КУН ТАРТИБИ: 1.Талабаларнинг педагогик амалиёт жараёнидаги иштироки.
Педагогик амалиёт якуни бўйича маълумот.
ЭШИТИЛДИ: Бу масала юзасидан йиғилиш раиси Д.Султанова сўзга чиқиб, навбатдан ташқари ўтказилаётган педагогик кенгашни очиб берди. Нотиқ ўз сўзида таълим муассасада 2021-2022 ўқув йилининг 2-чорагида яъни, жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Наманган Давлат университети БТ ва СТИ йўналиши BTС-НН-19 гурух талабалари Тошпўлатова Робияхон, Тошпўлатова Розияхонлар педагогик амалиётда бўлдилар. Улар мазкур мактабнинг тажрибали бошланғич синф ўқитувчилари 3-В-синф раҳбари М.Косимова ва 4-Б-синф раҳбари Н.Устабаеваларга бириктирилган.
Ҳар бир амалиётчи талаба шу ўзларига бириктирилган бошланғич синф ўқитувчиларнинг ёрдамларида олийгохда олган назарий билимларини амалиёт жараёни орқали ўзлаштирганликлари ҳақида маълумот берди.
Йиғилиш раиси Д.Султанова 3-босқич БТ ва СТИ йўналиши BTС-НН-19-гурух талабалари педагогик амалиёт ўтаганликлари ва уни ижобий якунлаганлиги билан табриклади. Келажакда уларнинг педагогик фаолиятларига омад тилади.
Шундан сўнг йиғилиш иштирокчиларидан бошланғич синфлар буйича ЎТИБД ўинбосари М.Нугманова сўзга чиқди. Нотиқ ўз сўзида БТ ва СТИ йўналиши 3-босқич BTС-НН-19-гуруҳ талабалари беш кунлик педагогик амалиёти давридаги фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлари ҳақидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, у ҳам талабаларнинг келгусидаги олийгохдаги ўқиши ва ишларига омадлар тилади.
Яна амалиётчиларга бириктирилган 3-В,4-Б-синф раҳбарлари М.Косимова, Н.Устабаевалар ҳам сўз чиқиб, ўзларига бириктирилган амалиётчиларининг фаолияти ҳақида ўзларини ижобий фикрларини баён этдилар.
Шундан сўнг, Наманган Давлат университети 3-босқич BTС-НН-19-гуруҳ талабаларининг амалиёт раҳбари Г.Абдурахманова, амалиёт услубчиси Т.Жўраевалар ҳам сўз олиб, таълим муассасанинг маъмурияти ва педагог жамоаси аъзоларига талабаларнинг амалиёт ўташида яқиндан ёрдам берганликлари, касб сирларини эринмай ўргатганлари учун олийгох номидан ва ўз номларидан миннатдорчилигини билдириб, келгусида ҳам ҳамкорликлар давом этиши ва мустаҳкамланиб боришини таъкидлаб ўтдилар.
Юқоридагиларга кўра педагогик кенгаши аъзолари
ҚАРОР қилади:
Наманган Давлат университетининг 3-босқич BTС-НН-19-гуруҳ талабалари Тошпўлатова Робияхон ва Тошпўлатова Розияхонларнинг амалиёти давридаги педагогик иштироки ижобий деб баҳолансин.
Наманган Давлат университетининг 3-босқич BTС-НН-19-гуруҳ талабалари Тошпўлатова Робияхон ва Тошпўлатова Розияхонларнинг амалиёти давридаги педагогик иш фаолияти ижобий деб баҳолансин.