Такрорлаш учун саволлар.
Ақлнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши табиятга қандай таъсир қўрсатади?
Сунъий қуроллар ясаш ва уларнинг такомиллаштириш қандай оқибатларга олиб келади?
Ахборотни тўплаш, сақлаш ва узатиш механизми ижтимоий тараққиётга қандай таъсир этмоқда?
Ахборот сифати нима назарда тутилади?
Фан қандай эҳтиёжлар туфайли шаклланди ва ривожланиб бормоқда?
Илм-фан равнақи ва унинг оқибатлари қандай намоён бўлмоқда?
“Сунъий ақл” нима ва уни ривожлантириш ҳавфлими?
Атроф-муҳит ифлослантиришнинг олдини олиб қолиш мумкинми?
Она-табиат билан Ақл қуввти (энергия)си ўртасидаги зиддиятлар ўзининг қарама-қарши томонига оғиб кетиши мумкинми?
Учинчи ва охирги имконият
Ж
Зиддиятлар ва уларни
ҳал этиш муаммоси.
аҳондаги ҳозирги замон зиддиятлари, улар ўзининг қарама-қарши томонига оғиб кетиб, катта ҳалокатларни келтириб чиқаришга йўл қўймаслик муаммоси пайдо бўлди. Бунинг учун аввало «ғор одамлари»га хос тафаккур тарзидан воз кечиб, инсон (жамиятлашган индивид)га хос тафаккур тарзини барчада шакллантириш мухим бўлиб турибди. Бунга илгаригидек, юқорининг амрига мувофиқ эмас, балки қуйидан, аста-секин ўзгаришлар туфайли шаклланиши мумкин бўлган ҳамда ҳар қандай зиддиятларни ён бериш, муросаю мадора йўли билан хал этишга имкон берадиган янгича тафаккур тарзини қарор топтириш тарихий зарурат эканлигини анлаб олиш лозим.
Бундан 3,8 миллиард йил муқаддам Табиат – Қуёш системаси таркибидаги Ер деб аталадиган бир планетада тириклик соҳаси (биосфера) ўзидан-ўзи пайдо бўлганини фан исботлаган. Шу муносабат билан Одамзотнинг пайдо бўлиши биосфера тараққиётининг олий босқичи сифатида талқин этилмоқда. У туфайли борлиқ ўзини-ўзи англаш даражасига етди. Аммо бу англаш эндиликда Ерда борлиқнинг ўзини халокат ёқасига олиб келиб қўйди. Натижада Ер деб аталган Она - табиат яна бифуркация – янги танлов қаршисида турибди. Чунки у ўзи пайдо қилган одамзотдан безор бўлди. Эндиликда ғазабнок табиатдан саховат кутиб ўтириб бўлмайди, балки Ақл туфайли одамзот Ер деб аталган табиатни ҳалокат ёқасига олиб келиб қўйган экан, яна Ақл ёрдамида бу «боши берк кўча»дан чиқиб кетиш учун қолаётган заррача имкониятдан ҳам фойдаланиш чораларини излаши ва топиши лозим. Акс ҳолда борлиқнинг олий тимсоли бўлган одамзот тур сифатида йўқ бўлиб кетиши аниқлигини жаҳонга танилган олимлар исботламоқдалар.
Янги тарихий даврда тор манфаатлар негизида белгиланадиган мақсадларни умумпланетар манфаатларга бўйсундириш малакасини одамзот ўзида ҳосил этмаса бўлмайди. Бунинг учун ҳозирги даврнинг Бош ва Асосий зиддиятларини равшан тасаввур этиш ҳамда уларни хал этишнинг инсоний йўллари ва воситаларини излаш ва топиш лозим. Назаримизда, Табиат ва жамият, жамият ва одамзот ўртасида пайдо бўлган зиддиятларни Бош зиддият сирасига киритиш тўғри бўлади.
Олимларнинг аксарияти Табиат билан одамзот ўртасида антогонистик (келиштириб бўлмайдиган ёки келиштириш қийин) зиддиятлар пайдо бўлганига эътиборни қаратмоқдалар. Масалага янада жиддийроқ ва кенгроқ ёндашсак, одам табиат ва жамиятга тез мослашувчан мавжудотдир. Агар ҳар бир жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-аҳлоқий муҳит умумпланетар муаммоларни ҳам ҳал этиш томонга буриб юборилса, одам ва унинг барча жамоалари, ташкилотлари янги мухитга мослаша бошлайдилар. Шунинг учун ҳам Табиат ва жамият, жамият ва одамзот ўртасидаги зиддиятлар улар ўзининг қарама-қарши томонига бутунлай оғиб кетишига йўл қўймаслик чораларини излаб топиш зарур. Бошқа зиддиятлар ана шу асосда қадамба-қадам хал этиб борилаверади. Масалан, Ғарб билан Шарқ ўртасидаги, миллий ва диний негиздаги, ривожланган мамлакатлар билан ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги, ғоявий ёндашувлардаги зиддиятларни ҳал этиб бориш юқоридаги Бош зиддиятни қандай бартараф этиш йўлидаги инсоният фаолиятига боғлив бўлади. Шуни айтиш жоизки, Бош, Асосий ва бошқа зиддиятларни талқин этиш ва ҳал қилишга қаратилган ижтимоий фаолиятларда, ҳатто илмий тадқиқотларда анъанавийлик ва турғун фикрлаш майллари кучли. Эндиликда «икки қутбли» дунё ўрнига кўп қутбли дунёнинг вужудга келиши мафкуравий ёндашувлардаги зиддиятларни янада кучайтириб юбораётгани бунга мисол бўла олади.
Ҳ
Do'stlaringiz bilan baham: |