2
Тузувчилар:
Базарбаев М.И.
- ТТА, информатика ва
биофизика кафедраси
мудири, физ-мат.ф.н.
Эрметов Э.Я.
- ТТА, информатика ва биофизика кафедраси катта
ўқитувчиси
Бобажанов Б.О.
- ТТА, информатика ва биофизика кафедраси
ассистенти
Тақризчилар:
Нишонов А.Ҳ.
- Тошкент ахборот технологиялари университети, ин-
форматика
асослари кафедраси мудири, т.ф.д.,
профессор.
Қаршиев Д. А.
- Тошкент Педиатрия тиббиёт институти, тиббий
биологик физика, информатика ва ахборот техноло-
гиялари кафедраси мудири, ф.м.ф.н., доцент.
Модул дастури Тошкент тиббиёт академиясида ишлаб чиқилди.
Модул дастури Тошкент тиббиёт академияси кенгашида кўриб чиқилган ва
тавсия қилинган (2020 йил “_29_” июлдаги “_18_” -сонли баённома).
Модул дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги
тиббиёт ва фармацевтика узлуксиз касбий таълими муассасалараро
Мувофиқлаштириш кенгашининг 2020 йил “ _25_ ” августдаги “ _2_ ” – сонли
баённомаси билан маъқулланган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил
“_08__”_09___ даги _”236”_ -сонли буйруғининг _5_ иловаси билан модул
дастури рўйҳати тасдиқланган.
3
1. Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, «Таълим - тарбия ва кадрлар
тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш баркамол авлодни вояга етказиш
тўғрисида»ги Фармони (08, 10, 97), «Таълим тўғрисида» ги қонун ва
Кадрлар
тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга тадбиқ етиш – давлат сиёсатининг устивор
йўналишларидан бири бўлиб, кадрлар мамлакатимизни иқтисодий равнақини
таъминлашда ҳал қилувчи рол ўйнаши ҳисобга олинган.
Ҳар томонлама камол топган юксак маънавиятли шахсни тарбиялаб
етиштиришда, унинг илмий дунёқарашини шакллантиришда муҳим рол
ўйновчи фан тиббиётда ахборот технологиялари модулининг ушбу дастури
жамиятнинг асосий негизи, унинг таркибий қисмлари,
ахборотлашган
жамиятнинг қонун ва категориялар, ахборий ҳодиса ва жараёнларнинг моҳияти,
ижтимоий-иқтисодий ахборот тизимлар ва уларнинг амал қилиш
қонуниятларини қамраб олган. Хусусан, мазкур модулнинг аҳамияти кейинги
йилларда рўй бераётган жаҳонда иқтисодий жиҳатдан ривожланиш ва
глобаллашув шароитида жаҳон иқтисодий ва соғлиқни сақлаш тизимида
тўлақонли шериклик асосида ўз ўрнига эга бўлиш,
фаолиятимизнинг барча
жабҳаларида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни
талаб қилиш ва бу борада эришилаётган ютуқлар орқали ҳам яққол намоён
бўлади.
Ушбу модул дастури тиббиёт таълим тизимида тахсил олаётган талабалар
учун тиббиёт масалаларини ечишда, даволаш, тиббий профилактика ишларини
олиб боришда ва илмий - амалий фаолиятни олиб боришда, ахборот
технологияларидан тўғри ва кенг кўламда фойдалана
оладиган кадрларни
тайёрлашда алоҳида ўрин тутади. Шу нарсани қатъий айтиш мумкинки,
ҳозирги
кунда
тиббиёт
таълим
тизимида
компьютер,
ахборот
технологияларнинг ўрни беқиёс каттадир. Шунинг учун ҳам келажакда замон
талабига жавоб бера оладиган мутахассис бўлишини истовчи ҳар бир талаба
замонавий компьютерлардан
эркин фойдалана олишлари, амалий дастур
пакетларидан ишлашни билишлари ҳамда назарий билимларини симулятор ва
тренажерлардан фойдаланиб оширишлари шарт. Бундай имкониятга талабалар
«Тиббиёт ахборот технологиялари» модулини чуқур ва мукаммал ўзлаштириш
орқалигина эга бўлишлари мумкин.