I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи


Геосиёсатда ғарбпарастлик



Download 1,16 Mb.
bet41/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Геосиёсатда ғарбпарастлик
(Ебропацентризм) майллари
ва унинг оқибатлари.
«Геосиёсат» тушунчаси Ғарб тадқиқотчиларининг фаолияти туфайли ХIX аср билан ХХ аср оралиғида илмий мулоқотга киритилди. Ғарбий Оврупонинг бир-қатор мамлакатларидаги техника тараққиёти имкониятлари туфайли, жаҳон майдонларини бўлиб олиш сиёсати ва унинг оқибатлари таъсирида тадқиқотлар бошланди. Маълумки, бу даврга келиб, Англия, Испания, Франция, Россия, Португалия, Италия, Германия, Голландия каби давлатлар томонидан жаҳон майдонлари тақсимлаб олиниб, глобаллашув бошланиши туфайли асрлар давомида ўз этник қобиғида ҳаёт кечириб келган халқлар, давлатлар ўз мустақилликларидан маҳрум бўлдилар ва умумпланетар муаммолар гирдобига тортилдилар. Табиийки, тадқиқотчиларда бу муаммони ғарбпарастлик руҳида ҳал этиш майли (тенденцияси) етакчи йўналиш бўлиб қолди. Демак, геосиёсий ғоялар давлат экспанцияси ва империячилик мақсадлари асосида вужудга келди. Бунга кўра: а) глобал бозорни аста-секин шакллантириш, ойкумен (ер шарининг одамзот яшайдиган қисми)ни зичлантириш ва жаҳон майдонларини тақсимлаб олишни “ниҳоясига етган” деб ҳисоблаш; б) соф ҳудудий макон экспанцияси тугаб, дунёни бўлиб олиш амалда охирлангани; в) бунинг натижасида Оврупо давлатлари ўртасида пайдо бўлган омонат барқарорликни бошқа қитъалардаги “бекик” оламга ўтказиш; г) тарих Оврупо тарихи бўлишдан тўхтаб, эндиликда у умумжаҳон тарихига айлана бошлагани; д) шундай омилларга биноан, кейинчароқ таъмал тошига айланган сиёсий реализм учун ҳалқаро майдонда куч ишлатишга (зўравонликка) таянган сиёсатнинг назарий асосларини яратиш кўзда тутилган эди.
Бошқача айтганда, ҳайвонот оламида табиий танланишга ўхшаш муносабатлар ижтимоий ҳаётда ҳам қарор топиши мумкинлигини “илмий жиҳатдан” асослаш керак эди. Яъни, шер таслим қилган ўлжасини шербаччалар нимта – нимта қилиб тақсимлаб олиб, ҳар томонда ғажиб ея бошлагач, уларнинг қоринлари тўйганлиги туфайли юзага келган хотиржамликка ўхшаш бир манзарани гавдалантириш тадқиқотлар марказида тура бошлади. Бироқ, қорни яна оча бошлаганини ҳис қилган шерлар янги ўлжаларни кумсаб қолгани каби вақтинчалик юзага келган барқарорлик ўз ўрнини янада даҳшатлироқ беқарорликларга бўшатиб беришга мажбур бўлади. Жаҳонга ҳоким бўлиш сиёсати 1812 йилда Франция – Россия ўртасида ўша давр учун ниҳоятда катта ҳисобланган урушни келтириб чиқарди. Натижада Франция шармандаларча мағлуб бўлиб, илгариги насибаларидан ҳам маҳрум этилди.
Шимолий Америкада мустамлакачиликка қарши бошланган уруш Ғарб мамлакатларининг мағлубияти билан тугаб, АҚШ номи билан янги қудратли давлат тарих майдонига келди. Америка тарихчиси А.Т.Махен мамлакатлар ва халқлар тарихий тақдирини денгиздаги қудрат белгилайди, деган ғояни “асослади”. Унга кўра, чор томонлари океанлардан иборат Америкада қудратли давлат барпо бўлиши керак эди.
Давлатлар ўртасидаги муносабатларда жисмонан куч ишлатиш кераклиги ҳақида ғоялар пайдо бўлиб, мафкура воситалари орқали Германияда босқинчилик, куч ишлатиш ва ҳукмронлик қилиш қаҳрамонлик даражасига кўтарилди. Ф. Науман маркази Германия бўлган Оврупо иттифоқи кераклиги, у “Планета қўшма штатлари” учун асос бўлиши тўғрисидаги концепцияни илгари сурди. Хаусхоф давлатнинг энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи унинг ҳаётий “бўшлиқлар билан таъминланиши билан боғлиқ”, деган ғояни илгари сурди. У Марказий Оврупони Германиянинг таянчи ҳисоблаб, Шарқни герман ҳудудий экспанциясининг асосий йўналиши, деб ҳисоблади. У денгиз давлатларининг заифлашуви Германия етакчи бўлган Оврупо тартибларини ўрнатиш имкониятлари вужудга келтирганини, бу ғоялар жаҳон тартиботлари системаси учун негиз бўлиши кераклигини “исботламоқчи” бўлди.
Геосиёсатдаги ғарбпарастлик майллари ХХ асрда 2 та жаҳон уруши келиб чиқиши учун ғоявий туртки бўлиб, миллион – миллион одамларнинг ёстиғи қуриши, шаҳар ва қишлоқларнинг вайронага айланишига олиб келди. Бундан маълум бўладики, ҳар қандай ғоя, жумладан вайронкор, ёвуз ғоялар ҳам кучли, таъсирчан мафкура орқали одамларда ҳаракат бирлигини вужудга келтириб, инсоният бошига бехад кулфатлар солишга сабаб бўлиши мумкин экан.




Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish