I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet46/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Ғоявий парокандалик
ва унинг оқибатлари.
Совет давлатининг барµам топиши ва «совуқ уруш»нинг тугаши икки қутбли дунёнинг барбод бўлишига олиб келди. Ғарб ва Шарқ тарафкашлигининг маъноси қолмади. Айни чоғда ноаниқлик, умидсизлик ва µаёлотлардан маµрум бўлиш даври бошланди. ¤тган асрлардаги буюк диний таълимотлар каби диний қарашлардан холи бўлган ғоявий-сиёсий қурилма (структура)лар ва ҳаёлот кўп жихатдан ўз жозибасини йўқотди. Одамларда на ислоµотчиларга ва на инқилобчиларга нисбатан ишонч қолди. Буюк дастурлар, буюк тақиқлар ва буюк махрумликлар одамларни бундан буён илµомлантирмайдиган ва қўрқув хис-туйғуларини уйғотолмайдиган холга келди.
Моҳият эътибори - ила мафкуралашган Совет давлати халокати марксизм-ленинизм ғояларига бўлган умидларни пучга чиқарди, дунёдаги жуда кўп социал таълимотларнинг таг-томирига зил кетди. Социал тенгликдан дарак берган социалистик жамият тўғрисидаги афсоналарга бўлган ишонч µар қандай долзарбликдан маµрум бўлди. «Социалистик лагерь» деб аталган мамлакатлар деярли кўпчилиги ҳаётнинг ғарбча моделини қабул қилиб олиб, бозор иқтисоди муносабатлари тамойиллари ва уларнинг сиёсий демократияларини гўёки қабул қилгандек бўлган чоғда, Ғарб мамлакатларининг ўзида маърифатчилар мероси ва унинг хосиласи бўлган индивидуализм, тараққиёт ва сиёсий демократияни танқид остига олиш кучайиб кетди. Одамларни, халқ оммасини юксак идеалларга сафарбар этувчи янги ғоялар топилмагани сабабли, µаётдан қониқмаслик, ундан норозилик аломатлари ялпи умумий тус олиб кетмоқда. Динлардан холилик динамикасининг ўзи ҳаёт маъносини шахсий чегарасиз эµтиёжлари ва истакларини қондиришдан иборат деб тушунган исътемолчи одамлар шахсини шакллантирмоқда. Одамзотга Ғарбча керагидан ортиқ эрк бериш фақат ўзини-ўзи севадиган, яқин кишилари, жамият олдидаги ҳар қандай маъсулият хис-туйғусидан махрум индивидлар авлоди шаклланиши учун қулай ижтимоий мухитни вужудга келтирди. Бундай индивид ижтимоий µаёт ришталарининг барчасига қарши, чунки унинг назарида ижтимоий рухсат ва тақиқлар гўёки унинг оёқ-қўлини кишанлаб қўядигандек туюлади. Бундай одамлар галаси барча хатоликлар, камчиликлар учун ўзи яшаётган жамиятни қоралашдан, ундан норози бўлишдан нарига ўта олмайдилар. Улар на тартиб-интизомни, на хаё-ибони, на анъаналарни ва на ўзини-ўзи идора этишни тан олишади. Чунки ана шундай индивидлар учун давлат ва жамият уларнинг чек-чегарасиз эҳтиёжларини ва эҳтиросларини қондириши, жиддий ўқимай ва меµнат қилмай хузур-халоват билан яшашларини таъминлаши керак. Шунинг учун ҳам постмодернизм тарафдорлари ҳозирги Ғарб турмуш тарзи (модели)ни «жамиятдан қониқмаслик» рухининг қарор топиши сифатида тавсифламоқдалар.
Тадқиқотчиларнинг баъзилари Ғарбий Оврупода шаклланган жамиятлар қуёши сўниб бормоқда, бу цивилизация маънавий таназзулга учраб, ўзининг охирги нафасини олмоқда, демоқдалар. Чунки одамларга ҳаёт маъноси берган, келажакка умид ва ишонч рухини сингдирган буюк динларга ихлос сусайиб кетган, диндан холи бўлган ғоявий-сиёсий қурилмалар тўқиган афсоналарнинг қадри тушган бир вазиятда инсон шахс сифатида барбод бўлиши учун ижтимоий мухит вужудга келмоқда. Бошқа бир тадқиқотчилар қаттиқ тартиблар ва чеклашлар ҳамда бехад кўп урф-одатлардан холи қандайдир дунёвий динга ўхшаш бир йўналиш, бошқача айтганда, тараққиёт дини яратиш ҳақида фикр билдирмоқдалар. Америкалик тадқиқотчи П.Бергер «худосиз оламда чор томонга тарқалаётган зерикиш рўй бермоқда», – дейди.
Бундай вазиятда одамлар, жамиятлар, ҳамжамиятлар узоқ муддатли истиқболга эга бўла оладиларми? Янги инфраструктураларнинг маънавий таянчи бўла оладиган ғоялар ва идеалларни топиб бўладими, деган саволлар кўндаланг бўлиб турибди. Натижада анъанавий динлар ёки динлардан холи ғоявий-сиёсий структуралар ўрнига афсоналар, ғоялар, ҳаёллар ифодаси бўлган турли-туман мазхаблар ёки миллий большевизм, миллий-фашизм каби уюшмалар пайдо бўлмоқда. На фақат исломда, балки православия, протестантизм, либерализм ва янги большевизмда дунёни «ўзимизники» ва «бегоналар»га бўлиш майли пайдо бўлиб, янги тарафкашлик мафкурасига йўл очилмоқда.


Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish