Мавзу : Суғурта фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари



Download 30,3 Kb.
bet1/3
Sana25.06.2022
Hajmi30,3 Kb.
#704565
  1   2   3
Bog'liq
6-Мавзу маъруза


Мавзу : Суғурта фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари

РЕЖА:


1. Суғурта муносабатларини тартибга солишда ҳуқуқнинг аҳамияти, суғурта ҳуқуқи ва унинг мазмуни.
2. Суғурта қонунчилиги, суғурта фаолиятини тартибга солувчи қонунлар.
3. Суғурта фаолиятини қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солиш.
4. Суғурта фаолияти классификаторининг тасдиқланиши.
5. Суғурта фаолияти классификаторининг таркиби.


1. Жамиятда фуқаролар ва уларнинг жамоаси ўз фаолиятлари жараёнида бир-бирлари билан тегишли ижтимоий муносабатда бўладилар. Ушбу муносабатларни бир қолипга солиш учун уларни тартибга келтириш зарур, яъни фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳатти-ҳаракат қилиш доирасини белгилаш зарур. Баён этилганлар тўлалигача суғуртага ҳам тааллуқлидир. Суғурта ижтимоий-иқтисодий қонуният сифатида ҳуқуқий томондан мустаҳкамланишни талаб этади. Суғурта фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш жараёнида пайдо бўладиган муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинади.
Суғурта соҳасида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар таркибига киради. Бундай муносабатлар фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг, шартнома мажбуриятларини, шунингдек мулкий ҳамда шахсий номулкий муносабатларни тартибга солади.
Суғурта соҳасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар қуйидаги йўналишларда намоён бўлади:

  • фуқаролар ва суғурта ташкилотлари ўртасида шаклланадиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар;

  • суғурта ташкилотлари ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатлар;

  • фуқаролар ва махсус давлат органлари ўртасида пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар;

  • суғурта ташкилотлари ва махсус ваколатли давлат органи ўртасида пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар.

Фуқаролар ва суғурта ташкилотлари ўртасида пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар тегишли шартнома қоидаларига асосланади. Бунда бир томондан суғурта ташкилотининг фуқаро олдида, иккинчи томондан фуқаронинг суғурта ташкилоти олдидаги бурч ва мажбуриятлари пайдо бўлади. Яъни, тузилган шартномага кўра, фуқаро ўз вақтида суғурта мукофотини тўлаши шарт. Суғурта ҳодисаси рўй берганда эса, суғурта ташкилоти суғурта шартномасида қайд этилган шарт ва муддатларда суғурта қопламаси (суммасини) фуқарога тўлаб бериши лозим. Кўриниб турибдики, шартнома –фуқаролик-ҳуқуқий ҳужжат сифатида тарафларнинг ўзаро муносабатини ҳуқуқий тартибга соляпти.
Суғурта ташкилотларининг бир-бирлари ўртасида пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлари суғурта пулини ва қайта суғурта қилиш билан боғлиқ тузилган шартномалар доирасида шаклланади. Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, суғурта ташкилоти молиявий барқарорликни таъминлаш, бинобарин, суғурталанувчилар олдида ўз мажбуриятини бажаришини таъминлаш мақсадида суғурта пулида иштирок этиши ёхуд бошқа суғурта ташкилотлари ёки ихтисослашган қайта суғурта ташкилотлари билан шартномавий муносабатларга кириши мумкин. ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 959-моддасида «суғурта шартномаси бўйича суғурталовчи ўз зиммасига олган суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлаш хавфи унинг томонидан тўлиқ ёки қисман бошқа суғурталовчида (суғурталовчиларда) у билан тузилган қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталаниши мумкин» деб алоҳида қайд этилган.
Қайта суғурта қилиш шартномасига нисбатан, агар қайта суғурта қилиш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Фуқаролик кодексининг тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш борасида қўлланиши лозим бўлган қоидалари татбиқ этилади. Қайта суғурта қилиш шартномасини тузган суғурта шартномаси (асосий шартнома) бўйича суғурталовчи кейинги шартномада суғурта қилдирувчи ҳисобланади.
Фуқаролар ва махсус давлат органлари ўртасида пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар махсус ваколатли давлат органининг суғурталанувчилар бўлган – фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя этиш билан боғлиқдир. Амалиётда шундай ҳолатлар бўладики, суғурта ташкилоти суғурталанувчига суғурта ҳодисаси туфайли кўрилган зарарни қоплашдан асоссиз воз кечиши мумкин. Бундай пайтда ўз манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя этиш мақсадида суғурталанувчи махсус ваколатли давлат органига мурожаат этиши мумкин.
Суғурта ташкилотлари ва махсус ваколатли давлат органи ўртасида пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар қонун ҳужжатлари асосида тартибга солинади. Махсус ваколатли органнинг суғурта ташкилотларига нисбатан пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлари ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва «Суғурта фаолияти» тўғрисидаги Қонунда ўз аксини топган. Махсус ваколатли давлат органи қонунда белгиланган тартибда суғурта ташкилотларининг фаолиятини назорат этиб боради. Зарурият бўлганда эса, суғурталанувчиларнинг манфаатини ҳимоя этиш мақсадида ундан суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олиш ҳуқуқига эга.
Суғуртани ҳуқуқий тартибга солиш давлат томонидан суғурта муносабати қатнашчиларининг ҳатти-ҳаракатини ҳуқуқий нормалар воситасида амалга оширилади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳар хил олдиндан кўриб бўлмайдиган суғуртавий ҳимоя қилиш учун кўпчилик шахслар томонидан ташкил этиладиган махсус фонд ҳисобидан амалга ошириладиган суғурта фаолияти жараёнида пайдо бўладиган ижтимоий муносабатлар мавжуд. Ушбу муносабатларни тартибга соладиган нормалар йиғиндисига суғурта ҳуқуқи дейилади.
2. Суғурта фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини икки турга бўлиш мумкин:

  • суғурта фаолиятини тартибга солувчи махсус қонунлар;

  • суғурта фаолиятини тартибга солувчи умумий қонунлар

Суғурта фаолиятини тартибга солувчи махсус қонунларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2002 йилнинг 5 апрелида қабул қилинган ва шу йилнинг 28 майида амалиётга жорий этилган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги Қонуни суғурта фаолиятини тартибга солувчи махсус қонунлар ҳисобланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, суғурта муносабатларида иштирок этувчи томонларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя этиш мақсадида 1993 йили Олий Мажлис “Суғурта тўғрисида” Қонун қабул қилган эди. Ўтган йиллар мобайнида мазкур қонунга икки марта қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Табиийки, бу қонун ўша пайтда мавжуд бўлган иқтисодий жараёнларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган. Бошқача сўз билан айтганда, ушбу қонун суғурта муносабатлари қатнашчилари учун бироз юмшатилган ҳолатда амал қилди. Жумладан, унда суғурта ташкилотлари тугатилган тақдирда уларнинг суғурталанувчилар олдидаги мажбуриятини бажариш тартиби тўлиқ ёритилмаган. Шунингдек, бу қонунда қонунчилик талабларини бузганлик учун томонларнинг жавобгарлиги ўз аксини топмаган ҳамда давлат суғурта назорати органининг суғурта ташкилотларига нисбатан таъсир қилиш имконияти кескин чегараланган эди.
Баён этилган ҳолатлар мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг ҳозирги босқичи талабларини ҳисобга олган ҳолда, амалдаги “Суғурта тўғрисида”ги Қонунни янгилаш ва такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқарди. Шуни эътиборга олиб, 2002 йилнинг 4-5 апрель кунлари бўлиб ўтган иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг саккизинчи сессиясида “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги янгидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди ва қабул қилинди.
Маълумки, суғурта соҳасини ҳуқуқий тартибга солувчи 2002 йил апрель ойигача амалда бўлган қонун “Суғурта тўғрисида” деб аталади. ҳолбуки, биз фикр-мулоҳаза юритмоқчи бўлган қонуннинг номи эса “Суғурта фаолияти тўғрисида” дейилади ва шубҳасиз, бу ҳолат диққатимизни ўзига жалб этди. Кўпчилик муҳтарам талабаларимизда ҳақли савол туғилиши мумкин: суғурта ва суғурта фаолияти тушунчалари ўртасида фарқ борми? Саволга жавобан биз мутахассислар айтамизки: фарқ бор. Суғуртанинг моҳиятини оддий тил билан ифодалайдиган бўлсак, олдиндан кўриб бўлмайдиган ҳар хил ҳодисалар рўй бериши оқибатида юридик ва жисмоний шахслар кўрадиган зарарларни суғурта ташкилоти томонидан қоплаш билан боғлиқ муносабат. Шуни эсдан чиқармаслик лозимки, суғурта ташкилоти ўз хизматини мижозларга тегишли ҳақ - суғурта мукофоти тўлаш эвазига кўрсатади. Суғурталовчи мижозлардан келиб тушган суғурта мукофотлари ҳисобидан мақсадли пул жамғармаларини ташкил этади ва бу жамғарма маблағлари фақат суғурта ҳодисалари туфайли кўрилган зарарларни қоплайди. Эътибор берган бўлсангиз, суғурта муносабатларида иккита томон иштирок этяпди: суғурта ташкилоти (суғурталовчи) ва юридик ҳамда жисмоний шахслар (суғурталанувчилар). Энди, суғурта фаолияти тушунчасига келсак, қонунда таъкидланишича, у суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти. Суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари фақатгина суғурталовчи ва суғурталанувчидан иборат эмас. Унда қайта суғурталовчилар, қайта суғурталанувчилар, суғурта брокерлари ва агентлари ҳам иштирок этади.
Янги қонуннинг эътиборга молик томонларидан бири, унда, аниқроқ айтадиган бўлсак, унинг 4-моддасида суғурталовчиларнинг суғуртани амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмаслиги қайд этилган. Қайд этиш жоизки, суғурта фаолияти ҳам тадбиркорликнинг бир кўриниши. Мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнлари кечаётган ва тадбиркорлик ҳаракатларига кенг йўл очилаётган бир пайтда, тадбиркорлик тизимининг муҳим бўғинларидан бўлган-суғурталовчилар учун бундай чекловнинг қонун йўли билан белгиланишига сабаб нима? ўтган йиллар тажрибаси шундан далолат берадики, кўпгина суғурта ташкилотлари “суғурталовчи” ниқоби остида турли тижорат операцияларини, хусусан, савдо-воситачилик ишларини амалга оширдилар. Юридик ва жисмоний шахсларни суғурта қилиш ҳисобига келиб тушган суғурта мукофотлари, қоидага кўра, суғурта қопламаларини тўлашга мўлжалланган заҳира жамғармаларини ташкил этишга сарфланмасдан, балки суғурта фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга сарфланган ҳолатлар ҳам бўлган. Суғуртанинг энг асосий принципларидан бири-суғурталовчиларнинг ўз зиммаларига олган мажбуриятларини бажаришни таъминлайдиган суғурта заҳираларига эга бўлишидир. Таассуфки, баъзи суғурталовчиларимиз, бундай заҳираларни шакллантирмаганликлари оқибатида мураккаб молиявий ҳолатни бошидан кечирганлиги сир эмас. Айниқса, бу кўп минг сонли суғурталанувчилар учун ноқулай вазиятни вужудга келтириши мумкин.
«Суғурта фаолияти тўғрисида» Қонуннинг диққатга сазовор жойларидан яна бири, унинг 10-моддасида суғурта ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини аниқ кўрсатиб қўйилганлигидир. Маълумки, қонун ҳужжатларига мувофиқ, акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган суғурта ташкилотлари ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганлар. Аммо, узоқ вақт, аниқроғи, 1998 йилнинг биринчи ярмигача суғурта фаолиятини тартибга солиш ваколати берилган давлат суғурта назорати органининг ташкил этилмаганлиги ва илгари Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган ташкилотларнинг фаолияти ҳеч ким томонидан назорат қилинмаганлиги оқибатида янги ташкил этилган суғурта ташкилотларини давлат рўйхатига олишда муаммолар пайдо бўлган.
«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонун 29 та моддадан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 52-боби суғуртавий ҳуқуқий муносабатларга бағишланган. Унда жами 47 та модда мавжуд. Кодекс суғурта ташилотлари билан суғурталанувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солса, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонун суғурта ташкилотлари ва давлат ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.
3. Қонун ости ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари киради.
Мустақиллик даврида суғурта фаолияти билан боғлиқ бир қанча Президент фармонлари қабул қилинган. Улардан бири 1995 йилнинг 26 июлида ташкил этилган «Мадад» суғурта агентлиги фаолияти билан боғлиқ Президент фармонидир. Ушбу фармонга кўра, агентликнинг фаолият йўналишлари кўрсатилган ҳамда уни 3 йил муддатга даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод этилганлиги таъкидланган. Шу ерда қайд этиш керакки, «Мадад» суғурта агентилигини ташкил этиш билан боғлиқ Президент Фармонини ижросини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилган.
Шу билан бир қаторда 1997 йил 18 февралда «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясини, 1997 йилнинг 25 февралида эса «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясини ташкил этиш бўйича Президент фармонлари қабул қилинган. Бу фармонларда қайд этилган компаниялар 5 йил муддатга даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод этилган.
ўзбекистон Республикаси Президенти 2002 йил 31 январида «Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармон қабул қилди. Бу фармон суғурта хизматлари соҳасидаги эркинлаштириш жараёнини янада ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикада суғурта бозорини тараққий эттиришнинг иқтисодий омилларини кучайтириш, суғурта ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шунингдек, фармонда 2002 йилнинг 1 февралидан бошлаб, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, суғурта ташкилотлари 3 йил муддатга даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилиниши ва бунинг натижасида бўшайдиган маблағлар аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда мазкур ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга, минтақаларда кенг тармоқли агентлик шахобчаларини ташкил этишга, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, шу жумладан, чет элларда тайёрлаш ва қайта тайёрлашга йўналтирилиши аниқ белгилаб қўйилган.
Шуниси эътиборлики, солиқ олишдан бўшайдиган маблағларни таркибида давлат улуши бўлган суғурта ташкилотлари устав жамғармаларини кўпайтиришга йўналтириш чоғида мазкур маблағлар давлатга тегишли улуш миқдорига қўшиб ҳисоблайди. 2002 йилнинг 1 февралидан бошлаб тўрт йил мобайнида суғурта ташкилоти тугатилган ёки у суғурта фаолиятини тўхтатган ҳолларда даромад (фойда) солиғининг суммаси ушбу Фармонга мувофиқ берилган бутун имтиёзли давр учун тўлиқ миқдорда ундириб олинади.
Фармонда белгилаб қўйилдики, юридик шахсларнинг ихтиёрий суғурта турлари бўйича сарф-харажатлари даромад (фойда) солиғини ҳисоб-китоб қилиш чоғида қонунчиликда белгиланган меъёрлар доирасида солиққа тортиладиган база ҳисобидан чегириб ташланади. 2002 йилнинг 1 февралидан бошлаб хўжалик юритувчи субъектлар харидорларга хизмат қиладиган банкларнинг кафолатлари ёки экспорт шартномаларининг сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда олдиндан ҳақ олмасдан ва аккредитив очмасдан эркин алмаштириладиган валютага товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишлари мумкин.
4. Суғурта фаолияти классификатори - суғурталовчилар ҳамда суғурта брокерлари суғурта фаолиятини лицензиялаш жараёнида уларнинг фаолият йўналишларини белгилашда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қиладиган меъёрий ҳужжатдир. Суғурта фаолияти классификаторида келтирилган класслар ёрдамида суғурталовчиларнинг суғурта хизмат турлари бўйича суғурта шартномалари тузилади.
Суғурта хизматларини кўрсатиш икки хил йўл билан амалга оширилади:

    • ихтиёрий;

    • мажбурий.

Cуғурта фаолияти классификаторида иккала турда амалга ошириладиган суғурта турлари ҳам мавжуд бўлиб, улар: жавобгарлик суғуртаси, мулкий суғурта ва ҳаёт суғуртасига бўлинади.
Мамлакатимиз суғурта компаниялари томонидан амалга ошириладиган суғурта турлари бўйича классификатор ҳам 2002 йил 27 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 413-сонли Қарорининг 1-иловаси - “Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомга 1-илова сифатида суғурта фаолияти классификатори тасдиқланган.
Мазкур суғурта фаолияти классификаторининг қабул қилиниши суғурта компаниялари учун суғурта фаолиятини амалга оширишда асос ҳисобланади. Суғурта компаниялари суғурта фаолияти учун лицензия олишда Молия вазирлиги томонидан қўйиладиган талабларда ҳам фаолият юритмоқчи бўлган суғурта хизматлари бўйича суғурта шартомларидан нусха тақдим этилдиши шарт ҳамда аризада суғурта класслари номлари ҳам келтирилади. Келтирилган суғурта турлари бўйича бошқа талаблар ҳам ўрнатилган.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 413-сонли Қарорининг 1-иловаси - Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом ҳақида бўлиб, унинг 1-иловасида суғурта фаолияти классификаторининг таркиби ҳамда тармоғи келирилган.



Download 30,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish