1-мавзу. «Персонални бошқариш» фанининг мазмуни, моҳияти, предмети ва асосий вазифалари



Download 66,85 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi66,85 Kb.
#146352
Bog'liq
1-мавзу Жамоада самарали ишлаш ФАНИНИНГ МАЗМУНИ, МОҲИЯТИ

1-мавзу. «ЖАМОАДА САМАРАЛИ ИШЛАШ» ФАНИНИНГ МАЗМУНИ, МОҲИЯТИ, ПРЕДМЕТИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

 

  • «Жамоада самарали ишлаш» фанининг моҳияти ва предмети
  • 2. «Жамоада самарали ишлаш» фанининг мазмуни ва асосий вазифалари

    3. «Жамоада Ходимларни бошқариш» фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги

  •  
  • Мамлакатимизда бозор муносабатларининг таркиб топиши персонални бошқариш тизимида бир қатор вазифалар амалга оширилишини назарда тутади. Корхона ва ташкилотларнинг бозор иқтисодиёти шароитида ўз мавқеларини сақлаб қолиши, уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида персонални бошқариш соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар илмий ва амалий усулларни тўғри танлашни талаб этади.
  • “Ўз-ўзидан аёнки, янги давлат барпо этишда миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбияланган, мамлакатимизни модернизация қилиш ва замонавий демократик жамият қуриш йўлидаги мураккаб ва кенг кўламли вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган янги авлод кадрларни тайёрлаш масаласи муҳим принципиал ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга. ... Ҳозирги кунда юртимизда таълим соҳасига йўналтирилаётган харажатлар ҳажми мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти таркибида 12 фоиздан ортади. Ҳолбуки, жаҳон тажрибасида бу кўрсаткич 3—5 фоиздан ошмайди.”1 ,- деб таъкидлаган эди Президент И.Каримов.
  • 1 “Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақиллик тараққиёт йўли” Президент И. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Девонининг Ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллигига бағишланган қўшма мажлисидаги маърузаси. “Халқ сўзи” газетаси 2007 й., 31 август,№173

Ходимларни бошқариш» курси ушбу фан юзасидан тузилган намунавий дастурда назарда тутилган муаммоларга мазмун-моҳиятини очиб беришга асосий эътиборни қаратган. Бу муаммолар қуйидагилардир:

  • «
  • фаннинг предмети, мазмуни ва асосий вазифалари;
  • корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили;
  • инсон ресурсларини бошқариш функциясининг ривожланиши;
  • корхона ва ташкилотларда персонални бошқариш стратегияси;
  • хизмат мартабасини бошқариш;
  • ходимларнинг хизмат-касб жиҳатидан кўтарилишини бошқариш;
  • корхона ва ташкилотнинг ижтимоий ривожланиши – персонал бошқарувининг асоси;
  • персонал хулқ-атворини бошқариш;

Юқорида таъкидлаб ўтилган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан фан олдига қуйидаги асосий вазифалар қўйилган:

  • инсон ресурсларини бошқариш асосларини ўрганиш;
  • корхона ва ташкилотларда персонални бошқариш стратегияси ва тактикасининг моҳияти, мазмуни ва хусусиятларини ўрганиш;
  • ишловчиларни профессионал танлаш, малакасини ошириш, ўқитиш ва лавозимларга тайинлаш масалаларини ўрганиш;
  • ишга қабул қилиш ва ундан бўшатиш ҳамда персонални бошқаришнинг ҳуқуқий-норматив асослари бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлиш;
  • персонални бошқариш бўйича иш юритиш жараёнини ва унинг асосларини пухта эгаллаш, зарурий ҳужжатларни тўғри ва тез расмийлаштириш;
  • персонални бошқариш самарадорлигини аниқлаш ва уни янада ошириш йўлларини белгилаш;
  • корхона ва ташкилотларда кадрлар иш фаолиятининг мазмуни ва моҳиятини ўрганиш;
  • «Жамоада самарали ишлаш» фани ўз олдига қўйилган вазифаларни ҳал қилар экан, бир қатор ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий фанлар тажрибаси ва назариясига таянади. Шу жиҳатдан у «Фалсафа», «Иқтисодий назария», «Меҳнат иқтисодиёти», «Меҳнат социологияси», «Меҳнат ҳуқуқи» каби фанлар билан узвий боғлиқдир.
  • «Жамоада самарали ишлаш» фани жумладан, «Фалсафа» фани тамойилларини, яъни инсониятнинг тарихий шаклланиши, меҳнат жараёнининг моҳияти ва мазмуни инсоннинг асосий фаолияти сифатида намоён бўлиши, унинг ижтимоий ва фан-техника тараққиёти асосий шарти тарзида ҳар томонлама ривожланиши каби муаммоларни биргаликда ўрганади.
  • «Персонални бошқариш» фани «Иқтисодий назария» фани билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. У меҳнат бозори ва унинг таркибий қисмлари, ишсизлик ва уни камайтириш йўналишлари, меҳнат бозорини тартибга солиш, давлатнинг ижтимоий сиёсати каби масалаларнинг иқтисодий ҳамда назарий жиҳатларини биргаликда ҳал этади.
  • Меҳнат фаолиятининг ижтимоий йўналишларини ва меҳнат жамоасининг ижтимоий масалаларини – меҳнатнинг мазмуни ва характери, меҳнатга кўникиш, меҳнатни ташкил этиш, ишловчиларнинг фаоллиги, меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш омиллари, рағбатлантиришнинг турли шакллари ва уларга муносабат каби масалаларни ўрганишда «Жамоада самарали ишлаш» фани «Социология», шу жумладан,«Меҳнат социологияси» фани билан узвий алоқадор. Шунингдек, меҳнат қонунлари, ҳуқуқлари ва нормаларини ўрганишда ҳуқуқий фанлар, жумладан «Меҳнат ҳуқуқи» фани тавсияномаларига таянади.

Қисқача хулосалар

  • «Жамоада самарали ишлаш» фанининг предмети – корхоналарнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва ишловчиларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида персоналга мақсадга мувофиқ таъсир кўрсатиш билан боғлиқ билимлар тизими.
  • Фаннинг мақсади – талабаларда персонални бошқариш илмини амалиётга қўллай биладиган даражадаги кўникмалар ҳосил қилишдир.
  • Ушбу фан ўз олдига қўйилган вазифаларни амалга оширишда бир қатор ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий фанлар тажрибаси ва назариясига таянади.

Download 66,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish