Мажнунтол
(Икии бола ўқийди)
-Айт-чи мажнунтол шохи
Нега ерга эгилган?
Билишимча , ўртоқжон
У тескари экилган?
Полвон Тўп
(икки бола ўқийди ) Тўпим, тўп- тўп этасан,
Биласанми, қишлоқда, Урсам, учиб кетасан.
Мени аташар полвон, Ҳаволаниб нарида,
Ишонмасанг сўрагин, Дўстларимга йетасан.
Сўзимга гувоҳ Омон. Ўйнатасан кўзимни,
Ундан айт, кўтарасан, Ҳовлиқтириб ўзимни.
Неча килоли тошни? Бир оз кўпроқ ўйнасам,
Тош кўтара олмайман, Терлатасан юзимни
Йейман бир лаган ошни?
Лайлак
Лайлак келди, ёз бўлди, Қаранг, буни ўртоқлар,
Қаноти қоғоз бўлди. Чаман бўлган ўтлоқлар.
Нурли чўмип атрофлар, Бизни кўпдан кутмоқда,
Оҳ, қандайин соз бўлди. Қани юринг гулбоғлар.
Сенга сира тўймайман Эшитинг деб
Бўш эканман, қўймайман. Қулоқ берган эшитинг деб,
Овучоғим, деб сени Кўзни берган кўришга
Дўстларим – ла ўйнайман. Тил - оғизни ёр – дўзслардан
Қудрат Ҳикмат Ҳолу – аҳвол сўрашга
Қўл тутмакка, ойоқ эса
Мен ва Али Кўтаришга берилган.
Мен ва Али дам олгали, Тиш – тегирмон майдалашга
Қўшни боққа чиқдик ҳали . Садафдайин терилган
Боғичида: олма, жийда Бурун хушбўй нарсаларни
Навшатилар пишган жуда Тўйиб – тўйиб ҳидлашга.
Ариқда сув худди кўзгу. Ҳеч бекорчи аъзомиз йўқ.
Анҳоргача тушар шув- шув. Бундоқ ўйлаб қарасак.
Митти булбул сайрар нуқул. Биз уларни, басдир агар
Истаганча ўйна ва кул! Қадрлашга ярасак.
Ўлкамиз соз тўкиндир юз
Уни қанча севсак ҳам оз
Офтоб чиқди оламга Шафтоли
(Халқ шеъри) Кун нуридан тафт олиб
Офтоб чиқди оламга , Ҳил- ҳил пишди шафтоли.
Югуриб бордим холамгга: Холвой кўриб тўсатдан,
Хола – хола, кулча бер! Тош ирғитиб ўшатдан,
Холам деди: ўтин тер! Солди қўйин қўнжига.
Кейин югурдим қирга, Бир донасин лунжига.
Ўтин тердик бир қучоқ Лекин девор ошмасдан,
Билмадик сира чарчоқ. Кўйлагин ташлаб қочди,
Турсунбой Адашбоев Қорнини қашлаб қочди.
Бурни қонаб
Кун ботиши кўзимсни
Жуда ҳайрон этибди.
Дада қуёш думалаб, Тоғ бошига етибди.
Йиқилибди шекилли,
Бурни қонаб кетибди.
Қовун едик
Мен ва Тўлан куни билан
Уйда эдик қовун едик.
Тилиб – тилиб, мазза қилиб.
Дада ейди коса қилиб ...
Чилдирма Боларилар
Гардишим тўла “ балдоқ ” Оналари сингари
Оҳангим қувноқ - қувноқ. Боларилар меҳнаткаш.
Ишонмасанг сўзимга Уларга ёд шу боис
Мени аста чертиб боқ. Текин еб, текин ошош.
Тўйга борсам ғилофда Боларилар боғларда
Ўтирмайман писиниб. Ўйнаб қўшиқ айтишар.
“Гуллатаман ” даврани Ўйнаб бўлишгач уйга
Олсам бир оз исниб. Асал йиғиб қайтишар
Соғлом авлод қўшиғи
Қуёш бўлсин, ой бўлсин,
Ўзбекистон бой бўлсин.
Менга атлас, укамга
Гижилаган той бўлсин.
Дадам юзга кирсинлар
Айам юзга кирсинлар
Бизлар юзга кирганда
Ёнимизда юрсинлар.
Ўсаверсин бўйимиз
Тинчлик орзу ўйимиз
Бу дунёда бор бўлсин,
Ўзбекистон уйимиз
(Қўшиқ тугагач яна саҳнага бошловчилар чиқишади)
1- бошловчи: Рахмат болажонлар бугунги тадбиримизда жуда ажойиб қувноқ шеърлар ёдлаб келибсиз. (Ўқувчилар ватан, тинчлик ҳақида қўшиқ куйлашади, рақсга тушади).
2-бошловчи: Озод ва обод, Мустақилли диёримизга тўйлар, байрамлар ярашади. Фарзандларимиз Ўзбекистондай жаннатмакон юртда яшаётганларидан ҳар қанча фахрлансалар арзийди.
1- бошловчи: Азиз болажонлар, бугунги байрамга тенгдошларингиз эринчоқ ака-ука ҳақида “Қаймоқ” деб номланган ажойиб интермедиа тайёрлаб келишибди.
2- бошловчи: Келинг биргалашиб мана шу интермедиани томоша қиламиз. (Кичик саҳна кўриниши ижро этилади). Ҳовли ўртасида дастурхон тузалган стол. Ака-ука уйқудан туриб ювиниб, артиниб чиқиб келишади. Кўзлари тузалган дастурхонга тушади.
Ука: Ия, ойижонимиз туришимизга иссиққина чой дамлаб, дастурхон тузаб кетибдилар.
Ака: Қани, нима бор экан. Ура қаймоқ. Бу ёқда иссиқ нон ҳам бор экан. Эҳ ҳа, росса мазза қиладиган бўлдик-да.
Кейин укасига қараб бор сен ошхонадан қошиқ олиб кел. Бир қаймоқхўрлик қилайлик.
Ука: Нега энди мен қошиқ олиб келар эканман? Сиз каттаман деб менга иш буюраверасизми? Керак бўлса ўзингиз олиб келинг.
Ака: Кичкина бўлганингдан кейин олиб келасанда. Бўл тезроқ.
Ука: Менга зарур келгани йўқ. Ўзингиз олиб келинг.
Ака: Унда бир ўйин ўйнаймиз ким биринчи бўлиб гапирса, қошиқни ўша олиб келади.
Иккисига ҳам шу гап маъқул келиб қаймоққа тикилганча ўтираверишади.
Шу пайт дарвозадан қўшни бола укаларини чақириб киради.
Сардор, Санжар! Эй уйда биров борми? Кейин ака-укага кўзи тушиб:
Икковинглар ҳам уйда экансизлар-ку, нега чақирсам жавоб бермайсизлар.
Томошабинларга қараб ака-укага нима бўлган ўзи? Ўзларига оғизларига талқон солиб олишганми?
Кейин уларга қараб гапирсанглар-чи, сизларга нима бўлган ўзи?
Шу пайт кўзи пиёладаги қаймоққа тушиб қолади.
Ия бу ерда қаймоқ бор эканми? Сизлар нимага емаяпсизлар? Иссиққина нон ҳам бор экан. Бир қаймоқ мазза қилар эканмизда. Кейин нонни синдириб, қаймоққа ботириб ейишга тушади. Орада ака-укага қараб жуда зўр қаймоқ экан. Нон ҳам юмшоққина. Сизлар ҳам есанглар-чи. Майли ўзларинг биласизлар. Шундай деб яна қаймоқ ейишда давом этади. Ҳар қаймоққа нон ботириб еганда оҳ-оҳ жудаям мазза экан дейишни канда қилмайди. Бир оз ўтгач ия қаймоқ ҳам тугаб қолибди-ку. Ҳа майли энди мен борай бошқа пайт кирарман. Лекин меҳмондорчилик учун раҳмат деб чиқиб кетади.
Ука-акага қараб вой номард бизга озгина ҳам қолдирмай паққос тушириб чиқиб кетди-я.
Ака: Ана биринчи бўлиб сен гапирдинг энди қошиқни ўзинг олиб келасан.
Ука: Қанақа қошиқ ахир қаймоқ тугади-ку.
Ака: Ака ҳам пиёлага қараб ҳая росдан ҳам қаймоқ қолмабди-ку деганча қолади.
1- бошловчи: Болалар қани айтинг-чи сизларнинг орангизда ҳам шунақа эринчоқ болалар борми? Агар бўлса юқоридаги ҳодисадан ўзларига тўғри хулоса чақариб олишса ажабмас. (Мусиқа янграйди)
2- бошловчи: Бизнинг Республикамизда болалар ўз қадр-қимматларини яхши билишади. Дам олиш билан ўйнашдан ташқари ўқиш ва ишдан ҳам бўйин товлашмайди. Ахир қонунларимизда шулар ҳам кўзда тутилган.
1-бошловчи: Дарҳақиқат “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида бола ҳуқуқлари ва уни таъминлаш кафолатлангандир.
2- бошловчи: Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги қонун моҳияти ўзига хос болалар конституцияси саналади. Сизлар ундан ҳар бир боланинг ҳуқуқлари қандай мустаҳкамланганини биласизлар-ми?
Болалар бирин-кетин навбат билан саволга жавоб берадилар. (Уларни жавобини ўқиб беришлар ҳам мумкин.
- Яшаш ва соғлом камол топиш ҳуқуқлари;
- исм ва фуқароликка эга бўлиш ҳуқуқи;
- таълим олиш ҳуқуқи;
- ўз фикр ва қарашларини ифодалаш ҳуқуқи;
- эркин фикрлаш виждон ва дин ҳуқуқи;
- зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимояланиш ҳуқуқи;
- фарзандликка олиш ҳуқуқи;
- дам олиш ва бўш вақтга эга бўлиш ҳуқуқи, ўзинг мос ўйинларига ва қизиқарли тадбирларида иштирок этиш ҳуқуқи;
- Болаларнинг ноқонуний равишда бошқа жойда олиб борилиши ва чет элдан қайтарилмаслигидан ҳимоя қилиш ҳуқуқи;
1- бошловчи: Болажон халқимиз ҳеч қачон завол кўрмасин, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Бахтли ҳаёт нашидасини суриш болажонларимизга ҳамиша насиб этсин.
2- бошловчи: Шунинг билан “Ўзбекистон келажагимиз” дебномланган 1- июн халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган тадбиримиз ўз ниҳоясига етди. Сизларга доиммо соғлик, саломатлик ўқишларингизга муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |