I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet38/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Динлар тарихий, имон
эса абадий ҳодисадир.
инг ва ўн минг йилликлар давомида этносларнинг индивидуал ва ижтимоий онглари аввало мифологик дунёқараш, сўнгра диний дунёқараш негизида ривожланиб келди. Кўп холларда миллий ва диний қадриятлар бир-бирини тўлдириб, бойитиб боради. Шуни назарда тутиб, тадқиқотчилар кўпинча диний хис-туйғу одамзотнинг табиатидан келиб чиқади, деган нуқтаи назарда турадилар. Бунда улар «дин» тушунчаси билан «ишонч» ва «имон» тушунчалари ўртасидаги айнийлик ва тафовутнинг фарқига бормайдилар. Яъни ўзбек тилида «Одам» (шу маънодаги сўз бошқа тилларда ҳам мавжуд) деб аталадиган мавжудот миллион-миллион йиллар давомида диний онгсиз яшаган. Аммо у ибтидоий одамларнинг биргаликда яшашлари, яшаш учун курашлари учун ўзаро ишонч руҳи зарур эди. Аслини олганда, бундай руҳий холат унсурлари ҳайвонларда ҳам мавжуд. Ана шу туфайлидан улар ўз гомеостазисини сақлаш ва яшаш учун биргаликда курашиш имкониятига эга бўладилар. Шундай ишонч унсурлари биологик асосларга эга эканлиги туфайли, илгари табиат қўйнида гала-гала бўлиб яшаган баъзи ҳайвон зотларини уй ҳайвонларига айлантириш, улардан меҳнатда ва маиший ҳаётда фойдаланиш имконияти вужудга келди. Ҳатто энг даҳшатли ваҳший ҳайвон бўлган шер ва йўлбарслар ҳам ўз хомийлари бўлган, яъни уларга меҳр билан қарайдиган хожаларига хужум қилмайдилар, аксинча, улар билан “умумий тил” топиша оладилар.
Одамзотнинг қадимги аждодларида товуш, ҳайқириқ, юз мимикаси ва ҳаракат тиллари бўлган (Бундай “тиллар” барча ҳайвонларда ҳам мавжудки, шу туфайли улар бир-бирларига ахборот узатиш имкониятига эгадирлар). Айни чоғда Уқувли одамлар – Homa halilisларда нутқ тили унсурлари ҳам бўлганки, шунинг натижасида улардаги хотира ва ахборот алмашишнинг биологик асослари ҳайвонларникига нисбатан такомиллашган бўлган. Оқибатда улар ўртасидаги ўзаро ишонч руҳи яшаш учун курашнинг зарур шарти бўлган. Акс ҳолда улар ҳайвонларга ем бўлиб кетиб, тур сифатида барҳам топишлари аниқ эди. Ҳайвонлардаги ўзаро ишонч гомеостазисини сақлаб қолиш инстинкти билан боғлиқ бўлса, ибтидоий одамлардаги ўзаро ишонч шу билан бирга онг ва онглиликка асослангани туфайли, шу омил оқибатида одамзотнинг кейинги аждоди – кромоньонлар ижтимоий ҳаётнинг юқори чўққиси – жамият бўлиб яшашга ўтганлар. Натижада дунёқараш билан боғлиқ бўлган ва “ишонч”нинг энг юқори босқичи ҳисобланган имон уларнинг бирлашиб яшашлари ва курашларининг зарур шартига айланган. Бинобарин, одамзот жамият бўлиб яшашга ўтгач, мифологик дунёқараш, унинг асосида ва дастлабки содда фалсафий қарашлар билан боғлиқ равишда диний дунёқарашлар вужудга келди. Шу нуқтаи назардан қараганда, динлар тарихий ҳодиса, одамлар ва уларнинг турли уюшмалари ўртасидаги ишонч ва ишончсизликдан иборат руҳий ҳолат абадий ходиса эканини тан олиш керак. Ўзаро ишонч ҳис-туйғусининг муайян дунёқараш билан боғлиқ бўлган ва инсон ички онт (қасам)ини ҳам ифодалайдиган имон индивид онгининг нодир ходисаси бўлиб, у одамларнинг инсонлардек ҳамкорликда яшаши, ўзининг рухини ўзи поклаш воситаси эканини назарда тутиш мухимдир. Шундагина диний негизларда чиқадиган зиддиятлар ўзининг қарама-қарши томонига оғиб кетишининг олди олиниши ҳамда диний плюрализм руҳи амалда барқарор бўлиши мумкин. Ҳозирги дунёмизда одамларда динга эътиқод (ихлос) кучлилигини назарда тутиб, кўпгина ижтимоий ва миллий ҳаракатлар, уларнинг намоёндалари динни, айниқса исломни сиёсийлаштириш орқали хокимиятни қўлга киритиш йўлини тутмоқдалар. Бу, жуда хатарли ходиса бўлиб, уларнинг йўли тўсилмаса, бугунги дунёмиздаги Бош зиддиятни хал этиш мумкин эмас. Чунки одамзот асосий ва ноасосий зиддиятларни хал этишга берилиб кетиб, Бош зиддиятни эътибордан соқит қилади, натижада у зиддиятлар ҳам мақсадга мувофиқ хал бўлмай, Табиат инсон фаолияти туфайли халокатга учраши муқаррар бўлиб қолади. Ҳар қандай динни сиёсийлаштириш аввало ўша диннинг қадрсизланиши, у дин ўзининг асосий функцияси – одамзот рухини поклаш, ахлоқни барқарор қилишдан иборат тарихий вазифасини бажариш амалиётидан махрум бўлади.
Буни англаётган диний арбоблар ва диндорлар ичида диний ақидаларга мутаассибларча ёндашишга қарши кураш майллари кучайиб бормоқда. Шунинг учун ҳам турли конфессияларнинг вакиллари тўпланиб, диний ва миллий заминда чиқадиган муқаррар зиддиятларни ўзаро ён бериш, муроса қилиш, умуман уларни тинчлик йўли билан ҳал этиш масаласига жиддий эътибор бермоқдалар. Ҳозирги Ноосфера даври талабларидан келиб чиқиб, диний бағрикенглик ғояси ва шунга асосланган муносабатларни қизғин қўллаб-қувватлаш, диний ақидапарастлик, фундаментализм майлларига қарши курашда фан ва дин, илм ва дин ахли бирлашиши, умумий иттифоқ тузиши тарихий зарурат бўлиб турибди.




Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish