Таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Битирув малакавий ишининг тузилиши



Download 5,79 Mb.
bet5/12
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#204075
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
БИХЕВИОРИЗМ НАЗАРИЯСИДА ШАХС ТАЛҚИНИ

Битирув малакавий ишининг тузилиши: У кириш, икки боб, беш параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Битирув малакавий ишининг умумий ҳажми 72 бетни ташкил этди.


I-БОБ. ШАХСНИ ЎРГАНИШ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК МУАММО СИФАТИДА.
§ 1.1. Ҳозирги замон психологиясида шахс муаммоси
ва унинг талқини.
Индивид сифатида дунёга келган киши алоҳида социал фазилат кашф этади, шахс бўлиб етишади. Индивид ҳали болалигидаёқ тарихан таркиб топган ижтимоий муносабатлар системасига жалб этилади. у бу системани аллақачон тайёр ҳолда учратади. Кишининг жамиятдаги бундан кейинги ривожланиши муносабатларнинг шу қадар чигалликларини вужудга келтирадики, бу ҳол уни шахс сифатида шакллантиради. Психологияда индивид томонидан амалий фаолият ва муносабат жараёнида ҳосил қилинадиган ҳамда ижтимоий муносабатларнинг индивидга таъсир ўтказиш даражаси ва сифатини белгилайдиган системали тарздаги социал фазилат шахс тушунчаси билан ифода этилади.
Дунёга келаётган чақалоқнинг гавда тузилиши унда тик юриш учун имкониятнинг мавжудлигини тақозо этса, миясининг тузилиши ақли-ҳушининг ривожланиши учун имконият туғдиради, қўлларининг шакл-шамойили меҳнат қуролларидан фойдаланиш истиқболининг мавжудлигини кўрсатади ва ҳоказо. Булар билан чақалоқ ўз имкониятлари йиғиндисига биноан одам ҳар қандай ҳолатда ҳам бу хилдаги фазилатлар йиғиндисининг соҳибига айлана олмайдиган ҳайвон боласидан фарқ қилади. Шундай қилиб, юқорида айтилганлар орқали чақалоқнинг инсон зотига мансублиги тасдиқланади ва бу факт индивид тушунчасида қайд этилади (бундан фарқли ўлароқ, ҳайвон боласи дунёга келиши биланоқ ва ҳаётининг охирига қадар жонзот деб юритилади). «Индивид» тушунчасида кишининг насл-насаби ҳам мужассамлашгандир. Янги туғилган чақалоқни ҳам, катта ёшдаги одамни ҳам, мутафаккирни ҳам, ақли заиф овсарни ҳам, ёввойилик босқичидаги қабиланинг вакилини ҳам, маданиятли мамлакатда яшаётган юксак билимли кишини ҳам индивид деб ҳисоблаш мумкин.
Шахснинг энг муҳим хусусиятли жиҳатларидан бири - бу унинг индивидуаллигидир, яъни яккаҳоллигидир. Индивидуаллик деганда, инсоннинг шахсий психологик хусусиятларининг бетакрор бирикмаси тушунилади. Индивидуаллик таркибига характер, темперамент, психик жараёнлар, ҳолатлар, ҳодисалар, ҳукмрон хусусиятлар йиғиндиси, ирода, фаолиятлар мотивлари, инсон маслаги, дунёқараши, иқтидори, ҳар хил шаклдаги реакциялар, қобилиятлари ва шу кабилар киради. Психик хусусиятларнинг бирикмасини айнан ўхшаш тарзда акс эттирувчи инсон мавжуд эмас. Масалан, яқин одамдан айрилганлиги қайғу-алам, унинг билан бирга эса ҳаётда тиклаб бўлмовчи ва бошқаларда такрорланувчи фазилатлар мураккаб воқеликнинг мангуликка йўналиши билан изоҳлаш мумкин. Шахс ўзининг қадр-қиммати ва нуқсонлари билан ижтимоий турмушда фаол иштирок қилиши, таълим ва тарбия ёрдамида юзага келган ўзининг кучли ва кучсиз жиҳатлари билан яққол, бетакрор олий зотдир.
Ҳар бир кишининг шахси унинг индивидуаллигини вужудга келтирадиган ҳислатлар ва фазилатларнинг фақат унга хос бирикувидан таркиб топгандир. Индивидуаллик — кишининг узига хослигини, унинг бошқа одамлардан фарқини акс эттирувчи психологик фазилатлар бирикмасидир. Индивидуаллик темперамент ва характер хусусиятларда, одатларда, устун даражадаги қизиқишларда, билиш жараёнларига оид фазилатларда, қобилиятларда, фаолиятнинг шахсга хос услубда ва ҳоказоларда намоён бўлади. Зикр этилган психологик хусусиятларнинг бир хилдаги бирикмасини ўзида мужассамлаштирган одам йўқ — инсон шахси ўз индивидуаллиги жиҳатидан бетакрордир.
Бир хил турмуш шароитлари шахс фаоллигининг турли шаклларини яратиш ҳамда ҳар хил ҳаётий вазиятни вужудга келтириш имкониятига эга. Ҳаётда бирон-бир танбеҳ беришнинг ўзи кимдадир руҳий ҳисни уйғотса, бошқа бирининг сиртига ҳам юқмаслиги учрайди. Шундай қилиб, одамга таъсир қилувчи барча ташқи қўзғатувчилар ижтимоий шарт-шароитларга, фаолиятнинг ички тарбиявий қисмлари, томонлари, жиҳатлари, жабҳалари, таркиблари тузилиши йиғиндиси билан бойитилиши эвазига шахс деган тушунча ҳосил бўлади.
Шахс тушунчаси инсонга тааллуқли бўлиб, психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий хусусиятлари ва хатти-ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турувчи, муайян хулқ-атвор ва дунёқарашга эга бўлган жамиятнинг аъзосини ифодалашга хизмат қилади. Одам шахс бўлиши учун психик жиҳатдан ривожланиши, ўзини яхлит инсон сифатида ҳис этиши, ўз хусусиятлари ва сифатлари билан бошқалардан фарқ қилмоғи керак.
Аксарият ҳолларда одам турли-туман вазиятларга, шароитларга мос, уларга мутаносиб бўлган жиҳатлар, жабҳаларни намоён қилади, унинг оилада, хизмат вазифасида, жамоатчилик орасида, спорт мусобақасида ва шу сингариларда ўз зиммасига олган ролларни бир-бирига қарама-қарши эмас, балки ўзаро ҳамоҳанг тарзда бажаради. Ана шу инсон фазилатлари, хислатлари, сифатларининг бир-бирига мослиги шахснинг яхлитлигини кўрсатувчи аломатлардан бири бўлиб, ундаги қарама-қаршилик, зиддият ва шаклланиб улгурмаган хусусиятларнинг кўрсаткичи унинг турли вазиятларда бажариладиган ролларнинг ўзаро бир-бирига зидлиги ёки номутаносиблиги ҳисобланади.
Демак, шахснинг нисбатан барқарор ва нисбатан ўзгарувчан хусусиятлари инсон хислатларининг яхлитлиги ва ўзаро боғлиқлигидан таркиб топувчи мураккаб бирликдан иборатдир.
Индивид сифатида ёруғ дунёга келган одам ижтимоий муҳит таъсирида кейинчалик шахсга айланади, шунинг учун бу жараён ижтимоий-тарихий хусусиятга эгадир. Илк болалик чоғиданоқ индивид муайян ижтимоий муносабатлар тизими доирасига тортилади, бундай шахслараро муносабатлар тарзи тарихий шаклланган бўлиб, у ёшлигиданоқ шу тайёр, аждодлар яратган ижтимоий муносабат, муомала, мулоқот тизими билан таниша боради. Ижтимоий қуршов; оила аъзолари, маҳалла аҳли, жамоатчилик, ишлаб чиқариш жамоаси, ижтимоий гуруҳ ичида; кишиларнинг оғушида, уларнинг қалб тўрисида одамнинг бундан кейинги ривожланиши уни шахс сифатида шакллантирувчи, унинг онги ва иродасининг хусусиятларига мутлақо боғлиқ бўлмаган ҳар хил хусусиятли муносабатлар мажмуасини вужудга келтиради.
Жаҳон психологиясида онда-сонда учраб турадиган шахсни ижтимоий муҳитнинг суст маҳсули деб тушунтириш ва унда фаолликни инкор этиш ўта баҳсли фикрдир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, шахснинг ижтимоий тажрибани ўзлаштириш жараёни одамнинг ўзича амалга ошираётган фаолиятига ва унинг билан қандай мақсад кўзлаётганига нисбатан муносабатини акс эттирувчи руҳий дунёси орқали намоён бўлади. Одатда фаоллик шахсга хос хулқ-атвор, фаолият, муомала мотивларида, установкаларида, амалий кўникмаларида кўзга ташланади. Бошқача сўз билан айтганда, фаоллик шахснинг атроф-муҳитдаги воқеликни эгаллашга интилган саъй-ҳаракатларда вужудга келади. Шахснинг фаоллиги унинг ўз истиқболи учун йўл-йўриқ танлашда, уни ўзлаштиришда, ҳаётда ўз мавқеи ва ўрнини топишда гавдаланади.
Одам жамиятда турли гуруҳлар фаолиятида қатнашар экан, кўпинча, уларда ҳар хил функцияларни бажаради, ўзаро ҳеч бир ўхшамаган ролларни ижро этади. Масалан, ота-онанинг, оиланинг “эгови”, инжиқ, “зўравон” бола ўз тенгқурлари даврасида эҳтиёткорона ҳаракат қилиб, ўзини тамоман бошқача тутади. Шунингдек, жиддий, талабчан ва хизмат вақтида бошқаларга қўшилмайдиган саёҳат даврида, меҳнат фаолиятида, ҳашар ва ҳамкорликда, улфатчиликда ҳазилкаш ва қизиқчига айланиши мумкин. Юқорида келтирилган масалалардан битта одамнинг ўзи турли вазиятларда мазмун жиҳатдан бир-бирига қарама-қарши ролларни бажаради.
Инсон жамиятнинг турли гуруҳларида одамларнинг ўз зиммасига олган вазифалари ва роллари қанчалик ранг-баранг бўлмасин, турмушдаги мавқеи кўп маъно, кўп қиррали хусусиятга эга бўлишидан қатъи назар, инсон шахсига тўла мос келадиган ҳақиқий тавсиф бериш имконияти сақланиб қолади. Унга бериладиган тавсиф фақат унинг ўйнайдиган асосий ролларини, эгаллаган мавқеининг индивидуаллигини намоён қилувчи мотивларини аниқлаш билан эмас, балки унинг ишлаб чиқаришга, моддий бойликларни ўзлаштиришга нисбатан муносабатини ўрганиш орқали берилади. Ўзбекистонда инсон шахсига бериладиган асосий тавсиф унинг асосида гуманистик, мустақил, ҳуқуқий жамият қуриш жараёнига нисбатан ва бу ижтимоий жараёнда фаол қатнашиши каби муҳим мезонларга асосланади.
Жаҳон психология фанининг илғор тараққийпарвар, гуманистик тадқиқотчиларнинг тажрибасида кўрсатилишича, шахснинг психологик тузилиши, психологик хусусиятлари, характер хислати, темпрамент хусусиятлари, иродавий сифатлари, ақлий қобилиятлари, истеъдод даражалари, барқарор қизиқишлари, ҳукмрон мотивлари, ҳиссиёти ва шу кабиларнинг мажмуаси ҳар бир яққол, алоҳида одамда бетакрор, барқарор, турғун бирликни ташкил этади. Бу эса, ўз навбатида шахсни психологик тузилишининг нисбийлиги, қатъийлиги, стереотиплиги тўғрисидаги фикрни қатъий тасдиқлашга имкон яратади.
Психик ҳолатлар, ҳодисалар ҳиссиёт, хоҳиш, орзу, тафаккур ва шу кабилар узлуксиз равишда ўзгариб туриши, ижтимоий гуруҳларда, ҳаётий вазиятларда одам ўз зиммасига олган ролларига алоқадор хулқ-атворнинг ўзгариши, ёшнинг улғайиб бориши шахснинг психологик қиёфаси миллийлик, этник таъсир асосида муайян даражада барқарорликни сақлайди. Мазкур нисбий барқарорлик одам қатнашадиган унинг яшаш шароитлари, жисмоний хусусиятларининг қиёфаси билан уйғунликда шакллантирувчи ижтимоий муносабатлар йиғиндисининг доимийлиги орқали узвий боғлиқдир.
Бироқ биз қайд қилиб ўтган доимийлик нисбий хусусиятга эгадир. Чунки шахс психик тузилишининг ўзгариши жаҳон психологларининг бир қатор тадқиқотларида ўрганилган. Бу ўзгаришлар одамнинг яшаш муҳити, амалга оширадиган фаолиятида намоён бўлувчи ҳисобланиб, улар ижтимоий таъсир, тарбия шароитига бевосита алоқадордир.
Одатда шахсни психологик жиҳатдан ўрганиш ўз таркибида икки асосий илмий муаммони қамраб олади. Психология тарихи нуқтаи назаридан шахсни, унинг психикасини янада чуқур ва аниқ билиш имкониятини беради. Шахс ҳақидаги психологик фикрнинг ўзи қизиқарли тарихга эга. Бу тарихнинг вазифаси психика ҳақидаги илмий билимларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини таҳлил қилиш, психологик фикрлар тараққиёти давомида психология фанининг предмети бўлиб, аввал руҳ, кейин онг, кейин хулқ-атвор ҳисобланади.
Умуман психологияда фикрлар тараққиёти ҳеч қачон бир текисда кечмаган. Баъзи даврларда у эгри чизиқлар билан характерланган бўлса, баъзида ортга қайтган ёки бир жойда туриб қолган. Ҳар бир босқич ўз ютуқ ва камчиликларига эга бўлган. Эббингауз айтганидек, - «психология узоқ ўтмишга ва қисқа тарихга эга».
Шахс, унинг таркиб топиши, оилавий муносабатлар, айниқса оиладаги ота–оналар билан фарзандлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар инсоният жамияти юзага келган илк даврлардан буён, шунингдек, бугунги кунда ҳам энг долзарб илмий-психологик муаммолардан бири бўлиб келмоқда.
Мустақиллик шарофати билан мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш билан бирга миллатнинг ўзига хослиги, бетакрор фазилатларининг асоси бўлган маданий ва тарихий қадриятларни тиклаш жараёнида халқ таълими тизими муҳим ўрин эгаллади. Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир.
Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар - яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир.
1997 йилдан бошлаб республикамизда йилларга мақом берилиши, уларнинг оила, инсон, ижтимоий муҳит аҳамиятига боғланиши, шулар билан боғлиқ равишда давлат миқёсида қатор қарорларнинг қабул қилиниши ва уларни бажариш борасида кўплаб тадбирлар амалга оширилаётганлигининг ўзи оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, уларда ижобий психологик иқлим бўлишига эришиш, оилаларда шахслараро, авлодлараро, миллатлараро муносабатларнинг мақсадга мувофиқ тарбияланишига алоҳида эътибор берилаётганлигидан далолат беради.
Ўтказилаётган тадбирлар республикамизда оила масалаларига нафақат ижтимоий-сиёсий жамоатчилик, балки кенг илмий жамоатчилик эътиборининг ҳам янада кучайтирилишига асос бўлди. Шахс, унинг тараққиёти, шахслараро муносабатлар, улардаги психологик ва этнопсихологик илиқ муҳит муаммосига тааллуқли адабиётларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, таълим–тарбия жараёни бир неча асрлар давомида буюк алломаларнинг диққат марказида турган. Чунончи, Шарқ мутафаккирларидан Муҳаммад Ибн Мусо Ал-Хоразмий (783-850), Абу Наср Форобий (870-950), Абу Райҳон Беруний (973-1048), Абу Али ибн Сино (980-1037), Алишер Навоий (1441-1501), Абдулла Авлоний (1878-1934) ва бошқалар оилада болаларни тарбиялаш муаммосига ўзларининг диққат–эътиборини қаратганлар ва қатор илмий асарларини ўзларидан кейинги, яъни бугунги кун авлодларига қолдирганлар.
Собиқ иттифоқ психологларидан А.К.Байбурин, Ю.В.Бромлей, Л.Леви-Брюль ва бошқалар томонидан ҳам оилада бола тарбияси ва миллий хусусиятларнинг шаклланишини ўрганиш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилган. Л.С.Виготский, А.Н.Леонтьев, Л.И.Божович, А.В.Петровский, Д.Б.Эльконин, И.В.Дубровина, Д.И.Фельдштейн ва бошқалар ўқувчилар шахси мулоқот жараёнидаги ҳолатларининг шаклланиши юзасидан ўз назарий қарашларини билдиришган. Лекин мазкур тадқиқотларда миллий хусусиятлар ўрганилмаган.
Шу билан бирга улар Ўзбекистон психологик шароитида яшаётган шахсларнинг мулоқот сифатларига ҳар доим ҳам мос келавермайди. Айтиш лозимки, собиқ иттифоқ даврида психология фанида ўсмирларнинг миллий хусусиятларини шакллантириш ва сақлашнинг энг асосий ижтимоий институтлари бўлмиш маҳалла, мактаб ва оилани илмий жиҳатдан тадқиқ қилишга етарли даражада эътибор берилмаган.
Шунга қарамасдан, ушбу даврда амалга оширилган оила масалаларини қамраб олган илмий тадқиқотларда кўпгина психологик ва ижтимоий психологик категориялар ўзига хос даражада таҳлил этилганки, булар шахс масаласини ўрганиш нуқтаи назаридан диққатга сазовордир.
Республикамиз психолог олимларидан М.Г.Давлетшин, Э.Ғ.Ғозиев, Б.Р.Қодиров, Ғ.Б.Шоумаров, В.М.Каримова, Н.А.Соғинов, Т.М.Адизова ва бошқаларнинг шахс тарбияси бўйича олиб борган ишлари эътиборлидир. Амалга оширилган мазкур илмий тадқиқотлар натижалари ва хулосалари бой илмий материаллар сифатида дарслик ва ўқув қўлланмалар яратилишида, шунингдек, замонавий баркамол шахсни шакллантиришда муҳим ўринга эга.
Замонавий жаҳон психологиясида биологик, табиий ва ижтимоий омилларнинг, воқеликнинг таъсири остида шаклланган инсон шахсида иккита муҳим қисм бўлганлигини тасдиқловчи назария юксак мавқени эгаллаб турибди. Мазкур назарияга биноан дастлаб “ички психик” (“эндопсихик” - юнонча “эндо” ички деган маънони билдиради) қисмга ажратилади, деган ғояни илгари сурилади. Ушбу талқинга кўра “эндопсихика” орқали шахс психик тузилишининг ички қисмлари сифатида психик элементлар ва функцияларнинг ўзаро боғлиқлиги акс эттирилади. Унинг негизида инсоннинг нерв-психологик тузилиши билан “эндопсихик” айнан бир нарса деган тушунчани тасдиқлаш ётади, гўёки у одам шахсининг ички механизмини юзага келтиради.
Психик тузилишнинг “экзопсихик” қисми бўлса шахснинг ташқи муҳитига нисбатан муносабатини, шахсга қарама-қарши бўлган барча жиҳатларини, шахслараро ва объектив муносабатини белгилайди. “Эндопсихика” ўз навбатида шахснинг таъсирланиши, хотира, тафаккур, хаёл каби билиш жараёнларининг хусусиятларини, иродавий зўр бериш хислатларини, ихтиёрсиз ҳаракатларни ва шу каби фазилатларни акс эттиради.
“Экзопсихика” ўз таркибида шахс муносабатларининг тизимини ва унинг қизиқишлари, майллари, идеаллари, маслаги, устунлик қилувчи ҳукмрон ҳиссиётларини, эгаллаган билимлари, тажрибаларини ва шу сингариларни қамраб олади. Табиий омилга эга бўлган “эндопсихика” биологик шарт-шароитларга боғлиқдир, “экзопсихика” ижтимоий воқелик таъсири остида юзага келади, таркиб топади ва такомиллашиб боради.
Шахснинг таркиб топиши бир қатор омилларга боғлиқ деган назариянинг намоёндалари бўлмиш ҳозирги замон чет эл (АҚШ, Англия, Франция, Германия, Швейцария ва бошқалар) психологлари оқибат натижада шахснинг тузилишини ўша иккита асосий омилга, яъни биологик ва ижтимоий воқеликларнинг таъсирига боғлиқ бўлган тузилишининг мавжудлигидан манфаатдордирлар.
Шахс муаммосини диалектик материализм позициясида туриб ҳимоя қилувчи собиқ шўро психологияси ва бошқа тараққийпарвар йўналишлар вакиллари “шахснинг фаоллиги теварак-атрофдаги олам билан бўладиган ўзаро муносабат жараёнида вужудга келиши мумкин”, деган таълимотга асосланадилар. Шахс фаоллигининг манбаи унинг эҳтиёжлари ҳисобланиб, худди шу эҳтиёжлар одамни муайян тарзда ва маълум йўналишга ҳаракат қилишга ундайди. Худди шу боисдан эҳтиёж шахс фаоллигининг манбаи сифатида юзага келади ва унинг яққол турмуш шароитига боғлиқлигини акс эттирувчи ҳолатдир.
Эҳтиёжларда шахснинг яққол ижтимоий турмуш шароитларига боғлиқлиги мотивлар тизими, мотивация сифатида ўзининг фаол жабҳалари билан ифодаланади. Мотивлар маълум эҳтиёжларни қондиришга қаратилган фаолиятга нисбатан моликликдир, деган таърифланишга мутлақо мосдир. Психология фанида қизиқишлар деганда, одамларнинг билиш жараёнига йўналтирилган эҳтиёжларнинг ҳиссий акс этиши тушунилади. Билиш эҳтиёжларининг шахс томонидан қондирилиши унинг билимларидаги узилишларини тўлдиришга, таълим вазиятларига тўғри мослашишга ҳамда уларни тушунишга зарур имкониятлар яратади ва ёрдам беради.

Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish