Тана массаси (кг)
|
96
|
102
|
108
|
114
|
96
|
120
|
Қулоч кенглиги (см)
|
198
|
200
|
202
|
204
|
206
|
212
|
Тана тузилишига кўра “босқончилар”ни бошқа улоқтирувчилар билан таққослаш мумкин. Масалан, босқон улоқтирувчилар тана массасининг кўрсаткичлари диск ҳамда найза улоқтирувчиларнинг худди шундай кўрасткичлари орасида, оғирлик-бўй индекси – ядро итқитувчи ва диск улоқтирувчилар орасида бўлади.
Кўриб турибмизки, замонавий “босқончи” аёл – бу снарядни зарурий айланма амплитуда билан таҳминловчи кенг қулочли, баланд бўйли спортчидир. Мазкур турнинг ривожланиши ва саралашнинг такомиллашуви орқасида тананинг ялпи ўлчамларинг чегаралаштирилиши (малакага қараб) энг паст даражага тушиб қолиши мумкин. Ҳозирча эса шундай қайд қилсак бўлади: босқон улоқтиришда етарлича “сифатли” қизлар ўтмаяпти. Аёлларда спортчи массасининг 5-6% ини ташкил қилувчи снаряднинг бирмунча енгиллиги (эркакларда 7-8%) улоқтирувчилар жисмоний сифатларининг ривожланишида тезкорлик йўналишининг устуворлигини белгилайди.
Олимларнинг изланишлар пайтида ўтказган тестлаши асосида маҳлум бўлдики, спортчи қизлар сакраш тайёр-гарлиги яхши бўлгани ҳолда ядрони бош устидан ошириб орқага итқитишда кўп жиҳатдан орқада қоладилар, бу уларнинг тезлик, куч сифатлари ва ҳаракатлар коорди-нацияси даражаси етарлича баланд эмаслигини кўрсатади. Шу билан бирга, елкасида штанга билан ўтириб-туриш натижалари бошқа ихтисослик вакилларига нисбатан ХТСУларда анча юқори. Шуни қайд этиш лозимки, 4 кг босқонни улоқтирувчи ёшлар 65-70 да шундай кўрсаткичлари 40-50 кг га пастроқ.
Афтидан, улоқтирувчи аёлларнинг тренерлари ўз шогирдларининг оёқ мушаклари кучини ошириш ҳисобига уларнинг ҳимояланиш техникасидаги камчиликларни қоплашга уринсалар керак. Аёллар учун босқон улоқтириш янги турдир. Бугунги кунга қадар аёл босқончи модели тузилмаган, мисол қилиб айтиш мумкинки, жаҳонда пешқадам босқон улоқтирувчи Галина Сигачёва (75 га яқин натижага эга) бўйи эса атиги 164 см га тенг. Ўзбекистонлик ХСУ унвонига эга Ольга Жогулева 170 см бўйга эга. Вазни эса
2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |