I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи


Янгича тафаккур тарзининг



Download 1,16 Mb.
bet39/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Янгича тафаккур тарзининг
пастдан шаклланиб бориши
мухимлиги масаласи.
Ноосфера – Ақл соҳаси даври илгариги ҳамма даврлардан шу билан фарқ қиладики, илм-фан, техника ва ахборот технологияси мисли кўрилмаган тезликда ривожланиб, агар одамзот унинг ютуқлари, кашфиётларидан инсониятнинг туб манфаатлари ва олижаноб мақсадлари йўлида фойдаланишга батамом ўтиб олиш учун миллион йиллар давомида шаклланиб қолган «ғор одамлари»га хос тафаккур тарзидан воз кечмаса, унинг истиқболи йўқ ҳолга келиши мумкин.
Маълумки, австралопитек, питекантроп, синантрон, неандертал тоифа(типи)даги аждодларимиз ғорларда, иқлими иссиқ ёки мўътадил мамлакатларда яшаб, озиқ-овқат топиш йўлида биргаликда ҳаракат қилганлар. Улар яхшироқ яшашлари учун бошқа ғорларда, ўрмонларда, сув ҳавзаларида яшаган ҳамда гала бирлиги структураси мўртроқ бўлган одамларни куч ишлатиш йўли билан масканларидан ҳайдаб чиқариб, ўзлари яхшироқ ҳаёт кечиришга интилганлар.
Миллион йиллар давом этган бу жараён, одамлар жамият бўлиб яшашга ўтгач, янада ғайриинсоний тус олиб, бошқалар ҳисобига яхшироқ яшаш учун ҳарбий юришлар уюштириш майли етакчи бўлиб қолди. Натижада шундай тафаккур тарзи ва у билан боғлиқ равишда турмуш тарзи қарор топдики, бунга кўра, олғирлик, босқинчилик, ёвузлик, тошбағирлик яшаш учун курашнинг асосий воситаларидан бирига айланди. Қайси элат, халқ, миллат ғоявий жиҳатдан уюшган, мустаҳкам ижтимоий-сиёсий структурага эга бўлса, ўшалар бошқалар ерлари, мамлакатларини босиб олиб, уларнинг ер ости ва ер усти бойликларини талаш, ўзларини қуллардек ишлатиш эвазига фаровон ҳаёт кечириш мумкин, деган нуқтаи назарда мустаҳкам туриб қолдилар. Бошқача айтганда, «мен яхши яшашим учун бошқалар ёмон яшаши шарт» деган қараш тафаккур тарзига айланди.
Бундай тафаккур тарзини ўзгартиришнинг иложи борми? Унинг ўрнига ҳар бир одам онгида, тафаккур тарзида «ўзгаларнинг яхши, фаровон яшаши мен яхши, фаровон яшашимнинг зарур шарти» деган нуқтаи назарни қарор топтириб бўладими? Бу, қийин, аммо оғир вазиятларда, умумий халокат рўй берганда (зилзила, сув тошқини, Ватанга хужум қилинганда ва х.к.) илгари душман бўлган, ҳеч бир нарсада келиша олмайдиган одамлар умумий мақсад йўлида вақтинча бўлса-да уюшиб, ижтимоий-сиёсий ҳаракатларни вужудга келтира олганликларига тарих шоҳид. Мабодо умумпланетар халокат муқаррарлиги, аммо унинг олдини олиш имконияти борлиги кучли, таъсирчан мафкура воситалари орқали тушунтирилса, бунинг учун турли тадбирлар уюштирилса, ўйлаймизки, ҳар бир мамлакат ахолиси даврнинг Бош зиддиятини ҳал этиш учун камарбаста бўла олади. Шу жараёнда янгича тафаккур тарзи, у билан бирга яшашнинг янгича тарзи қарор топиб қолади.
Ҳар доим олимлар фалокат, халокатлар бўлишини олдиндан англаб, фахмлаб одамзотни, уларнинг сиёсий арбобларини хушёрликка даъват этиб келадилар. ХХ аср бошларида олимлар инсоният Ноосфера даврига киргани, бу даврда Она-табиат тақдири ҳам инсониятнинг бундан буёнги фаолияти билан чамбарчас боғлиқ бўлишини башорат этган эдилар. Бироқ катта сиёсат тепасида турган арбоблар тор миллий, синфий, шахсий манфаатларни биринчи ўринга қўйиб, учинчи жаҳон уруши орқали зиддиятларни хал этмоқчи бўлдилар. Мавжуд моддий ва одам ресурслари, Ақлий салоµиёт тўлалигича вайронкорлик, бузғунчилик ишлари мақсадларига бўйсундирилди. Бу, икки қарама-қарши ғоя, иккита турмуш тарзи учун курашнинг оқибати бўлди: «миллий социализм» ғояси билан “коммунизм” ғояси ўртасидаги µаёт-мамот курашида коммунистик зўравонликка асосланган мафкура вақтинча тантана қилди. Бироқ тараққиёт тезда шуни кўрсатдики, мулкни давлат монополиясига айлантириш, режали хўжалик юритиш учун хусусий мулкчиликка барµам бериш, давлатни йўқсиллар қўлига топшириб, унинг «ўлими»ни тезлаштириш, миллий тафовутларга барµам бериб, “байналмилалчилик” шиорлари остида ягона «совет халқи»ни шакллантириш сиёсати ва уни кўкларга кўтарган мафкура барбод бўлди. Ҳаёт шуни исбот этдики, антогонизм ва уни ривожлантиришга асосланган тарафкашлик сиёсати ва мафкураси тарихий жиҳатдан заволга учради. Бироқ, шундай бўлишига қарамай, эскича тафаккур тарзи ўзининг яшовчанлигини кўрсатиб турибди, шунинг учун ҳам Ноосфера даврига мувофиқ тафаккур тарзи ижтимоий-сиёсий пирамиданинг устки қисмида аввало содир бўлишига умид боғлаш қийин. Бинобарин, янгича тафаккур ва турмуш тарзини пастдан, қуйи табақалардан ўзгартириб бориш йўлини тутиш самаралироқ бўлади, деб ҳисоблаш мумкин. Чунки оддий ишчи, деҳқон, ҳунарманд, тадбиркор, ўқитувчи, шифокор – умуман зиёлиларнинг барча қуйи табақаларида ҳамкор, ҳамнафас бўлиб, ўзаро ишонч асосида ён бериб муросаю мадора билан яшаш майли кучли. Ана шунинг учун ҳам Ноосфера даври мафкураси аввало эътиборни бевосита моддий ва маънавий бойликлар яратувчилар тафаккур тарзини ўзгартиришга қаратмоғи мақсадга мувофиқдир. Шундай муҳитда тарбияланган ёш авлод, сиёсат ва мафкура майдонига келгач, геосиёсатда ҳам жиддий ўзгаришлар содир бўлишига умид боғлаш мумкин.
Юқорида айтилганидек, назария масаласидаги жаҳолатпарастлик натижасида табиатни сақлаб қолишнинг биринчи имконияти қўлдан бой берилди. Моддий ва маънавий ресурсларни ғайриинсоний мақсадлар йўлида фойдаланишни танлаб олиш инсоният учун беҳад кулфатлар, махрумликлар келтирди. ХХ асрнинг 80-йилларида икки қарама-қарши лагерга бўлиниб кетган мамлакатлар бирлашиб, умумманфаатлар асосида фаолият йўналиши белгилаш имконияти вужудга келган эди. М.С.Горбачевнинг янгича тафаккур тарзини шакллантириш, қайта қуриш, демократик ислоҳотлар ўтказиш сиёсати шундай имкониятни воқеликка айлантириши мумкин, деган фикр жаҳон афкор оммасида қарор топиб бормоқда эди. Бироқ яна “ғор одамлари”га хос тафаккур тарзи ўзининг яшовчанлигини кўрсатди. Ақлни оқилона изга буриб юборишнинг иккинчи имконияти ҳам қўлдан бой берилди.
Умуман тарихий хотирани эсдан фаромуш этмасак, тафаккур тарзини ўзгартириш зарурлиги тўғрисидаги юқоридан бўладиган “ташаббус” не чоғли жозибадор туюлмасин, улар тор сиёсий мақсадлар исканжасида йўқ бўлиб кетиши, амалга ошмаслиги тарихий тажрибадан маълумдир. Бинобарин, Ноосфера даврига хос тафаккур тарзини шакллантириш учун табиат инсонга учинчи, охирги имкониятни берди. Бу, энди пастдан бошланиши, “экологик императив”, “Аҳлоқ императиви” умумпланетар ҳалокатнинг олдини олиб қолиш заруратини кенг халқ оммасига тушунтириш янгича тафаккур тарзини шакллантириш, умумжаҳон халқ академияси, унинг ҳар бир мамалакатда умумпланетар миллий уюшмаларини ташкил этишдан бошлаш мақсадга мувофиқдир, деган фикрлар олимлар томонидан илгари сурилмоқда. Эҳтимол, шу битта мақсад учун одамлар, халқларни бирлаштирадиган ва бунинг учун зарур маблағ ресурсларига эга бўлган “жаҳон ҳукумати” вужудга келар, Табиат инъом этган ўзини-ўзи сақлаш инстинктидан фойдаланиб, ХХI аср одамлари, элатлари, халқлари, миллатлари муроса билан яшаш йўлига узил-кесил ўтиб олсалар, инсон фаолияти туфайли ёпирилиб келаётган ҳалокатнинг олдини олиб қолиш ғояси умумпланетар ижтимоий ҳаракатини вужудга келтирса, ажаб эмас.
Хулоса: а) табиат билан жамият, жамият билан одамзот ўртасида зиддият Ноосфера даврининг бош зиддиятидир; б) миллий хилма-хиллик табиат ва унинг қонунлари туфайли вужудга келган буюк неъматдир; в) дин ижтимоий-тарихий ҳодиса бўлиб, имон инсонга хос абадий руҳий ҳодиса эканини назарда тутиш зарур; г) “ғор одамларига” хос тафаккур тарзидан жамиятлашган одамга хос янгича тафаккур тарзига ўтиш орқали Ноосфера даври муаммоларини ҳал этиш мумкин.
Калит сўзлар: умумпланетар манфаатлар, антогонистик зиддият, этногенез, интегратив жараёнлар, миллийлик, умумпланетар бирлик, умуминсоний хотира, уқувли одамлар, “ғор одами”га ҳос тафаккур тарзи, мулкнинг давлат монополояси, “Миллий социализм” ғояси, тарафкашлик сиёсати ва мафкураси, умумжаҳон халқ академияси, “жаҳон ҳукумати”, умумпланетар ижтимоий ҳаракат, “экологик императив”, “Аҳлоқ императиви”.



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish