I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи


Табиат стратегиясидан Ақл



Download 1,16 Mb.
bet35/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Табиат стратегиясидан Ақл
стратегияси томон дадил
одимлар керак.
ан ривожининг махсули ва натижаси сифатида компьютор техникаси вужудга келиб, ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва тез мослашувчан корхоналар тизими шаклланди. Компьютор тимсолида одамзот мутлақо янги типдаги машинага эга бўлиб қолди. Шундан сўнг графикларни тузадиган мураккаб конструкциялар, чертёжларнинг расмини чизадиган электрон саноқ машиналари вужудга келиб, улар барча комплекс техника лойихаларини яратиш жараёнларининг иштирокчиси бўлиб қолди. У технологияга ҳам кириб, дастурий-саноқ бошқариш ускуналарининг вужудга келиши бозор иқтисоди талабларига тез мослаша оладиган корхоналар пайдо бўлишига сабаб бўлди. Компьюторлар туфайли роботлар ясаш йўлга қўйилдики, тамаддунимиз бутун ишлаб чиқариш асосларини сифат жиҳатидан янги изга солиш босқичига ўтганини кўрсатмоқда. Электрон машина ишни нафақат тез қилади ва айни чоғда одамдан ҳам сифатлироқ махсулот тайёрлай олади. Ҳозирги замон ишлаб чиқариши истиқболда на фақат одам қўлини жисмоний меҳнатдан холос қилиб қолмай, шу билан бирга унинг мияси бажарадиган ишларнинг кўпини ўз зиммасига олади. Эхтимолки, истиқболда сунъий Ақл юзага келса, не ажаб!
Электроника билан бирга материя ҳаракатининг янги шакли юзага келиб, у мустақил фаолият бошлаб, одамнинг ỹзига қарши ҳаракат бошлаб юбормасмикан, деган ҳавотирликлар ҳам йỹқ эмас. Бундай ҳавотирликлар фантастик ёзувчиларда пайдо бỹлмоқда, аммо у илмий асосларга эга бўлмаса-да, «сунъий Ақл » атамаси кенг бахс-мунозаралар учун асос бỹлмоқда . «Сунъий Ақл» атамаси электрон саноқ машиналари кундалик эҳтиёжга айланган мамлакатлардан келмоқда. Машина жуда яхши шахмат ỹйнайди, уй хисоб-китобларини юритади ва солиқларни тỹлайди, турли-туман справкалар билан таъминлайди. «Ақлли машина» яратиш сохасидаги муваффақиятлар нечоғли улкан бỹлмасин, улар қанчилик маиший ҳаётимиз, хатто тафаккур тарзимизни ниҳоятда ỹзгартириб юбормасин, барибир, у юқори ташкил топган материя – мия махсули бỹлган Аклнинг ỹрнини боса олмайди.
Компъютор қанчилик такомиллашган бỹлмасин, у фақат инсон ỹз мақсадлари учун яратган машина бỹлиб қолади, бинобарин, ҳар қандай машина одам ỹз олдига қỹйган мақсадлари руёбга чиқиши учун фойдали бỹлиши ёки бỹлмаслигига қараб баҳоланади. Зеро, машинанинг ỹзида ва ỹзи учун ҳеч қандай мақсад бỹлмайди, у одам қỹйган дастур асосида ҳаракат қилади. Масалан, автопилот такрор алоқани йỹлга қỹяди, мақсадни амалга оширади. Аммо бу мақсад одам томонидан белгиланган бỹлади. Шуни алохида таъкидлаш ỹринлики, «Суъний Ақл» нинг юзага келиши ва у инсон фаолиятининг жуда кỹп тармоқларини ỹзига қамраб олиб бориши цивилизациямиз янги юқори босқичга ỹтаётганидан дарак берадики, бу инсоният олдига дунёқараш билан боғлиқ қатор муоммоларни ҳал қилиш вазифасини юклайди. Мафкура эса ана шу янгича қарашларни кенг халқ оммасига етказиши, унда олам ходисаларига янгича ёндашувларни қарор топтиришга даъват этилгандир. ¥озирги замон мафукураси илм-фан далилларига таянган , одамзоднинг миллати, ирқи, дини ва бошқа социал тафавутларидан қатъий назар, муроса қилиб яшаш, меҳр-мухаббатли, меҳр-оқибатлилик сифатларига эга қилишга даъват этилгандир. «Суъний Ақл»ҳам худди шу мақсадларга хизмат қилиши керак.
Маълум бỹлдики, материя ҳаракати унинг барча даражаларига (нотирик табиат, тирик табиат, жамият)да ỹзини-ỹзи ташкил этиш қонуни – синергетика қонунига амал қилади. Ушбу қонун «табиат стратегияси» тараққиётининг ички мантиғини англатади. Бу жараённинг боришида нафақат моддий олам ташкилланиши мураккаблашиб, материя мавжудлигининг хилма-хил шакллари юзага келади, шу билан бирга зиддиятларнинг янги майллари ҳам пайдо бỹлади. Масалан, моддий олам тараққиётининг муайян босқичида Одам зоти пайдо бỹлди. Миллион йиллик эволюцион тараққиётида, яъни ҳозирги физиологик холат ва ақлий салохиятга келгунга қадар Табиат билан Одам ỹртасидаги зиддиятлар айтарли даражада намоён бỹлмаган . Ҳозирги замон одам зоти такомиллашган тана тузилиши, онгнинг юқори даражаси, ривожланган нутқ тили ва мураккаб тафаккур тарзига эга бỹлган, фанда Homa sapiens –Ақлли одам номи билан аталадиган мавжудод тарих майдонига келгач, унинг жамият бỹлиб яшаши шароитида Табиат билан Одамзот ỹртасида зиддиятлар аста-секин тỹпланиб –тỹпланиб, эндиликда у ỹзининг қарама-қарши томонига оға бошлаб, «Табиат-жамият-одамзот» кооэволюциясига жиддий путур етмоқда. Бундан кейинги асрларда фан ва техниканинг шитоб ривожланиши ва бу янги шарт-шароитга одамзоти, унинг турли уюшмалари (давлати, ижтимоий – иқтисодий тизими, ижтимоий ҳаракатлари, сиёсий патиялари, касбий ва ижодий ташкилотлари) жуда секинлик билан мувофиқлашаётгани (адаптацилашаётгани)сабаб бỹлмоқда.
Фан ва техника тараққиёти бир томондан мисли кỹрилмаган турмуш қулайликларини яратди ва истиқболда бунданда юксакроқ яшаш имкониятларини вужудга келтириши аён бỹлиб турибди; иккинчи томондан, Одомзотда янги шароитга мувофиқ тафаккур ва турмуш тарзи шакллана олмаётгани, хусусан жамиятда маънавий –ахлоқий мухит тобора издан чиқиб бораётгани туфайли Табиат ва жамият ỹртасида жуда қалтис зиддиятлар пайдо бỹлмоқда. Булар: 1-дан, одамзот фаолияти туфайли атроф-мухит – экологиянинг бузилиши тобора хавфли тус олиб бораётганидир. Эндиликда одамзот яратган техномасса биомассага нисбатан ошиб бормоқда. 2-дан, фан ва техника ютуқларидан ғайриинсоний мақсадлар йулида фойдаланиш майллари вужудга келмокда. Бу эса янги катта зиддиятларни келтириб чиқармокда. 3-дан, ядро уруши чиқиш хавфи хамон сақланиб турибди. У ва бошка зиддиятларни хал этиш кўп жихатдан инсоният ақл-заковати қайси томонга оғиб кетишига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Одамзотнинг битта умумий Ватани бор: у Ер деб аталади. Ҳозирча одам яшайдиган Ердан бошка макон йўк. Демак, Она-табиат инсон саҳоватига муҳтож бўлиб қолган экан, «табиат-жамият-одамзод» ўртасида тобора бузилиб бораётган кооэволюцияни тиклаш жоиз. Бу зиддиятларнинг келиб чикишига фан ва техника айбдор эмас, балки унинг муваффаққиятларидан оқилона, инсонга монанд тарзда фойдаланиш қобилиятига одамзод эга булмаётгани сабабли рўй бермоқда. Фан-техника инқилоби туфайли юзага келган номутаносибликни фақат фан-техника ёрдамидагина ҳал этиш мумкин. Бунинг учун табиат ўз тараққиётининг Ноосфера – Ақл соҳаси босқичига ўтганини англаш, мафкура воситалари орқали буни бутун дунё аҳолисига тушунтириш, Ақлни ҳамма соҳада оқилона ишларга буриб юбориш стратегиясини ишлаб чиқиб, уни амалга ошириш учун зарур моддий ресурсларни ишга солиш давр талаби бўлиб турибди. Яъни табиат стратегиясидан Ақл стратегияси томон инсоният бирлашиб, ягона куч сифатида дадил қадамлар ташлаш кераклигини англаш вақти келди.
Хулоса: а)тирик табиат ва ижтимоий тараққиётда ахборотнинг ўрни табора салмоқли бўлиб бормоқда, XXI аср ахборот технологиялар асрига айланиши кузатилмокда. б) фан ахборатни йиғиш, тартиб(система)га солиш, сақлаш ва такрорлаш шакли сифатида биосфера тараққиётида ҳал қилувчи омилга айланди; в) «суъний ақл» ва унга ижтимоий эҳтиёж тобора ортиб бормокда; г) эндиликда табиат тараққиётига ҳам Акл ҳал қилувчи таъсир ỹтказиш палласига кирдики, инсоният Ақл ва унинг меваси бỹлган фан-техника муваффақиятларидан фақат инсоният манфаатлари йỹлида фойдалана олишга ỹзида куч-қудрат топа олишига умид боғлаш мумкин.
Калит сўзлар: табиийлик, сунъилик, ҳаракатнинг социал шакли, сунъий қурол, сунъий энергия, ахборот, фанларнинг шаклланиши, Араб-мусулмон олами, ноаниқлик вазияти, компьютор техникаси, робот, электрон машина, “Сунъий ақл”, автопилот, микроорганизмлар.



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish