ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ПСИХОЛОГИЯ ВА СОЦИОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
Бурхонова Наргиза
Мавзу: БИХЕВИОРИЗМ НАЗАРИЯСИДА ШАХС ТАЛҚИНИ
Илмий раҳбар: Психология ва социология
кафедраси ўқитувчиси Н.А.Бахриева
Бухоро 2013
Мавзу: БИХЕВИОРИЗМ НАЗАРИЯСИДА ШАХС ТАЛҚИНИ
РЕЖА:
КИРИШ.
I-БОБ. ШАХСНИ ЎРГАНИШ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК МУАММО СИФАТИДА.
§ 1.1. Ҳозирги замон психологиясида шахс муаммоси ва унинг талқини.
§ 1.2. Психологик мактабларда шахс муаммосининг ўрганилиши.
§ 1.3. Бихевиоризм назариясида шахс муаммосининг ўрганилиши.
II-БОБ. БИХЕВИОРИЗМ НАМОЁНДАЛАРИ НАЗАРИЯЛАРИНИНГ ТАЛҚИНИ.
§ 2.1. Дж.Уотсон назарияси ва унинг ижтимоий-психологик талқини.
§ 2.2. Э.Торндайк назариясининг ижтимоий-психологик тавсифи.
ХУЛОСА.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.
ИЛОВА.
Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Замонавий психология тараққиётини таъминловчи омиллардан бири бу – жаҳон психология илмида бугунги кунгача шаклланиб, ўзининг алоҳида ўрнига эга бўлган ва тажрибада синалган илмий мактабларга мурожаат этиш орқали фан ривожланишининг янги йўналишларини аниқлаш ва пировард натижада уни ривожлантиришга интилишдир.
Муҳтарам Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг шундай қатъий ва доно фикрлари бор: - “Биз фарзандларимизнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган, уйғун ривожланган инсонлар бўлиб, XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз”1. Албатта, бундай талабларга мос, баркамол авлодни тарбиялашда фан тарихига мурожаат этиш ижобий натижаларга олиб келиши аниқ.
Ғарб психология илмида амалга оширилган кўплаб изланишларнинг негизида инсон омили, фаол шахс, унинг бетакрор руҳий олами тадқиқи ётади. Зеро, миллий мустақиллик шароитида мамлакатимизда замонамиз қаҳрамонлари, ёшларимизнинг психологиясида кечаётган ижобий ўзгаришларни ўрганишга бўлган имкониятлар кенгайди ва бу имкониятлар ёш тадқиқотчиларни тинимсиз ўз устида ишлашга ундамоқда.
Ҳозирги шароитда психология тарихини изчил ўрганиш, жаҳон психологиясида ҳозирги кунгача бўлган даврда қайси психологик мактаблар ўз илмий ғояларини илгари суриб, уларни ҳимоя қилиб келганлиги борасидаги материаллардан қанчалик хабардор бўлсак, биринчидан, замонавий психология фанини изчил ривожлантиришга ҳисса қўшиш, иккинчидан, замонавий шахс руҳиятида фаолият жараёнида кузатиладиган турли стрессорлар ва негатив психологик ҳолатлардан уларни асраш ва шу орқали жамиятда ижобий ишларни амалга ошириш учун имкониятлар янада кенгаяди.
Мавзунинг долзарблиги унинг фан тарихи билан бевосита боғлиқлиги ва уни ўрганиш орқали фанга доир қўшимча маълумотларга эга бўлиш имкони яратилиши билан белгиланади. Шу нуқтаи назардан ушбу битирув-малакавий иш мавзусини “Бихевиоризм назариясида шахс талқини” деб расмийлаштирдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |