Режа: Табиат билан жамият уртасидаги узаро муносабатлар Атроф муҳитнинг ифлосланиши Табиат ва жамият уртасидаги узаро муносабатларнинг кескинлашуви сабаблари ва оқибатлари Инсон Ер шарининг устки кисмида сифат жихатдан фаркланувчи



Download 1,88 Mb.
bet1/2
Sana26.05.2022
Hajmi1,88 Mb.
#610013
  1   2
Bog'liq
atrof muit monitoringgi


РЕЖА:
  • Табиат билан жамият уртасидаги узаро муносабатлар
  • Атроф муҳитнинг ифлосланиши
  • Табиат ва жамият уртасидаги узаро муносабатларнинг кескинлашуви сабаблари ва оқибатлари

Инсон Ер шарининг устки кисмида сифат жихатдан фаркланувчи (литосфера, атмосфера, гидросфера), аммо бир-бири билан узвий алокада ва узаро таъсирда булган хамда узида мураккаб табиий географик жараёнлар ва органик хаётни мужассамлаштирган географик кобик-биосферанинг махсулидир.
Табиатнинг ривожланиши унинг компонентлари (ток жинслари, хаво, сув, усимлик ва хайвонот дунёси) нинг узаро таъсири ва алокадорлиги, улар уртасидаги модда ва энергия алмашинуви асосида руй беради. Табиат бир бутон ва яхлит хосиладир. Унинг бирон компоненты узгарса, бошка компонентларида хам узгаришлар содир булиши зарар.
Атроф мухит мониторинги
Барча ижтимоий xaeт, ишлаб чикариш, инсон ва унинг онги табиий борлик, асосида мавжуд ва табиат конунларига амал килади. Табиат ва жамият бир бутун материянинг узаро чамбарчас алокадаги икки кисми булиб, улар ривожланишида умумийлик ва узига хос хислатлар мавжуд.
Табиат кишиларнинг моддий ва маънавий эхтиёжларини кондирувчи ягона манбадир. Инсон нафакат жисмонан, балки калбан хам табиатсиз кун кечира олмайди. Жамият эса табиатнинг бир булаги ва доимо унинг куршовида. Табиат билан жамиятнинг хаёт мухити уртасида чегара утказиш жуда мураккаб.
Сайёрамизда тирик организмларнинг вужудга келиши, яъни жонсиз табиат билан жонли табия уртасидаги муносабатларнинг юзага келиши Ер тараккиётида мухим вокеа булди. Айникса, одамзоднинг пайдо булиши биосферанинг ривожланишига сезиларли таъсир этиб, янгича муносабатларнинг шаклла- нишига сабаб булди. Натижада, биосферада модда ва энергия амашинувининг табиий полати узгарди. Ушбу узаро муносабатлар бора-бора географик кобикнинг ривожланишида хал килувчи кучга айлана борди.
Инсон уз эхтиёжлари учун зарур барча нарсалар (озик- овкат, кийим-кечак, курилиш материалларн sa б. ) ни табиатдан олади. Инсоннинг турмуш фаолияти учун керакли булган хар кандай махсулотлар табиий ресурслар асосида яратилади. Инсоният учун яшаш воситаси булиб хизмат киладиган ва хужаликда фойдаланиладиган табиат унсурларининг барчаси табиий ресурслар хисобланади. Ишлаб чикарувчи кучларнинг ривожланиши ресурслардан фойдаланиш куламининг ортишига олиб келиши табиий хол. Табиат билан жамият урта- сидаги узаро муносабатлар заминида хам ана шу табиий ресурслардан фойдаланиш ёгади.
Калин урмонларни узига макон билган кадимги одам (палеонтроп)лар аста-секин урмонсиз ялангликларга чикиб, нисбатан мул озука манбаларига эга була бошлаган. Улар табиий буюмлар: тош ва ёгочдан фойдаланганлар, айрим сунъий куролларни ясаганлар, оловдан фойдаланишни билганлар. Асосан усимликларнинг илдиз ва меваларини йигиш, ов ва балок, тутиш билак шугулланганлар. Шубхасиз, улар табиатта сезиларли таъсир курсатмаганлар. «Экологик тахлил —, деб ёзади рус олими Б. Ф. Поршнев: палеонтроп уз атрофидаги хайвонот дунёси" билан гноят зур богланишда булганлигини курсатади палеонтроп... барча хайвон ва кушлар учун мутлако хатарсиз булган, у хеч нимани улдирмаган» Шунинг учун булса керак у балик, бури, тунгиз билан бемалол «тиллаша» олган, ёввойи-йир- ткичларни хонакилаштира бошлаган.
Замонавий одамларга анча якин булган неандертал одамлар бундан 100-300 минг йил аввал асосан Европа, Африка ва Осиёда яшаганлар. Улардаги мехнатга лаёкат инсон эволюциясига катта таъсир курсатган. Ибтидоий мехнат жамоаларининг вужудга келиши мехнат куролларини такомиллашти ришни, табиий ресурслардан фойдаланиш ( мевалар териш, балик тутиш, ов) куламини орттиришни, чорвачилик ва дехкончиликни ривожлантиришни такозо этган.
Урмонларга ут куйиш, ерларни ёппасига хайдаш, яйловларда уй хайвонларини тартибсиз бокиш, окар сувларга туюнлар куриб окимни узгартириш каби инсонларнинг табиатга таъсири туфайли усимлик ва хайвон турларининг камайиши, айримларининг йуколиши тезлаша бошлаган. Натижада инсон фаолияти билан боглик, номакбул узгаришлар нафакат табиат, оалки кишиларнинг хаёт фаолияти учун хам хатар келтира бошлаб, кадимги одамларни бошка жойларга кучишга мажбур эта бошлаган.
Одамзод яратган илк маданият намуналари юкори палеолитга мансуб булиб, унинг иктисодий асоси овчиликдир. У узидаги такомиллашган куроллари билан йорик хайвонлар (мамонт) ни хам улдиришга кодир булгар. Палеолит даврининг охирги юз йилликлари мобайнида хайвонлар сони сезиларли даражада камая бошлайди. Плейстоценнинг охирига келиб тугилиш коэффициенти анча паст булган йирик хайвонлар (хусусан мамонт) бугунлай йукотилади. Уртача кенгликларда яшаган бундай хайвонларни бутунлай йук булиб кетишини бир гypух олимлар иклимдаги узгаришлар окибати десалар, яна бир гурухлари бунинг сабабини ибтидоий овчилик фаолияти натижаси, деб хисоблайдилар.
Табиат билан жамият уртасидаги муносабатларнинг купол тарзда бузилиши жамиятда синфларнинг вужудга келиши билан бошланди. Синфий жамиятнинг сунгги погоналарида ушбу муносабатлар янада чукурлашиб, мураккаб тусга кирди. Табиат билан жамият «уртасидаги узаро муносабатларнинг кескинлашиш сабаби боилик кетидан кувиш, «олтин сароби (восвасаси), мустамлака тузумининг вужудга келиши билан хамнафасдир. Бундай жамиятда инсон ишчи кучи, табиат хомашё- манбаига айланиб, табиатга киршин келтира бошлайди.
Европа бозорлари талабини кондириш максадида минглаб фил, шер, йулбарс, каркидон каби хайвонлар аёвсиз кириб юборилади. XIX аср сунгигача йилига 60-70 минг филлар факат кимматбахо суяклари учун овланган. Кадимги Греция ва Рим давлатларида йорик ш:щарлар, харбий истехкомлар ва кемалар иш учун урмонларни жадал кесилганлигидан Европанинг рта денгиз атрофидаги токари батамом ялангликларга айлантирилган. Окибатда эрозия кучайди, яйловлар яроксизланди, катта майдонлар унумдор тупрок, катламидан бугунлай махрум булди.
ХVIII-XIX асрларда техник тараккиёт табиий ресурслардан, казилма бойликлар, ер-сув ресурслари, балик захираларидан фойдаланиш ва ёввойи хайвонларни куплаб овлашнинг кучайишига имкон яратди. Саноат ишлаб чикаришда аввал буг машиналари, кейинчалик ички ёнув двигателларига утилиши, шахарлар ва саноат марказларининг усиши куплаб зарарли чикиндилар микдорининг ортишига сабаб булди. Дарёлар- цан фойдаланиш, сув хавзалари, атмосфера хавоси ва тупрокларнинг сановит чикиндилари ва кимёвий моддалар билан ифлосланиши сезила бошлади.
Фан-техника тараккиёти, ишлаб чикариш кучларининг ривожланиши, ахоли сонини тез суръатларда усиб бориши инсоннинг табиатга таъсир доирасини кенгайтириб юборди. Айникса, <инсоннинг табиат устидан козонган галабаси» дан магрурланиб амалга оширилган тадбирлар табиат билан жамият уртасидаги узаро мувозанат «тарозини бутунлай бузилишга олиб келди. Инсоннинг табиатга таъсирининг салбий окибатлари, пировард натижада унинг узига огир кулфатлар келтира бошлади.
Саноатнинг кислородга булган эхтиёжи орта бораётган бир пайтда, сайёрамиз усимликлари ишлаб чикараётган кислороднинг чорак кисмига якини инсон томонидан ёкиб юборилмокда. Яна йилига атмосфера таркибидан ишлаб чикариш максадлари учун 90 млн. т кислород ва 70 млн. т азот олинмокда. Олимларнинг хисобларича йилига ёкиб юборилаётган кислороднинг 1% и кайта тикланмай колаверса, яна VI-VII асрдан рунг Ер атмосфераси кислород захирасининг 70% га якини тугаши мумкин экан.
Бунинг устига Ер шарида кислороднинг асосий манбаи хисобланган урмонлар майдони йил сайин 125 минг км гаф. кискармокда. Инсон сайёрамиз яшил бойлиги — урмонларни 50% дан ортигини кесиб булди. Европа мамлакатларида урмонларнинг 85-95% и кесиб юборилган булса, АКШ да урмонлар майдони кадимги 900 млн. га дан 260 млн. га га кискарди. Хозир Хиндистоннинг 18% худуди урмон билан копланган булса, XXI асрда бу курсаткич атига 9% ни ташкил этади.
Инсон хужалик фаолияти натижасида атмосферага йилига факат турли ёкилгилар ёкиш хисобига 22 млрд. т карбонад ангидрид, 200 млн. т дан ортик, углерод оксиди, 160 млн. т сульфат оксиди, 50 млн. т азот оксиди, яна шунча углеводлар, 250 млн. т турли кимёвий заррачалар-аэрозоллар хамда 300 минг т кургошин чикарилмокда.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish