Улоқтирувчи спортчининг куч қобилиятлари
Умумий маҳнода одамнинг кучи мушак кучланишлари орқали ташқи қаршиликни енгиш ёки унга қаршилик кўрсатиш қобилияти сифатида таҳрифланади. Бизнинг матнимиздаги куч қобилиятларини, биринчи навбатда, спортчининг ҳаракатланиш (кўчиш) тезлигини белгиловчи шарт-шароитлар сифатида тушуниш керак.
Маҳлумки, спортчи куч имкониятларининг намоён бўлиш даражаси, бир томондан, ҳаракатнинг биомеханик хусусиятлари мукаммаллигига, иккинчи томондан, алоҳида мушакларнинг зўриқиш катталиклари ва уларнинг ўзаро уйғунлашувига боғлиқ.
Бевосита фаолият (ҳаракатланиш) вақтидаги зўриқиш катталигида намоён бўладиган куч қобилиятлари орга-низмнинг яхлит реакцияси билан таҳминланадики, у психик сифатлар, ҳаракатлар, мушак, вегетатив, гормонал ва бошқа физиологик тизимларнинг сафарбарлигига боғлиқ. Шунинг учун куч қобилиятларини фақат “мушаклар кучи” деган содда тушунча, яҳни уларнинг қисқариш хусусиятлари механик тавсифи билан чегаралаб қўйиш ярамайди. Айни пайтда қуйидагиларни ҳам назарда тутиш зарур. Бирин-чидан, мушак кучи ҳар қандай тезкор ҳаракатнинг динамик таркибий қисми ҳисобланиб, унинг тезлиги, ташқи қарши-лик ва фаолиятнинг давомийлигига қараб ҳар хил сифат хусусиятларига эга бўлиши мумкин. Иккинчидан, спорт фаолияти шароитида ҳаракатларнинг ишчи самараси ҳам ривожлантирилган кучланиш максимуми катталиги билан, ҳам бунга сарфланган вақт билан белгиланади. Шунинг учун спортчининг куч қобилиятларини баҳолашнинг асосий мезони сифатида ишчи кучланиш қуввати кўрсаткичини қабул қилиш керак.
Алоҳида спорт ихтисосликларининг ҳаракат қобилият-ларига боғлиқ равишда куч сифатларининг ўзига хослигини аниқлашга келсак, буни текширганда, қуйидагилардан келиб чиқиш керак: мушак зўриқишларининг намоён бўлиши ҳар қандай замонавий спорт машқини бажаришга хос. Муайян спорт турларига хос бўлган етакчи ҳаракат сифатига қараб (спорт турларининг тезлик-куч гуруҳи), мушак кучи кўпроқ тезлик билан намоён бўлади – портловчи куч.
Махсус куч сифати бўлмиш портловчи кучнинг ўзига хос намоён бўлишига спорт фаолиятида асосий юкламани ташувчи бутун мушаклар гуруҳининг портловчи кучланишда албатта иштирок этиши киради.
Портловчи куч спорт фаолияти шароитида мушаклар ишининг изометрик ва динамик режимларида кейингисида – катталиги жиҳатидан турлича ташқи қарши-ликни енгиш шароитида юзага чиқади,. Динамик режимда кучланишнинг ўсиши мушакларнинг тезланувчи кучи орқали аниқланади. Шундай қилиб, ҳар қандай шароитда портловчи кучланиш вақтида спортчи ҳар доим старт (бошланғич) кучини максимал даражада рўёбга чиқаради, тезлаштирувчи кучнинг намоён бўлиш хусусияти эса ташқи қаршилик ва мушак-ларнинг максимал кучи катталигига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |