Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



 
Б и р и н ч и б ў л и м
ЕР ТУЗИШНИ ЛОЙИҲАЛАШНИНГ
НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 
 
I боб 
ЕР ТУЗИШНИ ЛОЙИҲАЛАШНИНГ УСЛУБИЙ МАСАЛАЛАРИ 
 
1. Ер тузишни лойиҳалашнинг пайдо бўлиши
ва ривожланиши 
Ер жамият ривожланишининг қадимий даврларидан бошлаб, ер 
муносабатларининг моддий асоси ва мулкчиликнинг асосий манбаи вазифасини 
бажариб келмоқда. Ер мулкдорларининг ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш 
бўйича ҳуқуқларини амалга оширишдан доимий манфаатдорлиги ер эгаликлари 
ва уларнинг чегараларида аниқлик бўлишини талаб қилади. Шу билан бир 
қаторда, доимий равишда ерларни чегаралаш, бўлиш, қўшиш ва йириклаштириш, 
улардан фойдаланишда тартиб ўрнатиш, муҳофаза қилиш ва ҳудудларни самарали 
фойдаланишга мослаш зарурати туғилиб туради. 
Ерларни самарали фойдаланишга мослаш ишлари жуда қадим замонлардан 
бошланган бўлиб, у даврларда бу ишлар тасодифий характерга эга бўлган ва 
асосан ерларни фойдаланиш мақсадларига қараб чегаралаш ишлари олиб 
борилган. Масалан: қабилалар ўзлари фойдаланадиган ерларни деҳқончилик, 
чорвачилик ва ов қилиш мақсадлари учун бўлишган. Кейинчалик ерга мулкчилик 
муносабатлари пайдо бўлгандан кейин, бу ишлар ерларни аниқ мақсадлар бўйича 
тақсимлашга, уларни мулкдорлар ва ердан фойдаланувчилар манфаатлари бўйича 
ташкил этишга айланди ва ер тузиш номини олди.
Бошланиш даврида ер тузиш унчалик қийин бўлмаган ерларни чегаралаш, ер 
эгалари ва ердан фойдаланувчилар ерларининг чегараларини оддий геодезия 
асбоблари (узунлик ўлчаш занжирлари, эккерлар ва бошқ.) ёрдамида жойларда 
белгилаш, ҳамда уларнинг ерга бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар 
бериш билан шуғулланган.
Кейинчалик, ер тузиш ер мулкдорлари ерларининг чегараларини ҳуқуқий ва 
техник расмийлаштириш мақсадларидан ташқари иқтисодий мақсадларни ҳам ўз 
ичига ола бошлади. У ердан фойдаланишнинг энг самарали турларини танлаш ва 
ер эгаликлари ерлари ҳудудларини ташкил этиш масалалари билан ҳам шуғуллана 
бошлади. 
Ер тузиш ишларининг, айниқса уларнинг техник ва иқтисодий томонларининг 
мураккаблашиши махсус ер тузиш лойиҳаларини
ишлашни тақоза эта бошлади.
Бу лойиҳаларда ерларни тақсимлаш, қайта тақсимлаш ва ташкил этиш масалалари 
чуқур таҳлил қилиниб, асосланиб ва зарур ҳисоблашлар, чизмалар, планлар ва 
хариталар билан тасдиқлана бошлади. Ер тузишда лойиҳалаш ишларининг 
ривожланиши бу йўналишда махсус илмий билимларнинг пайдо бўлишига олиб 
келди. Кейинчалик бу илмий билимлар асосида янги фан - ер тузишни лойиҳалаш 



фани ташкил топди. Ер тузишни лойиҳалаш фани ер тузиш фанларининг 
марказий бўғини ҳисобланади.
Ер тузишни лойиҳалаш махсус фан сифатида 1925 йилдан бошлаб ажралиб 
чиқди. Ер тузишнинг ҳар хил талқин этилиши, унинг сиёсий ва ижтимий-
иқтисодий вазифалари, воситалари ва олиб борилиш услубларининг ҳар хил 
тарихий даврларда ўзгариб туриши натижасида ер тузишни лойиҳалашнинг 
мазмуни ҳам ўзгариб борди.
Деҳқон жамоалари ва якка хўжаликлари ерларини тузиш даврида (1921-1929 
й.) катта аниқликда, асосан аналитик йўл билан, деҳқон жамоалари ва якка 
хўжаликларига ер ажратиш ишлари олиб борилди. Ер тузишни лойиҳалаш 
ишлари асосан ер майдонларини математика ва геодезия усуллари ёрдамида 
тақсимлашга ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни тайёрлашга 
қаратилди. Ердан фойдаланишнинг иқтисодий томонларига эса унча эътибор 
берилмади. 
Оммавий коллективлаштириш, қулоқларни синф сифатида тугатиш, колхоз ва 
совхозларни ташкил қилиш (1929-1935 й.) даврида ер тузиш ишлари колхоз ва 
совхозларни ташкил қилиш билан боғлиқ бўлиб, асосий эътибор уларнинг ер 
майдонларини барпо қилишга қаратилди. Кичик деҳқон якка хўжаликлари ўрнида 
йирик социалистик типдаги хўжаликлар ташкил қилинди. Лойиҳалаш ишлари 
янги колхоз ва совхозларни ташкил қилиш, уларни ташкилий жиҳатдан 
мустаҳкамлаш, ер майдонларининг барқарорлигини таъминлашга қаритилди. Бу 
ишлар мажбурий тарзда ўтказилди ва якка хўжалик деҳқонлар ерлари 
бирлаштирилиб, колхоз ва совхозлар ташкил этилди. 
Ўрта ҳол ва бадавлат деҳқонлар қулоқлар деб номланиб, жамиятга душман 
синф сифатида тугатилди. Деҳқонларни ердан ва бошқа ишлаб чиқариш 
воситаларидан ажратиб ёлланма ишчиларга айлантириш даври бошланди. 
Ерларни қишлоқ хўжалик корхоналарига абадий фойдаланишга бериш, колхоз 
ва совхозларни ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш даврида (1935-1949 й.), 1935 й. 
феврал ойида қишлоқ хўжалик артелининг (колхознинг) "Намунавий низоми" 
(устави) қабул қилинди. Бу ҳужжатга асосан қишлоқ хўжалиги артелларига ер 
абадий ва текин фойдаланишга берилди. Ҳар бир қишлоқ хўжалик артелига ердан 
абадий фойдаланишга рухсат берувчи Давлат акти (далолатномаси) берилди. Бу 
даврда ер тузиш ишлари асосан Давлат актларини тайёрлаш ва уларни 
хўжаликларга беришга қаратилди. Давлат актларини бериш билан совет давлати 
бошлаган туб аграр ўзгаришларнинг энг аҳамиятли босқичи тугади. 
Совет давлати ер тузиш ёрдамида йирик социалистик типдаги қишлоқ хўжалик 
корхоналарини ташкил қилди. Бу корхоналардаги деҳқонлар ерга ва бошқа ишлаб 
чиқариш воситаларига бўлган эгалик ҳуқуқларидан батомом ажраб, қишлоқ 
пролетарлари - ёлланма ишчиларга айланди. 
Қишлоқ хўжалик артелларига ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат 
актлари бериб бўлинганидан кейин, асосий эътибор хўжаликларда ички ер тузиш 
ишларига қаратилди. 
Колхозларни ва совхозларни йириклаштириш даврида (1950-1954 й.) кичик 
колхозлар ва совхозлар йириклаштирилиши билан боғлиқ бўлган ер тузиш 



ишлари олиб борилди. Йириклаштирилган хўжаликлар майдонларини ташкил 
қилиш, уларнинг шаклидаги ва жойлашувидаги камчиликларни тугатиш
хўжаликларга ердан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган актлар бериш ва 
хўжаликларда ички ер тузиш лойиҳаларини ишлаш бўйича ишлар ҳам бажарилди. 
Чўлларни ўзлаштириш ва янги совхозларни ташкил қилиш даврида (1954-1984 
й.) Мирзачўл, Қарши, Жиззах, Шеробод чўллари ва бошқа кўплаб чўл ва бўз 
ерлар ўзлаштирилди. Ўзлаштирилган ерларда янги совхозлар барпо қилинди. Ер 
тузиш ишлари асосан янги совхозларга ер ажратиш, уларга ердан фойдаланиш 
ҳуқуқини берувчи актларни бериш ва хўжаликларда ички ер тузиш лойиҳаларини 
ишлаш билан боғлиқ бўлди. 
Қишлоқ хўжалигини интенсивлаш, ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва 
тармоқларни йириклаштириш, хўжаликлараро бирлашмалар, агросаноат 
бирлашмаларини ташкил қилиш даврида (1985-1991 й.) қишлоқ хўжалигида 
интенсив деҳқончилик усулларини жорий қилиш, қишлоқ хўжалигини унинг 
маҳсулотларини қайта ишлайдиган саноат корхоналари билан бирлаштириш ва 
агросаноат бирлашмаларини ташкил этиш, хўжаликларни ихтисослаштириш ва 
тармоқларни йириклаштириш, ердан самарали фойдаланишга қаратилган 
тадбирларни амалга ошириш ва ерларни иқтисодий баҳолаш билан боғлиқ ер 
тузиш ишлари олиб борилди. Бу ишларни амалга ошириш мақсадида ер тузиш 
чизмалари (республика, вилоятлар ва туманлар учун) хўжаликлараро ва 
хўжаликларда ички ер тузиш лойиҳалари ишланди, уларнинг ҳаётга тадбиқ 
қилиниши лойиҳа институти ва унинг бўлимлари томонидан назорат қилиб 
турилди. Лекин бу ишлар ниҳоясига етказилмади. 
Ўзбекистон 
Республикаси мустақилликка эришгандан кейинги бозор 
иқтисодига ўтиш билан боғлиқ аграр ва ер ислоҳатини ўтказиш даврида ер тузиш 
ишлари мустақил Ўзбекистон Республикасининг янги "Ер тўғрисида" ги қонуни 
ва Республика Президентининг қишлоқ хўжалигига оид фармонларини амалга 
оширишга қаратилди. 
1991 й. қишлоқ аҳолисининг томорқа ерлари майдонларини кенгайтириш ва 
янгидан томорқа ерлари ажратиш, шаҳар аҳолисига дала ҳовлилари учун ер 
ажратиш ишлари, 1992 йилдан бошлаб эса, деҳқон ва фермер хўжаликларини 
ташкил қилиш, норентабел давлат хўжаликларини тугатиб, уларнинг ўрнида 
кичик жамоа хўжаликларини ташкил қилиш билан боғлиқ ер тузиш ишлари олиб 
борилмоқда. Шу билан бир қаторда янги турдаги ер эгалари ва ердан 
фойдаланувчиларга уларнинг ерга бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи давлат 
актларини бериш ишлари давом этмоқда. 
1998 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Ер кодекси" олиб 
борилаётган аграр ислоҳотнинг негизини ташкил этувчи ер ислоҳотининг ҳуқуқий 
асосини яратди. Шу йили Давлат ер ресурслари қўмитаси ташкил этилди. 
Хўжаликларда ички ер тузиш лойиҳалари комплекс характерга эгалигини ва 
ундаги айрим ер тузиш ечимлари хомаки лойиҳа (чизма) тарзида ечилишини 
ҳисобга олиб, кейинги даврларда уларнинг давоми сифатида лойиҳада кўзда 
тутилган, амалга оширилиши учун капитал маблағлар талаб қилинадиган ер 
тузиш тадбирларига ишчи лойиҳалар тузила бошлади.



Шундай қилиб давлатимизда маълум ер тузишни лойиҳалаш тизими юзага 
келди. Бу тизим лойиҳа олди босқичида, лойиҳалаш даврида ва ер тузиш 
лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида бажариладиган ишларни ўз ичига 
олади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish