“Ўзбекистон келажагимиз” деб номланган
(байрам тадбир сценарийси)
Кичик ёшдаги китобхонлар учун
Тузувчи: Нарзуллаева М.
Матн терувчи: Тоирова Ф.
Ўқувчиларнинг ўзлари рангли қоғозлардан ясаган турли безак ва байроқчалар, ранг баранг шарлар саҳнага ўзгача кўрк бериб турибди. Саҳна деворларига “ Моҳир қўллар” ,” Ёш чеварлар”, “ Ёш рассомлар”, тўгараклари ижод намуналаридан иборат кўргазмали стендлар, “ 1 июн – Болаларни ҳимоя қилиш Халқаро куни”, “ Ҳамма яхши нарса – болаларга ! ”, “ Болалар юртимиз келажаги” каби шиорлар илинган тадбир мактаб кутубхонасининг ўқув зали шунингдек, Оромгоҳларга ўтказилиши учун мўлжалланган.
( Саҳнага 2 бошловчи чиқади)
1 – бошловчи: - Ассалому алейкум азиз болажонлар! Ҳурматли ота – оналар, тадбиримизга ташриф буюрган қадрли меҳмонлар!
2- бошловчи: Ассалому алейкум “1 июнь Болаларни ҳимоя қилиш Халқаро” кунига бағишланган байрам тадбиримизни очиқ деб эълон қиламиз.
1-бошловчи: Болалар биласизларми 1959 йилда қабул қилинган Бола ҳуқуқлари деклорациясида “Инсоният ўзида мавжуд бўлган энг яхши нарсаларнинг ҳаммасини болаларга беришга мажбур” дейилаган.
2-бошловчи: Бирлашган миллатлар ташкилоти бош ансамблияси томонидан 1989 йил 20 ноябрда бир овоздан қабул қилинган Конвенция ушбу деклорация ва бошқа халқаро ҳужжатлардаги болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунларни ўзида мужассамлаштирган.
1-бошловчи: Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конференция 1990 йил 1 сентябрда кучга кирган. Ўзбекистон Республикаси конференцияси 1992 йил 9 декабрда қўшилган ҳамда шундан буён БМТ нинг Бола ҳуқуқлари қўмитасига Конвенция қоидалари бажарилиши тўғрисида мунтазам равишда даврий ҳисобот бериб боради.
2-бошловчи: Дарҳақиқат болалар бизнинг келажагимиз, юртимиз келажаги. Давлатимиз, жамиятимиз ғамхўрлик кўрсатиб ҳар бир болага алоҳида меҳр кўзи билан қарамоқда. Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ: “Ҳамма яхши нарса болаларга” шиори илгари сурилгани бу фикримизни исботлаб турибди.
1-бошловчи: Президентимиз И.А.Каримов: “Болаларимиз соғлом бўлса, миллатимиз бақувват бўлса, ҳаёт синовлари ва қийинчиликларидан қўрқмайдиган иродаси мустаҳкам бўлса энг муҳими шу. Мана шу ғоя учун жон куйдириб яшаш ва ишлаш керак”,-деганларида болажон халқимизнинг чинаккам болажон Президенти эканлиги яна бир карра тасдиқлади.
2-бошловчи: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ХIV бобида ҳам болалар ҳуқуқлари аниқ қилиб белгилаб берилган.
- ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
- давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолларини рағбатлантиради.
Ўзбекситон Республикаси Конституцияси 64 модда.
1-бошловчи: Фарзандлар ота-оналарининг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар.
Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади. Ўзбекситон Республикаси Конституцияси 65 модда.
2-бошловчи: Энди саҳнага бугунги кечамиз қаҳрамонлари болажонларни таклиф қиламиз.
(Саҳнага мусиқа ва рақс садолари остида бир тўп болалар чиқиб келишади). Улардан икки нафари ўртага ажралиб чиқади.
Ўғил бола: Ўғилларимиз – қизларимиз,
Лўппи ширмой юзлармиз,
Ўзбекистон эртаси келажаги
Бизлармиз.
Қиз бола: Чақнаб турар кўзимиз,
Ширинтоймиз ўзимиз.
Ўзбекистон эртаси,
Бахтли ўғил-қизимиз.
Улар ўрнинг би қатор қизлар Ғафур Ғуломнинг “Читти гул” қўшиғи-
ни куйлаб ўртага чиқишади:
Тошхон қиз ўзи-ўзи, Тошхон қизнинг боши бор,
Бошида йўрмадўзи. Манглайида қуёши бор.
Йўрмадўзи ярашган, Бу йил биринчи синф,
Ойисига қарашган, Чунки етти ёши бор,
Ҳай-ю читти гул. Ҳай-ю читти гул.
Ўзи аъло ўқиса,
Бундан яхши қиз борми.
Чевар бўлса, тўқиса,
Бундан яхши қиз борми,
Ҳай-ю читти гул.
Ҳай-ю читти гул.
Болалар шовқин-сурон билан икки гуруҳга бўлиниб, Ғ.Ғулом шеъри асосидаа “Оқ теракми, кўк терак” ўйинини ўйнашади.
Биринчи томон: - Келинг дўстлар айтамиз,
Қўшилишиб ҳаммамиз,
Оқ теракми, кўк терак,
Биздан сизга ким керак? Ҳей!
Иккинчи томон: - Акбар бўталоқ керак. Ҳей!
Биринчи томон: - Ола-була капалак,
Орқа сочим жамалак.
Оқ теракми, кўк терак,
Биздан сизга ким керак? Ҳей!
Иккинчи томон: - Хайри қизалоқ керак. Ҳей!
Биринчи томон: - Олма ўқиб келади,
Балқиб-қалқиб келади,
Оқ теракми, кўк терак,
Биздан сизга ким керак? Ҳей!
Иккинчи томон: - Тўлқин тўйинчоқ керак. Ҳей!
Биринчи томон: - Ўйнаб-ўйнаб куйлаймиз,
Куйлаб-куйлаб ўйнаймиз,
Оқ теракми, кўк терак,
Биздан сизга ким керак? Ней!
Иккинчи томон: - Эркин қўзичоқ керак. Ҳей!
(Яна шовқин-сурон билан жойларига қайтишади. Шу ерда қувноқ
куй янграйди ва рақс ижро этилади).
Болалар бирма-бир олдинга чиқиб, қувноқ, ўйноқи шеърлардан айтишади.
(Эслатма: шеърларни мазмунига қараб ўқитувчи, муаллиф ва ўқувчининг
ўзи ўқигани мақсадга мувофиқдир).
Қози Исмоил
Отанга раҳмат
Вазифани хатосиз Аҳмад кетди қизариб,
Ишлабсан, яна Аҳмад! Кўзин узолмас ердан:
Хурсанд бўлиб муаллим - Отам ишлаб берганин
Деди: Отанга раҳмат! Билволдингиз қаердан?!
Do'stlaringiz bilan baham: |