I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet32/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Тарихий жараёнларнинг
субъекти ва ҳаракатлан-
тирувчи кучлари.
амият қонунлари ҳам объектив бỹлгани сабабли, уларни англаб олиш, улардан ижтимоий амалиётда самарали фойдаланиш шу соҳадаги билимлар туркуми билан қуролланишни тақоза этади.
Табииётшунос ёки техникашунос ỹз соҳаси бỹйича кашф этилган қонунлар ва қонуниниятли алоқаларни ỹзлаштириб олиши кифоя қилса, жамият қонунларини билиш учун фалсафа, тарих, социология, сиётшунослик, ҳуқукшунослик, давлат қурилиши асослари, рухшунослик, диншунослик, этнография, антропология каби қатор фанлардаги умумий майлларни англаб олиши керак бỹлади. Зеро, ижтимоий қонунлар кỹп ҳолларда зиддиятли муносабатлар, манфаатлар таъсирида амал қилиши туфайли «етакчи майллар» шаклида намоён бỹлади. Бунда қонун талабидан келиб чиқадиган ижтимоий жараёнлар умумий текис ривожланиш йỹналишида тỹғридан- тỹғри эмас, балқи одамлар манфаатлари ва мақсадлари яқинлигида уюшган, уларнинг турли жамоалари фаолияти таъсирида кỹплаб четга оғишлар, орқага кетишлар, бузилишлар билан жамият муқаррар равишда ỹзига тараққиёт йỹлини очиб олади.
Ижтимоий қонунлар «соф» ҳолда эмас, балки «етакчи майл» шаклида ва «тахминий» таснифда намоён бỹладики, бу ҳол жамият қонунларини ỹрганиш алоҳида методологик аҳамият касб этади. ¥ар бир тариҳий даврда етилган ижтимоий эҳтиёжларни англаш, бу эҳтиёжларни қондиришдан манфаатдор кучларни бирлаштириш учун ана шу «етакчи майллар»ни англаб етган, унинг ҳаракат йỹналишларига монанд одамлар фаолиятини аниқ мақсадлар сари йỹналтиришга қобилиятли тарихий шахслар, уларнинг ғояларини амалга оширишга камарбаста бỹлишга уюшган сиёсий партиялар ва ижтимоий ҳаракатлар керак бỹлади.
Албатта тарихий жараёнларнинг субъекти халқ оммаси , яъни моддий ва маънавий бойликлар яратишда иштирок этадиган барча одамлардир. Шу одамларнинг меҳнати, изланишлари туфайли ижтимоий-сиёсий муносабатлар такомиллашиб боради. Масалан, ỹтни, ғилдиракни , пар машинасини, электр двигателини кашф этган одамлар, автомобил, самолёт ёки мураккаб асбоб-ускуналарни ижод қилган ёки ислоҳат дастурлари билан чиқадиган одамлар шу ишлари қанчалик ижтимоий оқибатларга олиб келишини аниқ-равшан тасаввур қилишмаган, оддий тирикчилик тишвишида юрган одамлар учун буларнинг оқибати билан қизиқишнинг кераги ҳам йỹқ. Бироқ, уларнинг ана шу фаолиятлари муайян қонуниятли боғланишлар билан вобаста эканини тарихий шахслар (олимлар, тараққийпарвар уламолар, сиёсий арбоблар в.б.) англайдилар ва шундай фаолиятларни рағбатлантирадилар. Демак, тарихни халқ оммаси яратади, аммо ỹша омманинг етилган эҳтиёжларини идрок этишда ва объектив ижтимоий манфаатларни англашида тарихий шахсларнинг бетакрор ỹрни ва роли бỹлади.
Тарихий шахсларни икки тоифага бỹлиш мумкин: а) жамиятдаги «етакчи майллар»ни англаб, ижтимоий тараққиётга бошчилиқ қиладиган шахслар; ỹз кашфиётлари жамият маънавий-аҳлоқий мухитини соғломлаштириш, ижтимоий адолатни қарор топтиришга ёрдам берадиган ғоялар, дастурлар билан чиққан олимлар, уламолар ҳам тарихий шахслар сирасига киради. Масалан, Зардушт Сепитома, Муҳаммад Ибн Абдуллоҳ, Амир Темур в.б, ҳамда IX-XII асрлар, XIV-XV асрларда ỹтган ва араб –мусулмон оламида Уйғониш даврида яшаб ижод этган мутафаккирларни киритиш мумкин, б) «Етакчи майл» (ижтимоий қонунлар)ни назар-писанд қилмай, ижтимоий тараққиёт йỹлини маълум бир муддатда тỹсиб қỹйган, тарихда ỹзларидан ёмон ном қолдирган Александр Македонский, Чингизхон, Гитлер, Ленин ва бошқаларга ỹхшаш шахслар ҳамда илмий ва диний билимлари саёз бỹлган, аммо лỹттибозликлари билан маълум бир гуруҳни ỹз таъсирига олган ақидапараст шахслар ҳам тарихда ỹзидан ёмон ном қолдирадилар.
Халқ оммаси тушунчасини халқ галаси (оламон) тушунчасидан фарқламоқ даркор.Каттами-кичикми ҳар бир жамоанинг ỹз етакчиси бỹлганидагина у муайян социал қиёфага киради. Ана шу шахснинг дунёқараши, тафаккур тарзи, маънааий қиёфаси муайян жамоа фаолиятида моддий тус олади. Халқ ҳам худди шу каби қандай тарихий шахсга эргашса, унинг ғояларини рỹёбга чиқаришга интилса, муайян социал қиёфага киради, яъни халқ оммасига айланади, акс ҳолда у оламон қиёфасида ỹзини намоён этади. Демак, халқ оммаси «етакчи майллар»ни англаб, илғор, социал дастурларга эга бỹлган маънавий-ахлоқий етук, баркамол шахслар ортидан боргандагина у тарих ижодкорни, тарихий жараёнлар субъектига айланиши мумкин.
Хулоса: а) жамият муайян қонунлар асосида ỹзини-ўзи ташкилловчи ва бошқарувчи системадир; б) табиат ва жамият қонунларидаги умумийлик ва айримликларни англаб, улардан ижтимоий-тараққиётда фойдаланиш мумкин; в) ижтимоий қонунлар одатда «етакчи майллар» сифатида намоён бỹладики, уларни англаш орқали жамиятни илмий бошқариш мумкин; г) тарихий жараёнларнинг субъекти ва ҳаракатлантирувчи кучи аниқ социал киёфага эга бỹлган халқ оммаси ва ижтимоий қонунларга амал қиладиган шахслардир.
Калит сўзлар: яккахонлик, уруғ, қабила, элат, халқ, миллат, жамият, табият қонунлари, жамият қонунлари, социал қиёфа, билиш объекти, билиш субъекти, эхтиёж, манфаат, ижтимоий тараққиёт, “етакчи майл”, “тахминий” тасниф, халқ оммаси, ижтимоий адолат, оламон.



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish