Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
Назорат саволлари: 
1. 
Алмашлаб экишлар ҳудудини ташкил этиш ўз ичига қандай элементларни 
олади? 
2. 
Далалар ва ишчи участкаларини жойлаштиришда қандай шароитлар ҳисобга 
олинади? 
3. 
Ишчи участкаcи нима ва уни қандай лойиҳалаш керак? 
4. 
Ишчи участкаларини лойиҳалашда рельеф ва тупроқлар таъсири қандай 
ҳисобга олинади? 
5. 
Ишчи участкалар шакллари ва томонлари ўлчамлари бўйича қандай 
баҳоланади? 
6. 
Дала йўллари қандай классификацияланади ва уларни лойиҳалашга қандай 
талаблар қўйилади? 
7. 
Ўрмон полосаларини жойлаштириш ҳар хил табиий шароитларда ишчи 
участкаларининг чегаралари ва майдонлари билан қандай боғланади? 
8. 
Қандай вазиятларда дала шийпонлари ва дала сув таъминоти манбаалари 
лойиҳаланади? 
9. 
Алмашлаб экиш массивлари ҳудудларини ташкил этиш лойиҳасини 
иқтисодий баҳолаш мезонини ва кўрсаткичлар тизимини асосланг. 
10. 
Далаларни йириклаштириш ёки майдалаш самарадорлиги қандай 
баҳоланади? 
11. 
Ҳар хил табиий шароитларда алмашлаб экиш массивлари ҳудудларини 
ташкил этишда лойиҳалашнинг усуллари ва хусусиятлари қандай? 
12. 
Далаларни ва ишчи участкаларни паспортизациялаш нима учун керак? 
13. 
Алмашлаб экиш массивлари ҳудудини ташкил этиш деҳқончиликнинг илғор 
тизимларини жорий этиш билан қандай боғланади? 
XVI боб 
ДАРАХТЗОРЛАР ҲУДУДЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 


373 
 
1. Лойиҳанинг вазифалари ва мазмуни 
 
Мева-резавор маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун боғлар 
ва резаворлар ҳосилдорлигини ошириш, дарахтларнинг насллари-навлари 
таркибини сезиларли даражада ўзгартириш, дарахтзорлар тагига участкаларни 
тўғри танлаш ва улар ҳудудларини ташкил этишнинг барча элементларини 
асослаб жойлаштириш керак. Демак, дарахтзорлар ҳудудларини ташкил 
этишнинг мақсади меҳнат ва маблағларнинг оптимал сарфлари билан майдон 
бирлигидан максимал миқдордаги мева-резавор маҳсулотларини олишни 
таъминловчи энг яхши ташкилий-ҳудудий шароит яратиш ҳисобланади. 
Дарахтзорлар ҳудудларини ташкил этишнинг асосий вазифалари: 
ердан, дарахтларни экиш ва уларни парваришлаш, ҳудудни йўллар, сув 
иншоотлари ва ш.ў. билан жиҳозлаш учун сарфланадиган капитал 
харажатлардан оқилона ва самарали фойдаланиш учун ташкилий-ҳудудий 
шароитлар яратиш; 
тупроқларни эрозиядан ҳимоялаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш; 
ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш, қишлоқ хўжалик 
техникасидан ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, дарахтлар 
ўсиши ва ривожланиши учун шароитларни яхшилаш. 
Боғлар ва резаворлар ҳудудларини ташкил этишнинг мазмунига 
қуйидагилар киради: 
турлар ва навларни танлаш ва жойлаштириш; 
дарахтлар қаторларини, кварталларни, пальмет боғла-рида ва узумзорларда 
катакчаларни жойлаштириш; 
ишлаб чиқариш бўлимларининг (бригадаларнинг) турларини, сонини, 
майдонларини белгилаш ва уларнинг ер
массивларини жойлаштириш; 
қўшимча (ёрдамчи) хўжалик марказларини (бригада шийпонларини), мева 
сақлагичларни, заводларни, мева-резавор хом ашёсини қайта ишлаш бўйича 
цехларни, идиш цехларини, идишларга жойлаш майдончаларини, заҳарли 
эритмаларни тайёрлаш жойларини ва ш.ў. жойлаштириш; 
иҳота ўрмон полосаларини жойлаштириш; 
йўл тармоғини жойлаштириш; 
сув манбааларини ва суғориш тармоғини (суғоришда) жойлаштириш. 
Ҳудудни ташкил этишнинг санаб ўтилган элементлари ўзаро қаттиқ 
боғланган ва комплекс тарзда ечилади. Дарахтзорлар ҳудудини ташкил этиш 
лойиҳаси сифатли, 1:10000, 1:5000, 1:2000 масштаблардаги, рельеф қирқимлари 
(горизонталлар ораси) 0,5; 1 м бўлган план-харита материалларида ишланади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish