Такрорлаш учун саволлар.
Жамият қандай тизим (система)?
Табият ва жамият қонунлардаги умумийлик ва айримлик нимадан иборат?
Манфаат нима, унинг намоён бўлиш шакллари қандай?
Соғлом эҳтиёж тушунчаси нимани англатади?
Тарихий жараёнларни ҳаракатлантирувчи асосий кучларни изоҳланг!
Тарихий шахс, уларнинг тарихидаги ўрни ва роли қандай?
Жамият ва ижтимоий бирликларнинг социал қиёфасини кимлар белгилайди?
Жамият тараққиётида инсон омили қандай роль ўйнайди?
Ақл, «сунъий ақл» ва инсоният истиқболи масаласи.
М
Тирик табиат ва ижтимоий
тараққиётда ахборот ( информация)нинг
ỹрни ва ролининг ошиб бориши.
аълум бўлдики,табиат ва жамият ỹзини-ỹзи ташкиллаш ва бошқариш хусусияти билан бир-бирига ỹхшаш жараён. Аммо жамиятнинг ўзини-ўзини ташкил этишда объектив омиллардан ташқари субъектив омиллар ҳам мухим рол ўйнайди. Воқеликда фаол иштирок этиш жараёнида, айниқса фан, техника ва ахборот технологиялари ривожи натижасида индивидуал ва ижтимоий онгда тубли ỹзгаришлар содир бỹлмоқда.
Қадим замонлардан бошлаб табиатни одам зотига, табиийликни сунъийликка – инсон ақли ва қỹли билан яратилган нарсага қарама-қарши қỹйиб келинди: гỹёки табиий нарсалар барчаси яхши, сунъийлари ёмон, деган тасаввурлар пайдо бỹлди. Аслида табиийлик ва сунъийлик ỹзини-ўзи ташкиллашнинг ягона жараёни бỹлиб, унга материя ҳаракатининг оқибати сифатида қаралса, тỹғри ёндошувлар юзага келади. Ақлнинг пайдо бỹлиши биосферанинг интенсив ривожланиши учун йỹл очди. У туфайли янги хулқ-атворлар, ҳаракатнинг социал шакли вужудга келди. Аста-секин фан пайдо бўлиб, унинг ёрдамида одамзот яшаш учун курашнинг янги юқори босқичига кўтарилди.
Қỹпол ва дағал бўлса-да тошдан биринчи пичоқ ва болта ясаган, ёҳуд думалоқ ёғочнинг ỹртасини ỹтда тешиб қỹпол ғилдирак ихтиро қилган «инженер» аждодларимиз номини билмаймиз, албатта. Аммо, ỹша ибтидоий одамлар ҳозирги замон техникаси ва технологиясига асос солганликларини ҳеч ким инкор этолмаса керак. Меҳнат ва ов қуроллари ясаш жараёнида нутқ тилининг вужудга келиши мантиқий тафаккурни шакллантирган бỹлса, бу ỹз навбатида нутқ тили тобора бойиб бориши учун имкон яратди. Сунъий қуроллар одамзот ỹз эҳтиёжларини қондириш учун сунъий энергиялардан тобора кỹпроқ фойдаланишга шароит ҳозирлади. Ҳайвонларни уйга ỹргатиш, улардан меҳнат воситаси сифатида фойдаланиш, сув ва шамол энергияси имкониятларини воқеликка айлантириш, пар двигателларини яратиш, ниҳоят ҳозирги замон техникаси ва ахборот технологияларидан фойдаланиш – буларнинг барчаси турмуш қулайликларини яратиш, одамларнинг фаровон яшашлари учун хизмат қилиши керак эди. Лекин, сунъий қуроллар ỹзига хос янги зиддиятларни юзага келтирди: янги техника ва технологияларнинг пайдо бỹлиши аҳолининг асосий қисми фаровонлигини яхшилаш у ёқда турсин, балки ҳаётдан доимо нолиб яшаш майлларини кучайтириб юборди. Гап шундаки, Ақл ва меҳнат туфайли пайдо бỹлган цивилизация (маданий ҳаёт) муваффақиятлари, техника ва технология ва бошқалар туфайли яратилган моддий ва маънавий бойликлар тақсимотидаги нотенгликлар, яъни одамларнинг турли гурухлари ва синфлари томонидан бу бойликларни ỹзлаштириш имкониятларининг хилма-хиллиги, ижтимоий ҳаётдаги тенгсизлик, бу ҳаётдан қониқмаслик ва буларнинг оқибати сифатида норозиликларни вужудга келтирмоқда. Бир томонда ижтимоий бойлик кўпайиб бораётган бỹлса, иккинчи томондан бунга мутаносиб тарзда ижтимоий зиддиятлар кỹпинча ỹзининг қарама-қарши томонига оғиб кетмоқда. Бунда, албатта Ғарб маданиятида маънавий таназзул чуқурлашиб бораётгани, ҳозирги замон ахборот технологиялари ва бошқа воситалар орқали у маданият бошқа мамлакатларда ҳам рак касали каби илдиз отиб бораётгани муайян роль ỹйнамоқда.
Аммо бунда «сунъий олам» (ёки табиат)ни айблашга асос йỹқ. Файласуфлар ва социологлар бу зиддиятларни ҳал этиш йỹлларини қидириб топишлари зарур бỹлиб турибди.
Х
Do'stlaringiz bilan baham: |