Расм чизиш жараёни таҳлили
Бунда асосий эътибор қуйидагиларга қаратилиши зарур:
а) оила аъзолари расмини чизишдаги кетма-кетлик;
б) деталларни чизишдаги кетма-кетлик;
в) ўчириш;
г) чизиб бўлинмаган объектлар, деталлар ва фигураларга қайтиш;
д) паузалар;
е) спонтан изоҳлар.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, 38%га яқин болалар биринчи бўлиб оналарини, 35%и ўзларини, 17 %и оталарини, 8%и эса ака-ука, опа - сингилларини чизадилар. Ҳимоя қилишда энг муҳимидан бошланадиганидек, болалар расмда биринчи бўлиб энг аҳамиятли, муҳим ёки эмоционал жиҳатдан яқин одамини акс эттиради. Бу шу билан изоҳланиши мумкинки, она оилада муҳим функцияларии бажаради, болалар билан кўп вақт бирга бўлади, уларга бошқаларга нисбатан кўпроқ эътибор қаратади.
Ўзларини биринчи бўлиб тасвирлаш болаларга хос бўлган ёш хусусияти - эгоцентризм билан боғлиқ.
Агар расм онаси ёки ўзидан эмас, балки бошқа бир оила аъзосидан бошланса, бунга аҳамият қаратиш зарур. Чунки бу шахс кўпинча бола учун қадрли бўлиб, унга боғланган бўлади.
Агар бола энг охирида онасини чизса, бу боланинг унга нисбатан негатив муносабатини билдиради.
Оила аъзоларини чизишдаги кетма-кетлик таҳлили фигуралар график тасвири хусусиятлари таҳлили билан биргаликда амалга оширилса, ишончли маълумотлар олиш мумкин. Агар биринчи тасвирланган фигура ҳажм жиҳатидан катта, бироқ схематик тарзда, безатилмаган ҳолда ифодаланса, бу шахснинг бола учун аҳамияти, оиладаги устунлиги, кучидан далолат беради, аммо боланинг унга нисбатан ҳиссиётлари ижобий эмас. Кўпинча болалар оила расмини чизиш вазифасини олгач, оила аъзоларини чиза бошлайдилар. Баъзи болалар эса, аввал турли объектларни, қуёш, мебель расмини чизиб, кейин одамларни тасвирлашга ки- ришадилар. Бу - ўзига хос ҳимоя реакцияси бўлиб, бола ўзига ёқимсиз вазифани бажаришни бир оз орқага суради. Кўпинча бу ноқулай оилавий вазият, ёмон муносабатлар, шунингдек, баъзида психолог билан боланинг алоқаси ёмон бўлганида кузатилади.
Оила аъзолари расми чизиб бўлингач унга яна қайтиш бола учун унинг аҳамиятли эканлигидан далолат беради.
Муайян деталлар, оила аъзоларини чизишдан олдинги пауза низоли вазият билан боглиқ ҳамда мотивлар ички диссонансининг ташқи ифодаланиши ҳисобланади. Онгсизлик даражасида бола негатив эмоциялар билан боғланган шахс ёки детални чизиш чизмасликни ҳал қилади.
Чизилган расмни, детални ўчириш, уни қайта чизиш - шу оила аъзосига нисбатан негатив ёки ижобий муносабат ифодаси бўлиши мумкин. Бунда расм чизишнинг натижаси муҳимдир. Агар ўчириш, қайта чизиш яхши томонга ўзгармаган бўлса, боланинг шу кишига нисбатан низоли муносабати ҳақида фикр юритиш мумкин.
Спонтан изоҳлар кўпинча расм мазмунининг бола учун аҳамиятини англатиши мумкин. Шунинг учун бу изоҳларни диққат билан эшитиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |