Шахсларнинг табиат ва жамият
қонунларини англаб олиб фаолият
йỹналишлари белгилашлари муаммоси.
жтимоий манфаатлар объектив бỹлиб, уни тỹғри идроки шахснинг турмуш тажрибаси, тарихий хотираси, илмий салоҳиёти, инсоний сифатлари, дунёқараши билан узвий боғланиб кетадиган имон-эътиқодининг ғоявий йỹналишига ҳам боғлиқдир. Масалан, миллий манфаатларни чуқур англаган одамлар ва ижтимоий гуруҳлар ỹз манфаатларини миллий ва умумбашарий манфаатларга бỹйсундирадилар, чунки уларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари ана шу катта манфаатлар доирасида шакллансагина тỹлароқ ва мақсадга мувофиқроқ бỹлади. Бундай эҳтиёжларни қондириш йỹлидаги барча фаолият натижасида ижтимоий қонунларнинг амал қилиш йỹллари равонлашади. Шу ижтимоий бирлик моҳиятида маълум ҳудудда муайян жамият ва маданият таркибида уюшган кишилар ỹз тарихини яратиш, ỹз тақдирларини белгилаш имкониятига эга бỹладилар. Агар улар ижтимоий қонунларларни англаб, уларни амал қилиш майлларига риоя этсалар, ижтимоий тараққиётни тезлаштирадилар, аксинча бỹлса, ижтимоий тараққиёт сустлашиши ва ҳатто таназзулга юз тутиши мумкин. Бироқ, ижтимоий тараққиёт объектив таснифга эга бỹлгани сабабли, қонунлар ỹзларига йỹл очиб оладилар ва албатта ижтимоий тараққиёт пастдан юқорига, соддадан мураккабга қараб ривожланиб боради. Одамлар, уларнинг гурухлари ва йỹлбошчилари ижтимоий қонунларга амал қилган тақдирларидагина инсоният порлоқ истиқболга эга бỹла олади.
Ж
Ижтимоий ҳодисалар, улардаги
«етакчи майллар»ни шахслар
билиб олишлари мумкинлиги.
амият қонунларини ҳам энг умумий, умумий ва хусусий (жузъий) қонунлар типологиясига ажратиш мумкин. Фалсафа қонунлари ва категорияларида ỹз ифодасини топган ỹзаро алоқадорликлар, боғланишлар ижтимоий ҳаётда ҳам намоён бỹлади. Бинобарин, бу энг умумий қонунлар, категориялар, тамойилларни билиш жамиятни илмий бошқариш имконини туғдиради. Инсоният тарихий такомилида, социал гурухлар, элатлар, миллатлар ҳаётида ỹхшаш шарт-шароитларда бирдек амал қиладиган қонунларни умумий қонунлар деб аташ мумкин. Масалан, моддий ишлаб чиқариш билан маънавий бойликлар яратиш ỹртасидаги мутаносиблик қонуни бозор муносабатларининг икки томони ỹртасидаги ёки эҳтиёжлар билан манфаатлар ỹртасидаги муносабатларни англатади.
Муайян жамият тараққиёти ва таназзулининг аниқ бир босқичлари, ҳолати тỹғрисида равшан тасаввурга эга бỹлиш учун хусусий (жузъий) ижтимоий қонунларни ҳам англаб олиш зарур. Бундай қонунларнинг амал қилиш доирасида маълум бир макон ва замонда чекланганлиги ва улар жамият тараққиётининг фақат айрим босқичларигагина хос алоқадорликларни ифодалаши билан фарқланади. Масалан, собиқ Шỹролар даврида амал қилган планли-пропорционал деб аталган қонун шу давлат тугаши билан барҳам топди. Ёки талаб ва таклиф ỹртасидаги мутаносиблик қонуни, роқобатга асосланган муносабатлар каби умумий қонунлар Ўзбекистон шароитида ỹзига хос, бетакрор амал қилиши у қонунларга хусусийлик бахш этади. Президент Ислом Каримов асос солган Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ỹтишнинг беш тамойили барча қонунлар амал қилишига ỹзига хос ҳусусиятларда намоён бўлади. Умуман олганда, энг умумий, умумий, хусусий қонунлар бир-бири билан диалектик алоқадорликда бỹлиб, улар бир-бирини ҳам иқрор қилади, ҳам истисно этади. Шундай қонунлар ва қонуний алоқадрликлар туфайли жамият ỹзини-ўзи ташкилловчи ва бошқарувчи система сифатида бир бутунликни ҳосил этади. Жамият қонунларини билмаслик ёки уларга амал қилмаслик волюнтаризмга, ỹзбошимчаликка олиб келадики, бу ҳар қандай жамиятни ва давлатни ҳалокатга олиб келади.
Ж
Do'stlaringiz bilan baham: |