Япония иқтисодий ривожланишини (Ўсишини) режалаштириш режа



Download 51,45 Kb.
bet1/9
Sana06.06.2023
Hajmi51,45 Kb.
#949087
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ЯПОНИЯ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИНИ (ЎСИШИНИ) РЕЖАЛАШТИРИШ


ЯПОНИЯ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИНИ (ЎСИШИНИ) РЕЖАЛАШТИРИШ
Режа
11.1. Япониянинг иккинчи жаҳон урушидан кейинги ривожига иқтисодий ўсишни режалаштиришнинг таъсири
11.2. Япония иқтисодиётини қайта қуриш даврида иқтисодий ўсишни режалаштириш
11.3. Бозор иқтисодиётида иқтисодий ўсишни режалаштириш
11.4. Япониянинг 1955 йилдан кейинги иқтисодий ривожланиш
режасининг асосий хусусиятлари
11.5. Япониянинг 1955 йилдан кейинги иқтисодий ривожланиш режасининг асосий хусусиятлари
11.6. Дастурда акс эттирилган иқтисодий лойиҳалар
11.7. Ҳақиқий иқтисодиёт ҳамда иқтисодий ўсиш дастури
11.8. Япония иқтисодий режасининг эгилувчанлиги
11.9. Япония иқтисодиётида иқтисодий ўсишни режалаштириш


11.1. Япониянинг иккинчи жаҳон урушидан кейинги ривожига иқтисодий ўсишни режалаштиришнинг таъсири
Чет эллик кузатувчиларнинг таҳлилига қараганда, иқтисодий ўсишни таъминлашда режалаштириш катта ўрин тутади. Эркин бозори мавжуд бўлган, саноати ривожланган мамлакатлар ўртасида иқтисодиётни режалаштиришда узоқ муддатли режалаштириш тизимини Япония ҳукумати ҳам қувватлайди.
/арбда фақатгина Франция ва Швеция японча услубдаги иқтисодий ўсишда «индекатив» режалаштиришни тан олади. Бошқа мамлакатлар, шу жумладан, Германия, Буюк Британия ва Канада ҳам иқтисодни ривожлантиришнинг узоқ муддатли режасига эга. Бу режа тор соҳани қамраб олган, яъни харажатлар режалаштирилмади Чет эл кузатувчиларнинг фикрича, Японияда ҳокимият органлари билан хусусий сектор ўртасида қалин муносабат ўрнатилган. Бу муносабат мамлакатнинг ягона мақсадини амалга оширишга хизмат қилади.
Япониялик кўпгина иқтисодчилари Япон режасини иқтисодий ўсишни кўрсатувчи «декорация» деб таърифлайдилар. Улар иқтисодий фаолият натижалари иқтисодиётга, дастурда кўрсатилган ҳолатда татбиқ этилмаслигирни назарда тутиб иқтисодий ўсиш дастурига бошқача ёндашишади, режани ўзгариб турувчи режа тарзида таҳлил этишади.
Чет эл кузатувчиларининг викрича, тегишли кўрсаткичлар Япония иқтисодий режасида иккинчи жаҳон уришидан кейинги фаолиятни яққол акс эттирилган. Чунончи, бу даврдаги кўрсаткичлар бир қанча омилларнинг жамланмаси ҳисобланади.
Иқтисодий ўсишни режалаштиришда мустақил ва сиёсий омиллар макро ва микро даражадаги ривожланишда муайян аҳамиятга эга бўлиб, иқтисодиётга таъсир этувчи макродаражадаги биргина омил сифатида талкин этилиши мумкин.
Макродаражадаги мустақил омиллар юқори даражадаги жамғармалар ва инвестициялаш ҳамда ишлаб чиқариш тармоғидаги ўзгаришлардан иборат. Улар иқтисодиёт ривожига ўзига хос таъсир ўтказган. Сирасини айтганда Япония иқтисодиёти режаларсиз ҳам саноати ривожланган мамлакатлардан-да илгарилаб кетиши мумкин эди. Бундан «режалаштириш» ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, деган хулосага келмаслик керак. Чунки ҳаётнинг барча жабҳаларидаги каби иқтисодий тараққиётда ҳам режалаштиришнинг аҳамияти катта. Чунончи, эълонлар этилганидек, иқтисодий ўсишни «Япон режаси» кўп тармоқлар ривожида муҳим роль ўйнаган.
Хўш, Японияда иқтисодий ўсишни режалаштириш тажрибаси иқтисодиётни марказдан режалаштириш билан маълум муносабатга эгами?
Япония иқтисодиётини режалаштиришда иқтисодий ўсишни режалаштириш маълум ўрин тутади, баъзи мамлакатлар, шу жумладан, марказдан туриб режали бошқаришга қараганда бозор иқтисодиётини режали бошқаришга ўтишётган Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари учун «Японча режалаштириш» иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омил сифатида асқотиши мумкин.
Япониянинг иқтисодий ўсишни режалаштириш борасидаги тажрибаларни бошқа мамлакатларга татбиқ этиш учун иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврни икки босқичга бўлиб ўрганган маъқул.
Мамлакатда иқтисодий режалаштиришнинг биринчи босқичи 1946-1955 йилларни ўз ичига олади. Иқтисодий режалаштиришда иқтисодиётни қатъийлаштириш даври ҳисобланган бу йилларда ҳокимият иқтисодиётни баҳолар сиёсати орқали бошқарган. Шу тариқа иқтисодиётни қатъийлаштириш ва қайта тиклаш ҳаракати кучайтирилган.
Эслатиб ўтиш керакки, бу даврда Япония ҳам нарх-навонинг ўсиш сурати ҳам ўта юқори бўлган. Чунончи, 1946 йилнинг биринчи ярмида баҳолар 200 %гача ўсган.
Иқтисодий тенгликни бартараф этиш учун Япония ҳукумати иқтисодий ўсиш режасини тузди. Бу режа марказий иқтисодий ўсиш режаси дастурга ўхшарди.
Ўша даврда иқтисодни қайта тиклашга эркин бозор тизимига ўтиш орқали эришиш мумкин эмасди. Чунки мамлакатда рўй бераётган «гиперинфляция» туфайли кўпгина бозорлар товар заҳираларининг чекланганлиги сабабли талаб қонунига жавоб бера олмай қолди. Шу туфайли баҳоларни ҳамда ресурслар тақсимотини бошқаришдан бўлак вариантлар (йўналишлар) қолмаган эди.
Иқтисодиётни бошқаришни ташкил этиш мақсадида Иқтисодиётни барқарорлаштириш кенгаши ҳамда Баҳолар агентлиги тузилди.
Иқтисодиётни режалаштиришнинг иккинчи босқичи 1955 йилдан шу вақтгача бўлган даврни ўз ичига олади. Иқтисодиётни барқарорлаштиришга эришилгач, бошқариш бозор иқтисодиёти йўналишларига ўтказилди.
Иқтисодий ўсишнинг иккинчи фазаси босқичи биринчи фазасидан тубдан фарқ қилади. Япония иқтисодиётининг иқтисодий ўсишини режалаштириш режаси «индекатив» характерда бўлиб, у иқтисодий сиёсатни тарғиб этувчи йўлланма ҳисобланади. Уни йўриқнома деб қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас.
Энди иқтисодий ўсишнинг иккинчи фазаси тўғрисида батафсил маълумот берамиз.



Download 51,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish