Ижтимоий тараііиётда инсон омилининг ошиб бориши.
нсон ва унинг муаммолари билан шyғyлланадиган бошқа фанлар масаланинг айрим бир жиҳати, томонини тадкиқ этса, фалсафа фани одамни бир бутун ҳолича ҳамда уни куршаган табиий ва ижтимоий муҳитнинг таъсири ва унга жавобан одамнинг муносабатини ўз ички ва ташқи зиддиятлари билан ўрганади. Шундай бўлишига карамай, фалсафага, бу фанга муносабат ҳар бир даврда айтарли даражада ижобий бўлавермаган. Биз яшаётган даврдаги фалсафага муносабатларда ҳам кувонтирадиган аломатлар сезилмайди. Бироқ, инсонлар, улар уюшмаларининг барча фаолиятларини бунёдкорлик, яратувчилик томонга буриб юбориш ҳам миллий, ҳам умумбашарий заминда кечиктириб бўлмайдиган зарурат бўлиб қолган бир шароитда, фалсафа фанининг индивидуал ва ижтимоий онгга кўрсатадиган таъсирига етарли баҳо бериш ижтимоий тараққиёт ва инсон камолоти учун беназир хизмат қилишини таъкидлаш лоэим.
Шарқ фалсафаси инсон ички олами, руҳий такомилига ҳамиша катта эътибор бери6 келган. Одамзотидаги ҳайвоний қусурлар ўрнига инсоний фазилатларни шакллантириш бу фалсафа тадқиқотининг марказида туради. Умар Ҳайёмнинг қуйидаги фикрларини Шарқ фалсафасининг тамал тоши дейиш мумкин:
Оламнинг тилаги – самари ҳам биз,
Ақл кўзин қораси – жавҳари ҳам биз.
Тўгарак жаҳонни узук деб билсак,
Шаксиз, унинг кўзи – гавҳари ҳам биз.
Форобий инсон баркамоллигини жамият фаровонлиги, барқарорлигининг негизи деб ҳисоблаган. Фозил одамлар ва уларнинг фазилатларини таърифлар экан, у жоҳилликка, жаҳолатга қарши маърифат учун курашиш жараёнида баркамол инсонлар етишиб чиқиши, жамиятда адолат қарор топишига умид боғлаган эди; фозил одамлар шаҳсининг ҳокими сифатларини бирма-бир санаб кўрсатиш билан баркамол инсонлар фазилатини тавсифлаган эди. Бунга кўра, давлат ва жамиятни бошкариш тизимида иштирок этадиган ҳоким (раҳбар) қуйидаги 12 та фазилатга эга бўлгандагина у муайян жамоанинг йулбошчиси деб тан олиниши мумкин. Форобий фикрича, ҳоким (раҳбар)нинг тўрт мучали coғ, кучли хотирага эга, ўткир зеҳнли, зукко қалб эгаси, ўз фикрини бошқаларга аниқ-равшан тушунтира оладиган, маърифатга чанқоқ, таом ейишда, ичкиликда, аёлларга якинликда очофатликдан йирок, аксинча, ўзини-ўзи тия оладиган, ҳақиқатни севадиган ва ҳақиқатпарвар кишиларни ёқтирадиган, ёлгондан қочадиган, ўз қадрини билувчи, ор-номусли, мол-дунё кетидан қувмайдиган, истибдод ва жабр-зулмни қоралайдиган, табиатан адолатпарвар, бирон мақсадга эришишда қатъиятли, саботли, журъатли, жасур, қўрқоқлик ва ҳадиксирашлардан узоқ юра оладиган шахс бўлмоғи зарур. Шундагина у одамларни тўғри, бунёдкорлик йўлидан бошлай олади, одамлар учун бундай шахслар идеал (намуна) бўлиб қолади.
Миллий мустақилликни мустаҳкамлаш манфаатлари Шарқ фалсафасидаги бундай дурдона фикрлар асосида соғлом авлодни тарбиялашни тақоза этмоқда. Миллий ғоя ва мафкуранинг умумий мазмуни ана шундай фикрлардан озиқ олиб, ўз олдига соғлом авлодни тарбиялашдек улугвор вазифаларни қўйган.
Хулоса: а) индивид муайян социал гуруҳдаги айрим киши, шахс эса маълум гуруҳ манфаатлари ва эҳтиёжларини англаб, ўз шахсий кобилиятларини шунга мувофиқ намоён этувчи инсондир; б) танлов эркига эга бўлган индивидлар ижтимоий тараққиётда фаоллик кўрсатадилар; в) инсон ички олами бой ва гўзал бўлганда, унинг тақдири бахтли бўлади; г) миллий истиқлол ҳамда жаҳонда интеграция ва глобаллашув жараёнлари инсон омили масаласини тобора биринчи ўринга чиқармокда.
Калит сўзлар: индивид, шахс, ижтимоий муҳит, ахборотли интихос, тарихий шахс, шахс эрки, биологик танлов, инсон омили, инсон ички олами, руҳ, фозил одам, жоҳил одам.
Do'stlaringiz bilan baham: |