11.2. Япония иқтисодиётини қайта қуриш даврида иқтисодий ўсишни режалаштириш
Иқтисодиётни самарали бошқариш асосида 1947 йил бошидан 1950 йилларгача Япония ҳукумати иқтисодиётни режалаштириш дастурини ишлаб чиқди. Дастурни ишлаб чиқишда Иқтисодиётни барқарорлаштириш кенгаши (ИБК) муҳим ўрин тутади.
Нормаллаштириш жараёни. Сиёсий томондан олиб борилган ёрдам натижасида 1946 йилда Иқтисодиётни Эркинлаштириш Кенгаши (ИЭК) ташкил этилди. Ишлаб чиқариш ва баҳоларни назорат қилишда муҳим ўринни эгаллаган ИЭК йўриқномасида шундай дейилади: ИЭК Пример Министри раҳбарлигида иш олиб бориб, муваққат дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда истеъмол товарлари муомаласи, меҳнат, баҳо, молия, савдо ва банкларни қатъийлаштириб бошқа министрлик ва агентликлар билан назорат қилиш марказлари орқали муносабат олиб боришни йўлга қўяди.
Нормалаштириш воситаси – талаб ва таклифни бошқариш бўйича вақтли қонунлар асосида, белгиланган маҳсулотларни тақсимлаш йўриқномаси бўйича амалга оширилади.
Бир қанча хом ашёлар, жумладан, пўлат ва кўмир ҳам нормаллаш тизими маҳсулидир. Вазирлик фойдаланувчиларнинг истеъмолини ҳисобга олиб, ИЭКга истеъмол бўйича маълумотларни тақдим этади. ИЭК эса талаб ва таклифнинг навбатдаги чорак бўйича умумий миқдорини ҳисоблаб, «ҳар бир сектор» ўртасида маълумотларни тақсимлайди. Шунга асосан вазирлик режасини нормалаштириш сертификати бўйича истеъмолчи сонига қараб чорак квартал ишлаб чиқади.
ИЭК шаклланганда Иттифоқ Кучлари Олий +ўмондони (ИКО+) бу ташкилот муваққат эканлиги, у иқтисодий кризисдан чиқиш учун тузилгани ҳақида гапирган эди. Буни ҳар бир Япон тарафдори тан олади ва ресурслар тақсимотини бошқаришнинг бу шаклидан фақат мувоккат ҳоллардагина фойдаланиш мумкинлигини қад этади.
Ишлаб чиқаришни тез суръатлар билан ўстириш бозорни катта миқдордаги товарлар билан таъминлаб, талаб ортиқчалиги масалаларини камайтирар эди. Шундай қилиб, ҳокимият томонидан олиб борилаётган назорат секинлик билан бартараф этилди, ИЭК лар эса 1952 йилларга келиб тарқатиб юборилди.
ИЭК томонидан таъминланган иқтисодий ахборотлар. ИЭК аҳолини зарур иқтисодий ахборотлар билан таъминлаш вазифасини ҳам ўз зиммасига олган, иқтисодий статистикани шакллантиришдан, иқтисодий, сиёсий курсларни йўлга қўйишга илмий базис вазифасини ўтаган.
ИЭК ўз мақсадига эришишда уч омилга таянди:
Биринчидан, ўз фаолиятида халқ хўжалигининг ҳақиқий ҳолатига асосланди. Чунончи, бу ҳақдаги асосий хисоботда қайд этилишича, иқтисодиётнинг ички ҳолатини ифодаловчи уч сектор: ҳукумат, бизнес ва истеъмолчилар дефицитни ўз ичига олади.
Ҳисобот Япония истиқболини белгиловчилар учун қўнғироқ вазифасини ўтади. Япония иқтисодиётининг ҳақиқий ҳолатларини ифодаловчи бу хужжат аҳолини мамлакатда ахволи яхшилаш чораларини кўриш юзасидан ўртоқлашишга чақирди. Натижалар ўта самарали бўлди. Шу даврдан буён, у йиллик иқтисодий ҳисобот–«Иқтисодий оқ китоб» номи билан ҳар йили нашр қилина бошланди. Кўпчиликнинг диққатини тортган «Иқтисодий оқ китоб» Япония иқтисодиётини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади.
Иккинчидан, ИЭК ҳарбий мақсадлар туфойли содиқ бўлган йўқотишлардан ҳам воқиф этади, 1948-1949 йиллардаги харатлар натижаларидан хабардор қилади. Бунда уч йўналиш – инсон ҳаёти, миллий бойлик ва ишлаб чиқариш қувватлари ҳақида маълумот беради.
Учинчидан, ИЭК иқтисодий статистика маълумотларини йиғиш билан ҳам шуғулланади. 1953 йилда Япония ЯММ ҳақида биринчи ҳисобот тайёрланди. Бу ҳисобот ЯММ бўйича 1946-1951 йилларга оид маълумотларини таҳлил этиш натижасида юзага келди.
1948 йилда мамлакатда жон бошига тўғри келган ялпи миллий маҳсулот 100 долларликни ташкил этди. Япония бу борада 70 та илғор мамлакат ўртасида 42 ўринни эгаллади. 1989 йилда жон бошига 23463 долларлик ЯММ тайёрлаган Япония бу кўрсаткич бўйича, жаҳонда учинчи ўринни эгаллади. Сиёсий ва иқтисодий сиёсатда ижтимоий ишонч асосий шартлардан бири ҳисобланади. Бундай имкониятга эришиш учун ҳукумат тўғри ва ишончли иқтисодий ахборотлар билан таъминланиши керак. ИЭК бу вазифани бажаришда муҳим ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |