I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи


Фан ахборотни йигиш, сақлаш ва такрор ишлаш шакли сифатида. «Сунъий Ақл» ва унга э



Download 1,16 Mb.
bet34/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Фан ахборотни йигиш, сақлаш ва такрор ишлаш шакли сифатида. «Сунъий Ақл» ва унга эҳтиёжнинг ошиб бориши.
отиранинг турли шакллари борлиги ва уларнинг умумий эволюцион жараёнлар оқимига таъсири беқиёски, эндиликда ахборотларни сақлаш ва узатишнинг янги механизмлари пайдо бỹлиши тараққиёт жараёнларининг бутун характерини сифат жихатидан ỹзгартириб юборди ва «эволюция алгоритми» структураси (тузилиши)нинг ỹзида жиддий ỹзгаришлар содир этаётгани англаб олинмоқда.
Ахборот – информация нотирик табиатга эмас, балки тирик табиатга хос хусусият эканини эътибордан соқит қилмаслик керак. Субъект учун информация муайян мақсадли ҳаракатларида муваффақиятни таъминлаш учун керак. Масалан, олмахон шохдан-шохга сакраш учун аввало мақсад қỹйиши ва бу мақсадга эришиш имкониятларини ўзича чамалаб чиқишга мажбур. Акс холда сакраб ỹтишга мỹлжалланган шох нозик бỹлиши ёки узоқлиги туфайли олмахон ỹз мақсадига эриша олмаслиги, хатто хавфли вазият вужудга келиши мумкин. Демак, ахборот етарлилиги субъект ва унинг қобилиятига ҳам боғлиқ бỹлади, яъни нарса ёки атроф-мухит тỹғрисидаги маълум бир қарорга келиши учун ёрдам беришига қараб ахборот сифати баҳоланади. Қачонки, мақсад белгиланган тақдирда, ахборотнинг аҳамияти, қадри ва моҳияти тỹласича намоён бỹлади. Бошқача айтганда, унга бериладиган баҳо фақат субъект – объект муносабатлари контекстидагина тушунарли бўлади.
Одамлар ва жамият ривожида пайдо бỹладиган моддий ва маънавий эҳтиёжларни қондиришга интилиш жараёнида мумкин қадар кỹпроқ ахборотга эга бỹлишни тақоза этади. Шу туфайлидан бундан 6 минг йил муқаддам аввал Бобилда, сỹнгра Мисрда фаннинг дасталабки куртаклари пайдо бỹлди. Сỹнгра, Юнонистон, Хитой, ¥индистон ва Марказий Осиёда диний тасаввурлар билан боғлиқ равишда фан унсурлари шакллана бошлади. Қадимга Грецияда ҳозирги замон бир қатор фанларининг негизи вужудга келди. Аммо христиан динининг қаттиқ тартиблари тақозаси билан қадимги Греция (Юнонистон)да шакллана бошлаган фан Ғарб мамлакатларида эсдан чиқарилди. Фақат IX-XII асрларда Араб-мусулмон оламида ислом доирасида вужудга келган ҳур-фикрлилик доирасида қадимги грек фалсафаси қайта тикланди ва янги шароитга мувофиқ ривожлантирилди. Бир қатор табиий, ижтимоий ва гуманитар фанларга асос солинди. Бироқ, ислом оламида ақидапарастлик майллари кучайиши ва Туронни мўнғуллар томонидан босиб олиниши илм-фан ривожига салбий таъсир кỹрсатди. Темурийлар салтанати даврида илм-фан яна равнақ топа бошлаган эди. Лекин Темурий шаҳзодаларининг тожу тахт учун олиб борган тинимсиз урушлари, Шойбонийлар Волга бỹйларидан қувилиб, бу ерда урушлар олиб бориши, ниҳоят, Турон уч ўзбек хонлиги ва амирлигига бỹлиниб кетиши оқибатида илм-фан ривожи секинлашди, ижтимоий тараққиёт таназзулга учради. IX-XII ва XV-XVI асрларда жуда катта илмий салоҳиятга эга булган туронликлар Ғарб оламидан ижтимоий тараққиётда камида III аср орқада қолиб кетдилар. Бунда мустамлакачилик режимининг ҳам катта салбий таъсири бỹлди. Айни чоғда XV асрлардан бошлаб христиан дини намоёндаларининг қаттиқ қаршилигини енгиб, Оврупода аста-секин табииётшунослик фанлари ривожлана бошлади. Қадимги грек фани араб-мусулмон оламида қайта тикланиб, янада ривожлантирилгани ҳам бунда қỹл келганини айтиш ỹринли бỹлади. Масалан, Абу Али Ибн Синонинг тиббиёт фанига доир асарлари бир неча аср мобайнида Ғарбий Оврупо олий ỹқув юртларида асосий ỹқув қỹлланмаси бỹлгани маълум. Шунингдек , Мусо ал-Хоразмий алгебра фанига , ал-Розий ва Улугбек астрономия фанига, Форобий фалсафа фанига қỹшган хиссалари ва бошқалар Ғарбий Оврупа олимлари учун қỹл келди.
Ғарбий Оврỹпода табиий фанлар ва у билан боглиқ равишда техника фанлари ривожланиши ахборот оламида янги бир даврни бошлаб берди.
Маълумки, одамзот хайвонларга нисбатан кỹпроқ ноаниқлик вазиятида яшайди. Бу хол мақсад қỹйиш ва унга эришиш воситаларини танлашда хатоликларни келтириб чиқариши ва бу хол унинг ỹзи учун жуда қимматга тушиши муқаррар. Демак, Одомзот Ақлга эга бỹлгач, нафақат янги имкониятлар вужудга келди, шу билан бирга ҳаракат усулини танлаш машаққатларига ҳам дуч келди. Бир томондан эга бỹлган ахборотлари ҳатти-ҳаракатлари ва феъл-атворлари натижасини олдиндан пайқаш қобилиятига эга қилса,иккинчи томондан бу хилма-хил ахборотлар оғушида ỹзини-ỹзи йỹқотиб қỹйиш холатларини ҳам бошидан кечиришга мажбур қилмоқда.
Одамзод мияси хилма-хил ахборотларни ỹзлаштириш орқали ỹз-ỹзидан уларни қайта ишлаш, яъни атрофида бỹлаётган ҳодисалар тỹғрисида етарли даражада аниқ ва тỹла ҳулосалар чиқаришга ожизлик қилади. Натижада ахборотни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг маҳсус шакли сифатида турли йỹналишларда фан юзага келди ва у инсониятни ỹз фаолият йỹлини тỹғри белгилаш, мақсадга эришишнинг самарали услубларини танлаш имконини берди.

Ф



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish