«УЙ, ДАРАХТ, ОДАМ» МЕТОДИКАСИ
Ушбу методика катгалар билан бир қаторда болаларни ҳам ўрганиш учун мўлжалланган бўлиб, уни индивидуал ва гуруҳ тарзида ўтказиш мумкин. Методиканинг моҳияти қуйидагича: текширилувчига уй, дарахт ва инсон расмини чизиш таклиф қилинади. Сўнг ишлаб чиқилган режа бўйича суҳбат ўтказилади.
Р.Берне ушбу тестни қўллашда бир расмда дарахт. уй ва инсонни тасвирлашни таклиф қилади. Бунда уй, дарахт ва инсоннинг ўзаро таъсири кўриш образини ташкил қилади, деб ҳисобланади. Агар расмни ҳаракатга келтирсак, у ҳақиқатан ҳам бизнинг, ҳаётимизда содир бўлаётганлигини сезиш мумкин.
Уй, дарахг ва инсон расмининг чизилиш тартиби тестни тавсифлаш усули сифатида қаралади. Агар дарахт расми биринчи бўлиб чизилган бўлса, бунда инсон учун асосий бўлган нарса - ҳаётий энергия (қувват), агар уй биринчи навбатда чизилган бўлса, биринчи ўринда инсон учун хавфсизлик, муваффакият ёки бу тушунчаларнинг рад этилиши туради.
Тестдаги белгшшр тавсифи Уй
Эски, қулаб тушаётган уй - баъзида субъект ўзига бўлган муносабатни шу тарзда ифодалаши мумкин.
Узокдаги уй - рад қилиниш туйғуси.
Яқиндаги уй - очиқлик, илиқлик ва меҳмондўстлик ҳисси. Уйнинг ўрнига унинг плани расми чизилган бўлса - жиддий низо. Турли қурилмалар уйнинг ҳақиқий соҳибига нисбатан агрессиянинг мавжудлиги. Деворга кўтарилаётган зина (эшиксиз) - воқеликни тўгри баҳолашга зарар етказувчи низоли вазиятнинг акс эттирилиши.
Деворлар
Орқа деворнинг одатдагидек бўлмаган тарзда тасвирланиши ўз-ўзини назорат қилишга онгли равишда ҳаракат қилиш, келишувларга мослашиш, шу билан бирга кучли душманликка мойиллик.
Бошка деталларга нисбатан орқа девор контурларининг сезиларли тарзда қалинроқ, ёрқинроқ чизилиши - субъект воқелик билан алоқани сақлаб қолишга интилади. Девор ва унинг асоси мавжуд эмаслиги воқелик билан алоқанинг заифлиги. Девор асоси контурларининг бўрттириб кўрсатилиши - субъект ташвиш, қийинчиликни ҳис қилади ва низоларни бартараф қилишга интилади.
Горизонтал ўлчовлари бўрттирилган девор - вақтида нотўгри ориентировка қилиш (ё ўтмишнинг, ё келажакнинг устунлиги), субъектнинг босимга жуда сезувчанлиги. Деворнинг ён контурлари жуда ингичка ва адекват эмаслиги - фалокат хавфини ҳис қилиш; чизиқ контурлари жуда бўрттирилган, деворнинг фақат бир томони тасвирланса ва агар бу девор ён тарафи бўлса, келишмовчилик ва ажралиб қолиш кабиларга жиддий мойиллик мавжуд. Девор аниқ - равшан тасвирланса - имкон борича вази- ятга таъсир қилиш эҳтиёжи, англанмаган майллар.
Вертикал ўлчамлари бўрттирилган девор - субъектнинг воқелик билан муносабати доимий эмас, хаёлан ҳузурланишга интилади.
Эшиклар
Эшик мавжуд бўлмаса, субъект бошқалар олдида ўзини намоён қилишга қийналади (айниқса, оила даврасида). Ён тарафдаги ёки оркадаги эшик - четлашиш, қочиш.
Байрамона (тантанавор) эшик – самимийлик, очиқликнинг биринчи белгиси.
Очиқ эшик. Агар гураржой бўлса - бу ташқаридан бўладиган илиқликка кучли эҳтиёж ёки очиқликка намойишкорона интилиш.
Ён тарафдаги эшик – воқеликни қабул қилмаслик, ажралиб қолишлик.
Эшиклар жуда катта бўлса бошқаларга ҳаддан ташқари боғлиқлик ёки ўзининг мулоқатчанлиги билан бошқаларни ҳайратга солишга интилиш.
Эшиклар жуда кичкина бўлса – ўзининг «Мен»ига бошқаларни киритмаслик хоҳиши, ижтимоий вазиятларга мос келмаслик, ноадекватлик ҳисси. Катта қулфли эшик-душманлик, ваҳимачилик, пинҳонийлик, ҳимояланиш тенденцияси.
Қалин тутун – сезиларли даражадаги ички зўриқиш.
Қалин бўлмаган тутун оқими - эмоционаллик етишмаслиги ҳисси.
Дераза
Дераза – биринчи қават охирида чизилган бўлса, бу шахслараро муносабатлардан нафратланиш ва воқеликдан ажралиб қолишга интилишни билдиради. Дераза охиригача очилган ва кўп бўлса алоқа ўрнатишга тайёрлик, пардаларнинг бўлмаслиги ўз ҳиссиётларини намойиш қилишга интилишнинг мавжуд эмаслиги.
Дераза қаттиқ ёпиқ бўлса, муҳит билан ўзаро таъсир ўрнатишдан ташвишланиш.
Ойнаси йўқ дераза душманчилик, ажралиб қолишлик, пастки қаватда ойна йўқ, лекин юқори қаватда мавжуд бўлса, ҳақиқий ҳаёт билан хаёлий ҳаёт ўртасидаги оралиқ.
Том
Том - хаёл соҳаси ҳисобланади. Том ва мўрини шамол учириб юборган қилиб тасвирланса, субъектнинг ҳиссиётларини ифодалайди. (Ўзининг ирода кучига қарамай, устун турувчи ҳиссиётлар).
Чизилган расмга умуман мос тушмаган қалин чизилган том одатда ташвишланиш, шу билан бирга келадиган лаззатланиш манбаи сифатида келиб чиқадиган фантазия. Чеккалари ингичка чизиқли том - фантазияни назорат қилишнинг кучсизлиги.
Чеккалари қалин чизиқли том - фантазияни жиловлаш, ўзини назорат қилишга ҳаддан ташқари уриниш.
Хона
Ассоциациялар хонада яшовчи одам ва хонадаги шахслараро муносабатлар туфайли ҳосил бўлиши ҳамда ижобий (позитив) ёки салбий (негатив) эмоционал тусга эга бўлиши мумкин.
Вараққа сиғмаган ҳолда тасвирлангаи хона - субъектнинг хонадаги нохуш ассоциациялар ёки унда яшовчилар билан яхши муносабатлар йўқлиги сабабли муайян хоналар расмини тасвирлашни истамаслик бўлиши мумкин. Субъектнинг яқин хонани танлаши - бадгумонлик.
Ваннахона
Ваннахона санитарлик вазифасини бажаради. Агар ваннахона катта тасвирланган бўлса бу вазифаларнинг бузилиши тўғрисида гапириш мумкин.
Қувур
Қувурнинг мавжуд эмаслиги - субъект уйда психологик илиқликнинг етишмаслигини ҳис қилади. Қувур деярли кўринмаса, эмоционал таъсиротларни истамаслик.
Томга нисбатан қувур қийшиқ чизилган бўлса, бола учун норма: катталарда кузатилса бу кучли агрессия, сув оқадиган кувур кучли ҳимоя ва одатда бадгумонлик.
Водопровод қувури кучли ҳимояланиш установкаси ва одатда юқори даражадаги бадгумонлик.
Қўшимчалар
Do'stlaringiz bilan baham: |