Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d



ёОлий ўқув юртлари талабалари учун
дарсликлар ва ўқув қўлланмалар 
C. Авезбаев, С.Н.Волков. 
ЕР ТУЗИШНИ ЛОЙИХАЛАШ
 
Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртлариаро илмий-услубий бирлашмалар 
фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгаш томонидан дарслик сифатида 5620700 - 
«Ер тузиш ва ер кадастри» бакалаврлар йўналиши бўйича таълим олаётган Олий 
ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган
Тошкент – 2006 
 



КИРИШ 
 
Ер жамият бойлигининг манбаи, инсоният учун моддий бойликлар 
яратиш ва ишлаб чиқаришни хом-ашё билан таъминлашнинг табиий негизидир. 
Моддий бойликларни ишлаб чиқариш жараёнида ер асос (базис) ва ишлаб 
чиқариш воситаси сифатида қатнашади. 
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ернинг аҳамияти жудаям 
катта. Бу соҳада ер асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлиб, ишлаб чиқариш 
жараёнида бевосита иштирок этади. Умуман олганда ишлаб чиқариш жараёни ва 
инсониятнинг барқарорлиги ер ва ундан фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ. 
Шунинг учун ҳам ерни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш инсоният олдида 
турган энг асосий вазифалардан бири ҳисобланади. 
Ер табиат маҳсули бўлиб, табиатнинг асосий қисмларидан биридир. Унинг 
бағрида жуда катта қазилма бойликлар хазиналари мавжуд. Ҳаёт учун зарур 
бўлган сув ҳам ер билан боғлиқ ва унинг бир бўлагидир. Табиатнинг 
бутунлигини, ҳамма қисмларининг бир-бири билан узвий боғлиқлигини ҳисобга 
олсак, ердан фойдаланиш жараёнида табиатнинг бошқа қисмларига ҳам таъсир 
қилишимизни тушуниб олиш қийин эмас. 
Демак, биз ердан фойдаланиш деганда табиатнинг ер билан боғлиқ бўлган 
бошқа ресурсларидан (сув, ҳаво, қуёш энергияси ва бошқ.) ҳам фойдаланишни 
тушунишимиз керак. 
Республикамиз ер ресурслари 44,5 млн гектарни таш-кил этади. Шундан 57,3% 
қишлоқ хўжалиги учун ажратилган. Арид иқлим шароити, Республикамизда 
қишлоқ хўжалиги фақат суғорма деҳқончилик асосидагина ривожланиши 
мумкинлигини тақоза этади. Сув ресурсларининг чекланганлигини ҳисобга олсак, 
суғориладиган ерларнинг қадр-қиммати қанчалик юқорилигини тасаввур этиш 
қийин эмас.
Суғориладиган ерлар Республикамиз ер фондининг атиги 9,5% ташкил этади. 
Асосан чўл ва саҳро минтақаларида жойлашган табиий яйловлар-нинг 
ҳосилдорлиги жуда пастлиги, қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ерларнинг 
қисман шўрланганлиги, тупроқ эрозиясига учраганлиги ва бошқа тупроқ 
унумдорлигига салбий таъсир этувчи жараёнларнинг пайдо бўлаётганлиги 
республикамиз ер фондидан самарали фойдаланишни ташкил этиш масаласининг 
долзарблигини кўрсатиб турибди. 
Ер ва сув ресурсларининг чекланганлиги, аҳоли сонининг доимий ўсиб 
бориши ерга нисбатан тежамкорлик муносабатида бўлиш, ундан оқилона, тўла ва 
самарали фойдаланиш заруратини жамият олдига қўяди. Ердан фойдаланиш 
ишлари табиатда мавжуд табиий мувозанат бузилишига олиб келмаслиги керак. 
Ердан фойдаланишни ташкил қилиш ва бу жараённи доимий равишда 
такомиллаштириб бориш қийин масала бўлиб, у ерни халқ хўжалиги тармоқлари 
орасида тақсимлаш, унумдор ерларни имкони борича қишлоқ хўжалиги учун 
ажратиш ва ундан тўла фойдаланиш, ҳайдаладиган ва суғориладиган ерлар 
майдонини кенгайтириш, ернинг ҳосилдорлигини доимий равишда ошириб 



бориш, тупроқ эрозиясига ва бошқа унумдорликни пасайтирувчи омилларга 
қарши курашишни ўз ичига олади.
Доимий ўсиб борувчи саноат, уй-жой ва бошқа қурилишлар, янги шаҳарлар 
барпо этилиши ва эски шаҳарлар кенгайиши, ҳамда бошқа аҳоли яшайдиган 
жойлар учун ер ажратиш эҳтиёжи ер муносабатларини қонунлар асосида доимий 
такомиллаштириб боришни талаб қилади. Ер фондидан фойдаланишни бошқариш 
ва назорат 
қилиш, 
ер 
муносабатларини такомиллаштириш, 
умуман 
давлатимизнинг аграр сиёсатини амалга ошириш давлат ер тузиш хизмати 
томонидан амалга оширилади.
Ер тузиш Ўзбекистон Республикасининг "Ер кодекси" асосида олиб борилади. 
У ердан фойдаланиш тўғрисидаги қонунлар ва ҳукуматимиз қарорларининг 
амалга оширилишини таъминловчи давлат тадбирлари тизими ҳисобланиб, халқ 
хўжалиги тармоқлари орасида ва тармоқлар ичида олиб борилади. 
Айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида ер тузиш ишларининг аҳамияти жуда 
катта. Бу соҳада янги қишлоқ хўжалик корхоналарини ташкил қилиш, эскиларини 
такомиллаштириш ва уларнинг ер майдонларини ташкил қилиш ишлари илмий 
асосланган лойиҳалар тузишни тақозо этади. 
Ҳозирги вақтга келиб, давлатимизда ер тузиш ишлари тизими республикамиз 
ерларидан фойдаланишнинг Бош чизмасини (илмий асосланган башорат тарзида), 
вилоятлар ва туманлар ер тузиш чизмаларини, хўжаликлараро ва хўжаликларда 
ички ер тузиш лойиҳаларини, ҳамда шу ишлар билан боғлuқ бўлган бошқа 
лойиҳаларни тузиш ва амалга оширишни ўз ичига олади. Бу лойиҳалар таркибига 
ер эрозиясини тўхтатиш ва унинг оқибатларини тугатишга, ернинг мелиоратив 
ҳолатини яхшилашга, ифлосланишига ва қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан 
чиқиб қолишига қарши қаратилган тадбирлар киради. 
Фан ва техника ривожланиши натижасида қишлоқ хўжалиги соҳасига янги 
техникалар, технологиялар, агротехника ва меҳнатни ташкил қилиш усуллари, 
экинларнинг янги турлари ва навлари, қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг янги 
турлари ва насллари кириб келаверади. Бу эса ўз навбатида ердан ва бошқа ишлаб 
чиқариш воситаларидан унумли фойдаланиш мақсадида ер билан ажралмас 
боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш воситаларини (ариқлар, йўллар, уйлар, омборлар, 
шийпонлар, сув иншоотлари ва бошқ.) тўғри жойлаштиришни талаб қилади. 
Шундай қилиб, ер тузиш давлатимизнинг ер тўғрисидаги қонунларини ҳаётга 
тадбиқ қилишга қаратилган тадбирлар тизими бўлиб, у ер ва ер билан ажралмас 
боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш воситаларидан, меҳнат ресурсларидан тўла, 
оқилона ва самарали фойдаланишга, ерни ва табиатни муҳофаза қилишга 
қаратилгандир. 
Ер тузиш ишларининг таркиби асосан халқ хўжалиги тармоқларида ишлаб 
чиқаришни ташкил қилиш талабларидан келиб чиқади. Ҳозирги даврда ер тузиш 
ишлари қуйидаги асосий вазифаларни ўз ичига олади:
- топография, геодезия, хариташунослик, геоботаника, тупроқ ва бошқа ер 
тузиш учун зарур изланишларни ўтказиш; 



- республикамизда ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш Бош чизмасини, 
Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва туманлар ер тузиш чизмаларини 
ишлаш;
- ерни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш лойиҳаларини тузиш;
- янги хўжаликларни ташкил қилиш ва мавжуд хўжаликларнинг ер майдонлари 
жойлашувидаги камчиликларни тугатиш, хўжаликларга ер майдонларини 
ажратиш лойиҳаларини тузиш;
- хўжаликларда (шу жумладан ижара ва хусусий хўжаликларда) ички ер тузиш 
лойиҳаларини ишлаш;
- табиатни муҳофаза қилишда аҳамияти катта бўлган ер майдонларини аниқлаш 
ва у ерларда табиатни муҳофаза қилишга қаратилган ишларни ташкил қилиш, 
шунингдек табиатнинг хушманзара жойларида дам олиш масканлари ва 
қўриқхоналар ташкил қилиш ва бошқ. 
Ер тузиш ишлари халқ хўжалиги тармоқларида ва қишлоқ хўжалик 
корхоналарида ўтказилиб, янги ерларни суғориш ва уларни қишлоқ хўжалиги 
ерларига қўшиш, уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини 
ошириш ва деҳқончилик маданиятини кўтаришга қаратилгандир. 
Ер тузиш олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажариш учун - 
илмий асосга суяниши, ўз назариясига ва услубиятига эга бўлиши керак. Фақат 
шундагина ер тузиш тадбирларини тўғри ўтказиш мумкин. 
Ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларининг доимий 
ривожланиб бориши ер тузишнинг ва у тўғрисидаги илмий тушунчанинг ҳам 
доимий ривожланиб боришини тақозо этади.
Жамиятнинг ердан фойдаланишни ташкил қилишнинг самарали усулларини 
топиш йўлидаги изланишлари ер тузиш фанининг пайдо бўлиши ва 
ривожланишига сабаб бўлди. 
Ҳозирги даврда ер тузиш бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган қатор 
фанлар томонидан ўрганилади. Бу фанлар жумласига қуйидагилар киради: Ер 
тузишнинг илмий асослари; Ер тузишни лойиҳалаш; Ер тузиш иқтисоди; Ердан 
фойдаланишни башоратлаш, режалаш ва бошқариш; Ер тузишда иқтисодий-
математик усуллар; Ер ҳуқуқлари; Ер тузиш ишларини режалаш ва ташкил 
қилиш; Ер тузишда геодезик ишлар ва ҳоказолар. 
Лойиҳалашни ташкил қилиш ҳар бир ҳудудда ўзига хос хусусиятларга эга. 
Шунинг учун ҳам барча ҳудудларга мос келадиган универсал услубият яратиш 
мумкин эмас. Бу дарсликда ер тузиш ишларини лойиҳалашнинг услубиятлари ва 
назарияси берилган.
Китобни ёзишда муаллифлар лойиҳалаш жараёнида ва лойиҳаларни ҳаётга 
тадбиқ қилишда табиатни муҳофаза қилиш талабларини тўла ҳисобга олишга 
эътиборни қаратди. Орол денгизи муоммоси, Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида ер-
сув ресурсларидан фойдаланишда йўл қўйилган хатолар оқибати эканлигини 
чуқур ҳис қилган ҳолда, китобга қишлоқ хўжалигининг табиатга қиладиган 
салбий таъсирларини ҳисобга олиш усуллари киритилди. 



Дарслик С.Авезбаев ва С.Н.Волковлар томонидан биргаликда ёзилган. 
Китобнинг VI бобини ёзишда С.Шарипов, V бобини ёзишда Ш.Авезбаев, XIX 
бобини ёзишда А.Ғофировлар қатнашди.

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish