Идрок (ҲИС) этиш ва тасаввурнинг бузилиши касаллик Аслини олганда инсоннинг англаш фаолиятининг бирор хилда бузилишисиз кечадиган ҳеч қандай психик йўқ



Download 165,99 Kb.
Sana21.06.2022
Hajmi165,99 Kb.
#688925
Bog'liq
Umid mallim


ИДРОК (ҲИС) ЭТИШ ВА ТАСАВВУРНИНГ БУЗИЛИШИ касаллик Аслини олганда инсоннинг англаш фаолиятининг бирор хилда бузилишисиз кечадиган ҳеч қандай психик йўқ. Бундай ўзгаришлар идрок этиш ва фикрлаш, тасаввур қилишнинг оқими ва бирлиги процессларининг ёки нихоят хотиранинг бузилиши билан намоён бўлади. ИДРОК (ҲИС) ЭТИШ ВА ТАСАВВУРЛАРНИНГ БУЗИЛИШИ Умумий маълумотлар. Бизнинг онгимиздан ташқарида объектив мавжуд бўлган борлиқнинг миямизда акс этиш процесси сезишдан бошланади. Атрофимизни ўраб олган муҳитдаги объектлар мияга бевосита таъсир этмасдан, балки периферик ва ички рецепциялар оркали таъсир қилади. Сезгилар шундай оддий психик феноменларки, улар ташқи дунё объектлари сезги нервларининг учларини қитиқланиши натижасида бош мия пўстлоғи нинг анализаторларида юзага келади. Сезги- англаш фаолиятининг бошлангич босқичидир. Улар оддий, чунки нарсаларни бир бутунлигича эмас, балки уларнинг айрим хусусиятларини акс эттиради: масалан, оқ-қора, қаттиқ-юмшоқ, силлиқ, гадир-будур. Бундай хусусиятлар жуда кенг тарқалган булиб, объектни тула таърифламайди: қор ҳам, бўр ҳам, қогоз ҳам оқ бўлиши мумкин. Модомики шундай экан, оқ нарса деганимизда биз оддий кўриш сезгимизга асосланган ҳолда унинг хусусиятларидан бирини кўрсатамиз холос. Лекин объектив борлиқни акс эттириш жараёни, дастлабки боскич сезиш билан тугалланмайди. Инсон нарсалар, объектлар, буюмларнинг фақат айрим хусусиятларинигина эмас, балки уларни бутун борлигича хис этади. Психик фаолиятнинг бундай ҳодисаси шу билан ифодаланадики, одам билиш процес сида ҳодисаларнинг йиғиндисини уларнинг яхлит реаллигида акс эттиради ва бу билан факат нарсалар ёки буюмларнинг алоҳида хусусиятлари ҳақида хулоса чиқармай, балки умуман нарсаларнинг ўзи ҳақида хулоса чиқаради, бу ҳол идрок (ҳис) этиш деб аталади. Бўр, қанд, қор, қоғоз ва атрофимиздаги биз кўраётган, эшитаётган ва сезаётган барча нарсалар бизнинг ташқи муҳит объектини ҳис этиш актида акс эттиришимиздир. Ҳис этиш сезгиларнинг йигиндиси, уларнинг қандайдир комплекси деган тушунча тугилиши мумкин. Бундай тушуниш нотўғри. Ҳис этиш сезгиларнинг механик конгло мерати (йигиндиси) эмас, балки англаш фаолиятининг янада юксак боскичидир. Тушунарлики, бир бутунлигича идрок этилаётган буюм ёки нарсанинг алоҳида хусусиятларини ҳам идрок этамиз. Бироқ бу хусусиятлар механик равишда ташкил топмай, балки бир-бири билан реал объектнинг битта яхлит идрок этилишига богланади. Идрок этиш объектлари бош мияда асар қолдирган ҳолда таъсир кўрсатади. Илгари идрок этилган ана шу объектларнинг ҳар биридан бизда бирор даражада ёрқин тасаввур қолади. Биз учратган одамнинг чеҳраси, эшитилган куй садоси, учратилган одам кетгач, куй тугагач фикран такрорланиши мумкин ва ҳоказо. Буларнинг ҳаммаси индивидуал, конкрет тасаввур бўлади, шундай қилиб улар илгари бевосита акс этган объектив мавжуд реалликнинг урнашиб қолган идрок этилиши ҳисобланади. Бола психик ривожланаётган илк босқичларда тасаввурлар ҳали оз ва кам дифференциялашган бўлади, бироқ нутқ ривожлана боргани сайин тасаввурлар дунёси аста-секин бойиб боради ва катта одамда идрок этиш мумкин бўлган атрофдаги ( борлиқни) қамраб олади. Нутқ ўса борган сайин. бир турдаги предметлар ва ҳодисалар умумий тасаввурларга мувофиқ бигта умумий ном олади. Умумий тасаввурлар тушунчалар ҳосил бўлишига ўтиш босқичи ҳисобланади. Умумлаштириш процессида тафаккур объектидан конкрет образларнинг элементлари йўқотилганда, абстрактланганда тушунча пайдо бўлади. Тушунчалар сезги органларига тегмайдиган хусусиятларни, шу нингдек предметлар ўртасидаги муносабатларни ҳам акс эттиради. Улар ҳамиша сўзда мужассамлашган бўлади, бусиз пайдо бўла олмайди, мавжуд бўлиши ҳам мумкин эмас. « Maтерия, камтаринлик », « оппоқ », « буржуазия» каби сўзлар ту шунчаларни ифода қилади. Умумий тасаввурлар ва тушунча лар пайдо бўлишининг физиологик механизмлари иккинчисиг нал системасига богликдир. Билиш фаолиятининг сўнгги боскичи фикрнинг ҳосил бўлишидир. Муҳокама идрок этиш, тасаввурлар ва тушунчалар асосида предметлар ва борлиқ ҳодисалари ўртасидаги муносабатни белгилайди. «Ок қоғоз», «тиниқ осмон» ёки «эртага ёмгир ёғади» каби иборалар фикр юритиш ҳисобланади. Бу ерда кўрсатилган билиш фаолиятининг узлуксизлиги, идрок этиш ва тушуниш процессларининг вақт ичида секин кенгайиши мавжудлигини акс эттирмайди. Сезги ўзи нинг пайдо бўлиши учун фақат нерв импульсининг сезувчаuн нерв охирларидан бош мия пустлогидаги тегишли анализаторлар тўқимасига қадар етиб бориши учун зарур бўлган маълум бир вактни талаб қилади, холос. Амалда у бир лаҳзада пайдо булади. Идрок этиш одатда сезги пайдо бўлиши билан бир вақтда юзага келади ва ундан ажралмасдир. Тасаввур ва тушунчалар бевосита билиш фаолияти процессида бир вақтда пайдо бўлиши мумкин ва улар ҳам кўпинча вақт ичида бир биридан ажралмас булади. Шундай килиб, одам кўрадиган, эшитадиган, сезадиган ва бажарадиган нарсаларни идрок этиш ва билиш яхлит равишда руёбга келади ва динамик ажралмасдир. В.И.Ленин билиш фаолиятини акс эттирадиган фаолият сифатидаги материалистик тушунчани биринчи марта илмий жиҳатдан жуда аниқ ва тўғри ишлаб чикди. Унинг акс этиш ҳақидаги назарияси ҳозирги замон психологиясини бойитди, философиянинг муҳим проблемаларидан бири бўлмиш гносео логик проблемани ҳал этиш учун асос солгани маълум. Акс этиш назариясининг моҳиятини В. И. Ленин шундай таърифлайди: «Жонли мушоҳададан абстракт тафаккурга ва ундан практикага». Бир фикр билим моҳиятини унинг барча звенолари билан камраб олади (сезги ва идрок этиш, тушунча ва гоялар билан) ва, энг муҳими, практиканинг ролини у тушунча мезони эканини кўрсатади. Одам практика билан идрок этиш образлари унинг объектларига адекват эканига, тушунча ва гоялар объектив мавжуд борликка мос келишига ишонч ҳосил килади. Психик касалликларда ҳаммадан кўп учрайдиган одамнинг билиш фаолиятидаги бузилишлар устида тўхталамиз. Иллюзиялар Иллюзия (illusio)- реал предметни, бузук, нотўғри идрок этишдир. Идрок этиладиган реал объект бўлсаю, бирок у хақиқатга ноадекват равишда қабул этилса, бундай бузилиш иллюзиялар қаторига киради. Иллюзиялар кўпинча сог одамларда ҳам пайдо бўлади. Физика қонунларига асосланган оптик иллюзиялар маълум. Масалан, сув куйилган стаканга солинган қошиқ иккига бўлингандек бўлиб кўринади, чунки унинг иккита қисми турли-турли синдириш муҳитида туради. Соглом кишиларда сезгининг иллюзияли алдашлари диқкатнинг сусайиши, идрок этишнинг ноаниқлиги (ёруғлиқнинг етарли бўлмаслиги, товушиинг ёмон эшитилиши) сабабли ҳам пайдо бўлиши мумкин. Ўқишдаги хатолар, ҳамсуҳбатнинг сўзини нотўғри тушуниш, нотаниш одамни учратганда танишига ўхшатиш шунга киради.
Узгартирилган аффектив ҳолат (қўрқиш, ваҳима ва ҳоказо) ҳам иллюзияларга сабаб бўлиши мумкин. Иллюзиялар аксарн психик касалликларда кўп учрайдиган симптомдир. Улар онг бузилганда (делирийлар, эснинг кирарли- чиқарли ҳолатида) кузатилади, галлюцинатор- алаҳлаш синдромлари структурасига киради, шунингдек турли аффектив бузилиш лар уларга қўшилиб келади. Масалан, делирийдаги ва эс кирарли- чиқарли бўлгандаги оптик иллюзиялар шундан иборат бўладики, беморлар атрофидаги объектлар ҳақиқатда бошқача, бузуқ ҳолда қабул қилинади. Масалан, врачнинг қўлидаги стетоскопни улар пистолет, врачнинг ўзини эса ёвуз одам сифатида қабул киладилар ва ҳоказо. Бу иллюзияларнинг пайдо бўлишида қўрқиш, ваҳимани бошдан кечириш аҳамиятга эга. Делирийларда ва онг бузилишининг бошқа ҳолатларида улар чуқур бўлмаганда парейдолик иллюзиялар кузатилади. Бемор лар реал мавжуд шаклсиз предметларни фантастик образлар сифатида қабул қиладилар. Масалан, девордаги ёриқлар, де ворга ёпиштирилган гулқоғозлардаги турли нақшлар ва доглар, предметлардаги ёруғлик шуъласи, шиплардаги соялар беморларга ажиналар, эртаклардаги персонажлар, манзаралар бўлиб кўринади ва ҳоказо. галати Галлюцинатор- алаҳлаш ҳолатида вербая иллюзиялар пайдо бўлади. Беморлар ўз атрофларидаги одамларнинг уларга тааллуқли бўлмаган гапларининг мазмунини, ўзларига қарши душманлик ниятида бевосита айтилган сўз деб қабул қиладилар. Вербал иллюзияларни кўпинча алаҳлаб идрок этишдан ёки беморнинг ҳамма кўрган ва эшитганларини алаҳлаш- интерпритациясидан фарқ қилиш осон эмас. Фарқи шундаки, вербал иллюзияларда бемор реал сўзни аниқ эшитади, аммо уни бузилган ҳолда, касаллик билан қабул қилади. Алаҳлаш билан фикр юритилганда эса атрофдагиларнинг сўзларидан сирли маънолар қидирилади. Оптик иллюзняларнинг турли кўринишларидан бирига аффектив иллюзияларни киритиш керак. Аксари депрессив ва маниакал ҳолатларда учрайдиган аффектив иллюзиялар шу билан характерланадики, беморлар атрофларидаги одамларни гамгин ва изтироб чеккан ҳолда, ҳаяжонда ёки аксинча шўх ва хурсанд кўрадилар. Иллюзиялар одатда психик активлик сусайган ҳолатда пайдо бўлади, бунда бош мия пўстлоғи ҳужайралари тўла ёки қисман гипнотик боскичда бўлади. Галлюцинациялар Галлюцинациялар (hallutinatio - йўк нарса) — хато идрок этиш ёки идрок этишнинг алданишидир. Галлюцинацияларнинг асосий хусусиятлари шундан иборатки, улар реал объектни идрок этмай, сезги органлар реал қитиқланмай пайдо бўлади. Шунга қара масдан, бу сохта идрок этиш баданга оид табиатда бўлади, ташки проекцияга эга бўлади, яъни идрок этилган йўқ образлар борликдан реал предметлар каби ўрин олади, ва ниҳоят, бемор унинг ростдан ҳам мавжуд. лигига ишонади, у кўраётган ва эшитаётган нарсасининг реаллигига шубҳа қилмайди. B. X. Kanannckna ( 1849-1889) Пўқ нарсани идрок этиш нинг оддий турларидан бири, масалан, кўз олдида уч қунлар кўриниши фотоп сиялар, кулоқда шовқин ва қарс- қурсларни сезиш акоазмлар. Элементар галлюцинациялар мураккаб гал люцинациялардан фарқли ўлароқ предметсиздир, мураккаб галлюцинациялар доимо предметли ва тасвирий табиатга эга бўлади. Масалан, белая горячка билан оғриган бемор кўзига унга тажовуз қилаётган одамлар, даҳшатли ҳайвонлар кўринади ва ҳоказо. Баъзан галлюцинациялар мазмунини беморлар ўрганиб қолган касбга алоқадор фаолиятнинг акси ташкил этади. Галлюцинацияларни сезги органлари бўйича: кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билишлар умумий сезги бўйича бўлиш қабул қилинган. Эшитиш галлюцинацияларнинг императив галлюцинациялар бўлишини билиш муҳим: товуш беморга бирор иш қилишни буюради ёки тақиқлайди. Товуш ўз-ўзини ўлдиришга мажбур қилиши, овқат емасликни буюриш мумкин ва ҳоказо. Бемор лар баъзан ана шу товушларга- буйруқларга итоат этадилар. Талантли рус олими В.Х.Кандинский галлюцинацияларни ўрганиш ва системалаштиришга салмоқли ҳисса қўшди, у сохта галлюцинациялар группасини тасвирлаб берди. В.Х.Кандинский сохта сезгилар мавжуд бўлишини, уларнинг одам танасининг шахсан ўзида жойлашишини, яъни албатта ташқаридан проекцияланмаслигини ва худди ёт сезги билан кечишини, гўё ташқаридан юборилаётган ва атайлаб қилингандек бўлишини аниклади. Уларни хотирадаги образлар ва фантазиядан фарқ қилиш учун В.Х.Кандинский галлюцинациядаги одамнинг шу нарсаларга пассив муносабатини кўрсатди.
Сохта галлюцинацияларга яна аниқ сезилмаган ва жонли бўлмаган йўқ нарсаларни идрок этишни кирита дилар, булар кўпроқ жонланган тасаввурлар бўлиб, уларни беморларнинг ўзлари реал объектни идрок этишдан ажратадилар. Кўришнинг сохта галлюцинациялари бу одамларнинг суратлари ва соялари бўлиб, уларга қараб на ёшни, на жинсни аниклаб бўлмайди; улар орқаларида турган предметларни тўсмайдилар. Эшитиш сохта галлюци нациялари шу билан огриган бемор. Эшитиш галлюцинацияси бн бўладики, бемор шахсан ўз баданидан, масалан, бошидан, товушларни эшитади бу товушлар эркакларникига ҳам, хотинларникига ҳам ўхшамай ди, қаттиқ ҳам, секин ҳам бўлмайди. Шуниси характерлики, кўпинча бошидан товуш эшитилишидан шикоят қиладиган бемор қандай йўл билан бўлмасин врачга бунинг одатдагича эмаслигини, балки қандайдир «фикрларининг қаттиқ эшити лаётганини тушунтиришга уринади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, сохта галлюцинация билан огриган беморлар кўпинча ўз фикрларини эшитадилар, фикрлари уларнинг ирода на истакларига қарамай атрофдагиларга эшитилиб, кўриниб колишини ўйлаб қийналадилар. Бу ошкоралик симптоми деб аталади. Шундай қилиб, сохта галлюцинациялар эрксизликни сезиш, шахсий психик процессларнинг ёт бўлиши билан бирга кечади. Беморларга, фикрларига ўзлари эга эмасдек, балки бирор одамнинг миясига «қўйилгандек», улар ўз ихтиёрларидан ташқари фикр юритаётгандек бўлиб туюлади. Уларга фикрлар қўшилиб келаётгандек бўлади (ментизм), фикрлар улар ихтиёридан ташқари ошиб тошади. Улар қандайдир нарсани атайлаб хотирага тушираётганидан, туш кўрдираётганидек бўлишидан шикоят қиладилар. Сохта галлюцинациялар шахсий фикрларнинг етлиги ва уларнинг амалга оширилиши ҳисси билан кечади. Уларнинг ошкора бўлиши Кандинский Клерамбонинг психик автоматизм синдроми деган ном билан юритилади. Бу синдром аксари шизофренияда учрайди.
Кўпинча галлюцинацияли кечинмаларни бошидан кечираётган беморларда шу кечинмаларнинг табиатига қараб бемор хулқида турли ўзгаришларни кузатиш мумкин. Масалан, эштиш галлюцинацияларида бемор қўллари билан қулоқлари ни беркитиб олади ёки кулогига пахта тикиб олади, ҳид сезиш галлюцинацияларида бурнини беркитади. Ҳид сезиш галлюцинацияси бор бемор. Кўриш галлюцинацияси бор бемор.- қаёққадир тикилиб қараб Кўриш галлюцинацияларида туради ва ҳоказо. Туш кўриш билан галлюцинациялар ўртасида ўтказиладиган ўхшатишлар ҳаммага маълум. Шу нарса диққатга сазоворки, уйку келиши олдидаги ярим мудроқлик ҳолати гипнагогик галлюцинацияларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради. Периферик рецептор зарарланган кишиларда, хусусан кариларда ва кўрларда катта гуруҳда галлюцинациялар бўлиши маълум (Шарль Боне галлюцинациялари). Бу галлюцинация ларда хотира ва тасаввурларнинг ёрқин образлари ташқаридан проекцияланади ва ҳақиқат каби идрок этилади. Сенсор изоляция ҳолатидаги кишиларда, масалан, камерада ёлгиз ўтирган ёки бошқа тилда гапирадиган кишилар ичида бўлган одамларда худди шундай ҳолат бўлади. Юқорида айтиб ўтилган бузилишлар адабиётда эйдетикгаллюцинациялар номи билан маълум. Эшитиш галлюцинацияларининг мазмуни- музика, мотам марсияси, қариндош уруғларнинг ва болаларнинг товушлари, дўқ, сўроқ қилиш диалоги ва ҳоказо, кўриш эйдетик галлюцинациялари — яқин кишилар суратининг кўзга кўриниши, бут, қондоги, бурқсиган тутун ва газ бўлиши мумкин. Эйдетик галлюцинациялар аксари реактив психозлар клиникасида учрайди. Гипнагогик галлюцинациялар алкаголикларда оқ алаҳлашнинг продромал даврида, шизофрениянинг бошланишида, ҳали руй-рост психотик ҳодисалар ривожланмасдан, шунингдек баъзан соғлом одамларда ҳам тез-тез учраши баён этилган. Уларнинг мазмуни жуда турли-туман бўлиши мумкин: психозларнинг бошланишида гипнагогик галлюцинациялар баъзан ваҳимали табиатда (девлар ва қўрқинчли башаралар) бўлиши ёки кинодагидек ҳаракат қиладиган, турли мазмундаги суратлар бўлиши мумкин. Психосенсор бузилишлар Уз хусусиятларига кўра иллюзияларга яқин бўлган, бироқ билиш бошқа генез ва патофизиологик табиатга эга бўлган фаолияти бузилишларининг катта группаси макондаги муносабатлар, предметларнинг шаклларини ва одамнинг ўз гавдасини идрок этишининг бузилиши ҳисобланади. Бу бузилиш лар психосенсор бузилишлар деб ном олган ( М. О. Гуревич). Психосенсор бузилишлар ўз органик тургунлиги билан, шунингдек беморда уларга танқидий муносабат сақланиши билан иллюзиялардай фарқ қилади. Бу патологик белгиларга мубтало бўлган беморлар аксари предметларнинг уларга бош қача бузуқ бўлиб, худди қийшиқ кўзгуда акс этгандек бўлиб қўринишидан шикоят қиладилар. Идрок этишнинг бундай бузилиши метаморфопсия деб аталади, одамнинг ўз танаси шаклини идрок этишининг бузилиши эса гавда схемасининг бузилиши деб аталади. Микропсияда предметлар худди кичрайгандек, макропсияда эса катта лашгандек бўлиб кўринади. Нормада одам ўз гавдасининг ўлчовлари, ҳажми ва шакли ҳақида аниқ ҳамда нисбатан турғун тасаввурга эга бўлади. Баъзи касалликларда идрок этишнинг анашу аниқлиги бузи лиши мумкин. Масалан, эпидемик энцефалитни бошидан ке чирган беморлар баъзан бошларининг катта бўлиб кетаётганлиги, қўл ва оёқларининг ақлга сигмайдиган даражада узайиб кетаётганлиги ёки, аксинча, қисқариб, кичрайиб кетаётганлигидан шикоят қиладилар ва ҳоказо.
Бундан ташқари, мураккаб бузилишлар ҳам бўлади: гавда бузилгандек, йўқдек, гавда букилгандек, буралгандек ёки жуда аъзолари бир-биридан ҳам енгил муаллиқдек бўлиб туюлади. Психосенсорга якин déjávu (олдин кўрилган) ва jámaisvu (ҳечқачон кўрилмаган) ўзига хос бузилишлар бўлиб, улар шундан иборат бўладики, одам томонидан идрок этиладиган қандайдир воқеа биринчи марта қачондир кўрилгандек бўлиб туюлади. Баъзида, аксинча, илгари кўрилган нарсалар нотанишдек бўлиб туюлади. Атрофдаги яхши таниш бўлган борлиқни идрок этиш бегоналашиш ҳисси билан кечиши мумкин. Бу симптом дереалнзация деб аталади. Баъзи ҳолларда одамнинг ўз шахси, гавдаси, чеҳраси, товуш бегонадек бўлиб туюлади. Бу бузилиш де персонализация (шахснинг ўзини бегона деб ўйлаш) деб Метаморфопсиялар, гавда шунингдек бошқа психосенсор бузилишлар баъзи ҳолларда схемаларининг бузилишлари, бош мияда органик касаллик борлигини кўрсатиши мумкин. Патологик процесс, чаппариетал эгат соҳасида жойлашганда улар анча турғун бўлади. Баъзи муаллифлар (Гофф, Шильдер) психосенсор бузилишларни интерпариетал синдром деб атадилар. Идрок этиш бузилишларининг патогенетик механизмлари Идрок этиш бузилишларининг механизмлари ҳозирга қадар тўла ўрганилмаган. Иллюзиялар, психосенсор бузилишлар ва галлюцинацияларнинг келиб чиқиши ҳақида бир нечта назариялар бор ва Узоқ вақтларга қадар психиатрия масалаларига оид ада биётда галлюцинацияларнинг периферик назарияси умум қабул қилинган назария ҳисобланар эди. Олимлар эшитиш кўриш органлари касалликлари бор беморлар устидан ўтказилган кузатувларга асосланиб, идрокларининг сабаби периферик рецепторларнинг бузилиш оқибати бўлса керак деб фараз қилдилар. Бироқ янада чуқур ўрганишлар аксари психиатрия клиникасида кузатиладиган пллюзиялар, галлюцинациялар ва психосенсор бузилишлар ходисалари, эшитиш, кўриш органлари ҳамда бошқа пери ферик рецепторларининг бузилишлари ҳақида ўйлашнинг асоссиз эканини курсатди. Беморларда эшитиш нервини бутунлай кесиб қўйганда ҳам уларда эшитишнинг алданиши ва кўрларда галлюцина циялар кўриниши галлюцинациялар периферик назарияси асоссиз эканини кўрсатадиган энг муҳим исбот ҳисобланади. Утган асрнинг охирида немис невропатологи ва психиатри Вернике таклиф этган галлюцинацияларнинг «марказий» назарияси идрок этишнинг бузилиши табиати ҳақидаги масалани ечишда муҳим қадам бўлди. Вернике клиник кузатишларни патологик анатомия маълумотлари билан таккослаб, галлюцинациялар бош мия пўстлоғи бирор соҳасининг маҳаллий таъсирланишига боглик бўлади, деган хулосага келди. Кейинчалик эксперимент йўли билан бош мия пустлоғининг кўриш, эшитиш ва бошқа сенсор соҳаларига электр токини таъсир эттириб галлюцинациялар пайдо қилишга уриниб кўрдилар. Масалан, бош миянинг энса бўлагини қутбли ток билан таъсирлаб оддий кўриш галлюцинациялари, чакка булимини таъсирлаб, эшитиш галлюцинациялари пайдо қилинди. Бошнинг тепа соҳасидаги трепанацион тешик устида жой лашган юмшок мия тўқималарини музлатиш йўли билан аниқ кўриш галлюцинациялари ва метаморфопсиялар ҳосил қилиш га муваффақ бўлинди. Бироқ бу назария, асосан, маълумотларга асосланган бўлиб, психоморфологик параллелизм принципи асосида тузилган эди. Бинобарин, у ҳодисаларнинг фақат бир томонини — зарарланиш ўчоги ва у келтириб чикарадиган симптомни хисобга олди; патофизиологик механизмлар эса илгаригича очилмай қолаверди. анатомик Мейнертнинг фикрлари узоқ вақтга қадар кенг довруг топиб турди, у галлюцинациялар- бош мия пустлоги функция сининг сусайиши натижасидир, бунда сусайиш шу даражага бориб етадики, у пўстлок ости аппаратидаги сезги ташувчилар (Мейнерт ташки тиззасимон танани назарда тутади) озод бўлиб қолади, деган фикрни айтди. Ҳозир бу назария албатта тарихий аҳамиятга эга холос, чунки у пўстлоқ ва пўстлок ости ўртасидаги антагонистик муносабатлар постулатидан келиб чикади, шунингдек бош мия пўстлогига сенсор функциядан маҳрум орган сифатида қарайди. И. П. Павлов ва унинг мактаби кашфиётлари идрок этиш бузилишининг физиологик механизмлари мохияти сирини билиб олишга ёрдам берди. И. П. Павлов уйку конуниятинн объектив усуллар билан ўрганиб, ухлаб ётган одамларда бош миянинг ейилган тормозланиши заминида ҳамма ҳужайралар ҳам бир хилда тормозланмайди- пўстлоқнинг баъзи соҳалари «бедорлигича қолади, деб тахмин қилди. Ана шу участка ларда ёки И. П. Павлов таъбири билан айтганда «соқчи пунктларда» қўзгалиш процесслари тормозланиш процессларидан устун бўлади. И. П. Павлов туш кўриш, галлюцинациялар ва психик фаолиятнинг бошқа баъзи турлари, бош мия пўстлоғининг тўла тормозланмаслигига, унда қолган айрим кўзгалиш очагларига боглик бўлади, деган хулосага келди. Бу ҳолатнинг тўгрилиги кейинчалик фақат катор клиник кузатишлар билангина эмас, балки эксперимент йўли билан ҳам тасдиқланди. Масалан, бош мия пўстлоғидаги тургун қўзгалиш ўчогларини сусайтириш учун мўлжалланиб кўлланилган дори-дармонлар баъзи ҳолларда туш кўришни ва галлюцинацияларни йўқотади. Бундан ташқари, галлюцинациялар миядаги умуман бедор пўстлоқ фонида тўла гипнотик фаза ҳолатидаги тўла тормозланмаган соҳалар мавжуд бўлиши натижасида ҳам пайдо бўлиши мумкин экан. Бу фазалар бедорлик ҳолатидан уйқу ҳолатига ўтишда пайдо бўлади. Қўзғалишдан тормозланишгача борадиган йўлдаги бундай биринчи фаза тенглаштирувчи фаза ҳисобланади, бунда ҳам кучсиз, ҳам кучли қўзғатгичлар нера ҳужайраларида бир хилда реакциялар пайдо қилади. Кейин пародоксал фаза келади, бунда нерв системаси кучли қўзгатгичларга жавоб бермай қўяди, аммо кучсиз қўзгатгичларга ниҳоятда сезгир бўлиб қолади. Бу фазада уйкуга кетаётган одамларда гипнагогик галлюцинациялар осонлик билан ҳосил бўлади, уларнинг асосида бевосита идрок этишдан кўра кўпроқ тасаввурга анча сезгир реакция ётади. Эшитиш галлюцинацияларини патофизиологик текшириш уларнинг пайдо бўлиш механизмини яхши тушунишга имкон берди. Экспериментал маълумотларни анализ қилиш шундан далолат берадики, эшитиш галлюцинацияларида товуш анализаторининг марказий бўлимларида бузилишлар бўлар экан, улар: а) таъсирловчи процесснинг асосан, биринчи сигнал системасида патологик инертлиги; б) фазали ҳодисалар ; в) иккинчи сигнал системаси фаолиятига алоқадор товуш анализатори юқори бўлимидаги патологик доминантларнинг мавжудлиги билан намоён бўлади. Гипнотик фазаларнинг кашф этилиши галлюцинациялар моҳиятини тушунишга яқинлашиш учун имкон беради. А. В. Иванов- Смоленский тўла ва чуқур бўлмаган патологик тормозланишда бош мия пўстлогида уйқу ҳолатига ўхшаш шароитлар юзага келишини ва, шундай қилиб, галлюцинатор ва алаҳлаш манзаралари пайдо бўлишини биринчилардан бў либ кўрсатиб берди. Е. А. Попов бу бузилишларнинг пайдо бўлишида, оралиқ гипнотик (тенглаштирувчи ва пародоксал) фазаларнинг роли борлигини исбот этди. В. В. Наумова ва А. С. Познанский ҳамкорликда галлюцинацияли беморларнинг марказий нерв системасига бром ва кофеин билан таъсир кўрсатиб бу назариянинг чинлигини тасдиқладилар. Бош мия пўстлогидаги нотўлиқ тормозланиш ўчогини бартараф этадиган кофеин таъсирида галлюцинациялар йўқолди, аммо кофеиннинг таъсир муддати тугагандан сўнг яна пайдо бўлди. Миянинг маълум функционал-динамик системаларидаги импульслар циркуляцияларининг механизми ҳақидаги замо навий тушунчалар галлюцинацияларнинг табиатини тушуниш га кўп жиҳатдан ёрдам беради, бунда информацияларни запасдаги мавжуд информациялар билан албатта таққослаб кўриш керак.
Бунда шу нарса аниқланадики, агар қабул қили наётган системаларнинг бирор каналидан информациялар ке лиши тўхтаб қолса, системада «хатарли» ҳолат ( Сельетерминологияси бўйича хавф) пайдо бўлади, натижада хотирада сақланаётган тасаввурлар ва образларнинг экстраполюциялари рўй беради. Беморларда ампутациядан сўнг кузатиладиган фантом сезгиларда шунга ўхшаш ҳолат кузатилади. Қабул қилувчи система шу йўқотилган импульслар ўрнига перифериядан келадиган сезгилар экстраполяцияси йўли билан емирилишдан ҳимоя қилинади. Биз сенсор очлик (сенсоризоляцияларнинг ҳар хил турлари), жумладан Шарль- Бонэнинг периферик галлюцинацияларида ва эйдетик галлюцинация ларда шу хилдаги механизмни учратамиз. Балки, чин галлюцинацияларнинг асосида хотиралар образларининг қўзғалиш бўсағаси ошишига алоқадор (карахтликнинг у ёки бу даражаси) рецепцияларнинг етарли бўлмаган ёки ҳатто бутунлай тўхташини ўз ичига оладиган экстраполяциялар механизмлари ётса керак. Биз чин галлюцинацияларнинг барчасига ассоциациялар, образлар, хотиралар экстрополяцияларининг янги информацияларга етарли бўлмаган жавоби натижаси деб қараймиз. Албатта бу тушунчалар бизнинг фикримизча, Павлов мактабининг галлюцинацияларнинг физиологик назариясига зид келмайди, балки уни тўлдиради. Шундай қилиб, И. П. Павловнинг «соқчи пунктлар» ва гипнотик фазалар ҳақидаги таълимоти идрок этиш алданишининг патафизиологик моҳиятини тушуниш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. ХОТИРАНИНГ БУЗИЛИШИ Умумий маълумотлар Хотира объектив мавжуд борлиқнинг мияда акс этиши натижасини тасаввур, тушунча ва гоялар сифатида сақлаш қобилиятидир. Хотира процесслари заминида ётадиган қонуниятлар вактли алоқалар принципига тобе бўлади. Тасаввур ва тушунчаларнинг одатда ихтиёрий равишда жонланиши одамда ассоциациялар оқибатида рўй беради. Ассоциациялар тасаввурлар ўртасидаги богланишдир. Масалан, кора ранг тўгрисидаги тасаввур контраст бўйича ок ранг тўғрисидаги тасаввурни ҳам пайдо қилади. Маълум санага алоқадор бўлган воқеа, худди шу вақтда содир бўлган бир еки бир нечта воқеаларни ҳам кўз олдига келтиради. Бу аралаш ассоциациялардир. Ассоциациялар ўзаро аралаш ҳо дисалар ҳақидаги тасаввурларни, шунингдек бири орқасидан бевосита иккинчиси келишини умумлаштиради.
Хотира одам психикасининг энг муҳим функцияларидан бири бўлиб, ҳар кандай психик таъсир учун шарт-шароит ҳисобланади, шунинг учун И. М. Сеченов кўрсатиб ўтганидек хотирани мутлақо ҳақли равишда психик ривожланишнинг негизи ҳисоблашади. Хотира-тушадиган информацияларни қолдириш, сақлаш ва такрор айтиб бериш фазаларини ўз ичига оладиган мураккаб ва ҳали етарли урганилмаган процессдир. Хотиранинг бу барча фазалари бир- бири билан маҳкам богланган ва айрим ҳодисаларни анализ қилишда уларни ажратиш кўпинча катта кийинчиликларни туғдиради. Хотиранинг икки тури: ихтиёрий ва беихтиёр эслаш турлари тафовут қили нади. Ихтиёрсиз эслаш- дастлаб ягона бўлиб, кейин бу бола ларда етакчи шаклга айланади. Ихтиёрий эслаш- бу мнестик вазифаларни бажаришга қаратилган махсус мнестик фаолиятдир. Ихтиёрий эслашнинг энг оддий шакли материални бевосита таклиф этиш ва уни такрорлаш йўли билан эсда колдириш ҳисобланади. Бирор нарса ёрдамида эсда қолдириш ихтиёрий хотиранинг турларидан бири ҳисобланади, бунда фикр юритиш процеселари зарур ассоциациялар пайдо қилиш учун эслаш воситалари сифатида фойдаланилади. Қатор текширишларда диққат, мотивациялар ва эмоцияларнинг хотира процесслари учун аҳамияти борлиги кўрсатиб берилди. Психологияда эмоционал ранг-баранг ҳодисаларнинг хотирада анча яхши сақланиши қадимдан маълум. Юқорида келтирилган маълумотлар мнестик функцияларнинг амалга ошишида психик фаолиятнинг деярли ҳамма томони иштирок этишидан далолат беради. Хотира механизми ҳақида замонавий тушунчалар Хотира масаласига бағишланган ишларнинг жуда кўп бўлишига қарамай, бу процессларнинг нейрофизиологик ва нейроанатомик механизмлари ҳали ҳам яхши ўрганилмаган. Аслини олганда, ҳозирги пайтда, хотира процессини тушунтириб берадиган тўла қимматли назария йўқ. Кейинги ўн йилда психологик текширишларнинг давом эттирилиши билан бир қаторда бу проблема биохимик планда, умумклиник аспектда ва, хусусан, мнестик бузилишларнинг шаклланишида бош мия турли бўлимларининг роллари ўрганилмоқда.
Download 165,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish