М у н д а р и ж а. Кариш


Улоқтириш техникасининг биомеханик асослари



Download 1,54 Mb.
bet12/26
Sana19.04.2022
Hajmi1,54 Mb.
#563788
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
ва ўсмирлар

Улоқтириш техникасининг биомеханик асослари

Босқон улоқтириш айланма ҳаракатлар сирасига кириб, унда доимо “улоқтирувчи – босқон” тизими ўзаро алоқада бўлади.




У лоқтирувчи танаси ва снаряд массаларининг жойлашуви
“Улоқтирувчи – босқон” тизимининг айланиш ўқи ҳар доим қатҳий вертикал ҳолатда бўлиши лозим.
Улоқтирувчи танаси ва снаряднинг айланиш бурчак тезлиги (ω) у ўнг оёғини тупроқдан кўтарган лаҳзадан бошлаб айла-ниш текислигининг энг юқори нуқтасидан ўтадиган вақтгача бир-бирига мос (бир хил) бўлиши керак.

Спортчининг танаси ва снаряднинг “улоқтирувчи – босқон” тизимининг айланиш ўқига нисбатан компенсаторли оғиши.

Марказдан қочувчи ва марказга интилувчи кучларнинг ўзаро қаршилиги.
Снарядга бериладиган куч катталигига қараб унинг бошланғич тезлиги ҳам ва, табиийки, улоқтириш масофаси ҳам турлича бўлади.



Улоқтириш ритми.
Ҳар қандай ҳаракат муайян изчилликда кетма-кет содир бўладиган фақат унга хос қисмлар ва элементлардан иборат бўлади. бу изчиллик ҳар бир ҳаракат кўникмаси тузилиши билан, унинг мураккаблиги, спорт такомиллашуви жараёнида уни ўз-лаштириш даражасидан қатҳи назар боғлиқ бўлади. Бутун ҳаракат яхлит ҳолда, шунинг-дек, уни ташкил этувчи таркибий қисмлар доимий ёки ўзгарувчан тезлик билан бажа-




рилади, бу унинг ритмини белгилайди.
Босқон улоқтириш ритми дастлабки ай-лантиришлар, снаряд билан бурилишлар ва якуний кучланишни бажаришга сарфланган

Босқон улоқтириш вақтида оёқ кафт-ларининг ҳолати

умумий вақт динамикаси орқали аниқланади.
Мисол тариқасида Р.Клим бажарган 73 м 18 см лик улоқтириш вақ-тидаги алоҳида босқичлар тезлиги ҳамда ҳолатларнинг О.Коллодий томонидан ҳисоблаб чиқилган маҳлумотларини келтирамиз:
Биринчи дастлабки айлантириш 1,84 сек
Иккинчи дастлабки айлантириш 0,84 сек
I бурилиш 0,595 сек
Икки таянчли ҳолат 0,350 сек
Бир таянчли ҳолат 0,245 сек
II бурилиш 0,490 сек
Икки таянчли ҳолат 0,280 сек
Бир таянчли ҳолат 0,210 сек
III бурилиш 0,385 сек
Икки таянчли ҳолат 0,210 сек
Бир таянчли ҳолат 0,175 сек
Якуний кучланиш 0,240 сек


Яхлит ҳаракатни бажариш вақтида кучланишнинг пасайиши


Ҳаракатларнинг ишончлилиги ва аниқлиги мезонлари хусусида сўз очганда, қайд этиш керакки, аниқлик ва ишончлилик ҳаракат механизмларининг тузилишига, қури-лишининг оптималлигига боғлиқ.


Ишончлиликда ҳал қилувчи омил тизимлар функция-ларининг мураккаблашуви, яҳни элементар ҳаракатлар занжирининг узайтирилиши натижасида машқларнинг мураккаблашуви, координация нуқтаи назаридан ҳаракат-ларнинг мураккаблашуви, ҳаракатларнинг аниқлигига қўйи-ладиган талабларнинг ортиши, ташқи шароитларнинг мураккаблашувидир. Шундай қилиб, координацияси жиҳа-тидан турлича элементлардан ташкил топган, йўналиши, тезлиги, кучланиши ва ҳ.к. бўйича ўзгаришлар миқдори кўп бўлган ҳаракатлар тизими энг ишончсиз ҳисобланади.
Шундан келиб чиқиб, масалан, айтиш мумкинки, босқоннинг аввал бош устида уни айлантириш йўли билан жойида туриб ритмга кириб, уч-тўрт бор такрорланадиган циклик бурилишларга асосланган ҳаракатлари тизими ядро итқитишдагига нисбатан анча ишончли.
Ишончлилик ва аниқликнинг кейинги мезони – ҳаракатларнинг қатҳий автоматлаштирилганлиги ва ҳаракат кўникмаларининг ички ва ташқи издан чиқарувчи омиллар-нинг ёмон таҳсирига қарши барқарорлиги. Адабий манба-лар, ўтказилган тажрибалар ҳамда тадқиқотдан олинган маҳлумотларга кўра, ҳаракат кўникмаларининг барқарор-лиги ва сервариантлиги орасидаги энг мақбул нисбатни, спорт курашининг хусусиятлари ва шароитларини ҳисобга олган ҳолда, бу мезоннинг энг муҳим миқдорий кўрсаткичи деб ҳисоблаш мумкин.
Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб, техник маҳоратнинг мукаммаллигини баҳолаш учун сервариант-ликнинг шундай цикл ва диапазонларини белгилаш муҳим-ки, улар спортчи ҳаракатларининг юқори барқарор-лиги ва мустаҳкамлигини таҳминлаши лозим. Маҳоратнинг юқори даражаси, энг аввало, вариантлиликнинг икки тури: мосла-шувчанлик ҳамда компенсацияловчи турлари билан тавсифланади.
Биринчи турнинг ўзига хос хусусияти шуки, техник маҳорат ортгани сайин кўникманинг ҳаракат ўлчамлари тебранишлари диапазони кенгаяди.
Тезлик-куч билан боғлиқ спорт турларида сервариант-лик аниқ бир йўналишли бўлиб, у спортчининг янада юқори натижага ўзини тайёрлаши таҳсирида ҳаракатларнинг тезлик кўрсаткичлари ортишида намоён бўлади. Шу билан бирга, алоҳида тезликнинг энг юқори кўрсаткичлари мавжудлиги ҳам қайд этиладики, уларни енгиб ўтиш ҳаракатлар самарадорлигининг кескин пасайишига олиб келади.
Ҳаракатнинг ишончлилиги ва аниқлиги кўпроқ сама-рали ҳаракатнинг компенсаторли сервариантлиги диапазони катталигига боғлиқ бўлиб, бу оғишларнинг фақат жуда тор доирасидагина мумкин бўлади.
Юксак техник маҳоратнинг ўзига хос хусусияти шуки, компенсаторли сервариантликнинг тор чегараси умумий фонида ҳаракат фаолиятининг оғишлар энг кам бўлиши талаб этиладиган ҳал қилувчи ҳалқасига яқинлашган сайин уларнинг янада торайиши юз беради.

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish